Диссертация Тошкент молия институти «Банк хисоби ва аудит» кафедрасида бажарилган. Илмий раҳбар и ф. н доц в. б. И. Сайфиддинов



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/34
Sana26.02.2022
Hajmi1 Mb.
#471654
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
tijorat banklari daromadlari va ularni soliqqa tortishning hisobi

D=D
1
+D
2

 
 
 
 
бу ерда:
D
1
-20 фоиз ставкаси бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси; 
D
2
— 0 фоиз ставкаси бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси; 
4.
Солиққа тортиладиган оборотга тааллуқли харажатлар бўйича ҚҚСни 
аниқлашда фойдаланиладиган - Р коэффициент аниқланади: 
Р=А / A + В
 
 
 

5.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳисобот даврида 


сотиб олинган товарлар, олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚСга 
тортиладиган етказиб бериш харажатлари (ҳисобфактураларга мувофиқ) - Е 
аниқланади. 
6.
ҚҚСга тортиладиган, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш ва 
товарларни сотиш учун сарфланган банк харажатлари, жумладан, ноль 
ставкаси бўйича оборотлар суммаси аниқланади: 
 
 
 
 
К = Е х Р
 
 
 
 
7.
Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси аниқланади: 
 
 
 
Z = К х 20фоиз / (100фоиз)
 
 
бу ерда 20 фоиз — қўшилган қиймат солиғи ставкаси. 


46 
8.
С - банк томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган 
қиймат солиғи банкнинг солиққа тортиладиган хизматлари бўйича ҳисоблаб 
ёзилган қўшилган қиймат солиғи D ва ҳисобга олинадиган ҳисобот даври 
мобайнида сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган 
қиймат солиғи суммаси Z ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади: 
 
 
 
 
С = D-Z
 
 
 
 
 
Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби 
Ўсиб борувчи якун билан қўшилган қиймат солиғига доир ҳисоб-
китоблар тижорат банклари томонидан солиқни рўйхатга олиш жойидаги 
солиқ органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан 
кечикмаган ҳолда тақдим этилади. Йил якуни бўйича бундай ҳисоб-китоблар 
йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади. 
Қўшилган қиймат солиғи тижорат банклари томонидан тегишли давр 
(ой)даги сотишга доир амалдаги оборот асосида қўшилган қиймат солиғи 
бўйича 
ҳисоб-китобларни 
топшириш 
учун 
белгиланган 
кундан 
кечиктирилмай тўланади. 
Бюджетга тўлаш учун ҳисобланган солиқ суммаси ҳисоб-китоб бўйича 
ҳар ўн кунда тўланган суммадан кам бўлган ҳолларда тафовут суммаси 
олдинда турган навбатдаги тўловларни тўлашга киритилади. 
Янги барпо этилган банклар ҳамда илгари тўловчи бўлмаган банклар 
фаолиятининг биринчи ойи учун солиқни амалдаги оборотдан келиб чиққан 
ҳолда тўлайдилар. Кейинги ойларда қўшилган қиймат солиғи умумий 
белгиланган тартибда ҳисобланади ва тўланади. 
Агар аввалги ҳисобот даврида ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат 
солиғи суммаси ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасидан ортиқ бўлса, у ҳолда 
ушбу ортиқчалик ҳисобот давридан кейинги даврда ҳисобга олинади. Агар 
банк ҳисобот йили якуни бўйича ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат 
солиғи суммаси ортиқчалигига эга бўлса, у ҳолда ушбу ортиқчалик (сальдо 
қолдиқ) банкнинг ёзма аризасига кўра бошқа солиқ турлари бўйича тўлов 
ҳисоб рақамига киритилади. 


47 
Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва ундан озод этилган 
хизматлар (товарлар, ишлар)ни кўрсатишда банклар қайд этилган хизматлар 
(товарлар, ишлар) кўрсатилувчи шахсга ҳисоб-фактура ёзиб бериши шарт. 
Қўшилган 
қиймат 
солиғидан 
озод 
этилган 
операциялар 
учун 
мижознинг шахсий ҳисоб рақамидан кўчирма ҳисоб-фактура бўлиб хизмат 
қилади. Ҳисоб-фактуралар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш, товарни 
ортиш) санасидан кечикмаган ҳолда ёзиб берилади. 
Ҳисоб-фактуралар тижорат банки томонидан мижоз номига камида икки 
нусхада тузилади, уларнинг бири товарни ортиш (ишларни бажариш, хизмат 
кўрсатиш) санасидан кечикмаган ҳолда мижозга тақдим этилади ва унга 
қўшилган қиймат солиғи суммасини қонунчиликда белгиланган тартибда 
ҳисобга олиш (қоплаш) ҳуқуқини беради. Ҳисоб-фактуранинг иккинчи 
нусхаси банкда қолади. Ҳисоб-фактуралар тушумларни рўйхатга олиш ва 
тақдим этиш дафтарларида мажбурий тарзда ҳисобга олиниши керак. 
Бевосита аҳолига хизматлар (товарлар, ишлар) кўрсатишда квитанция 
ёки хизмат кўрсатилганлигини (ишлар бажарилганлигини) тасдиқловчи 
бошқа ҳужжатлар ҳисоб фактура бўлиб ҳисобланади. 
Мижозга узлуксиз равишда хизматлар (ишлар, товарлар) кўрсатишда 
ҳисоб-фактуралар мижозга ҳисоб рақам расмийлаштирилаётган вақтнинг 
ўзида тузилади (лекин ойига камида бир марта). Бунда ҳисоб-фактуралар 
хизматлар (ишлар, товарлар) кўрсатилган ҳисобот даврида тузилади. 
Лизингга берувчиларнинг лизинг операциялари ҳисобварақлари бўйича
ҳисобварақ-фактураси бўлиб объектнинг лизингга бериш далолатномаси 
ҳисобланади. Бунда ҳар бир лизинг тўлови мос равишда алоҳида ҳужжат 
билан расмийлаштирилади (лизинг шартномасининг асосий қисми бўлган 
лизинг тўловларини тўлаш мундарижаси, ҳисобварақ, лизинг олувчига 
лизинг тўловларини тўлаши учун қўйилган эслатма ва ҳ.к.), шунинг учун 
ҳисобварақ-фактура қўшимча равишда ёзилмайди. Агарда шартномада 
лизингга берувчи томонидан қўшимча қўшилган қиймат солиғига 


48 
тортиладиган хизматлар кўзда тутилган бўлса, у ҳолда бундай хизматлар 
учун ҳисобварақ-фактураси белгиланган тартибда ёзилади. 
Солиқ ҳисоб-китоби бўйича банк қуйидаги ўтказмани амалга оширади: 
Дебет 56714 – “Солиқлар (фойда солиғидан бошқа) ва лицензиялар” 
Дебет 29806 – “Тўланадиган ушланган солиқ”. 
Амалдаги тўловда банк қуйидаги ўтказмани бажаради: 
Кредит 29806 – “Тўланадиган ушланган солиқ”;
Кредит 10301 – “ЎзМБ вакиллик ҳисоб рақамидан олинадиган- 
Ностро” ёки ДСИ ҳисоб рақами. 
ОАТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан тўланган фойда солиғи 
динамикаси кўрадиган бўлсак, буни биз қўйидаги жадвал маълумотларида 
яққол кўришмиз мумкин 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish