Диссертация Тошкент молия институти «Банк хисоби ва аудит» кафедрасида бажарилган. Илмий раҳбар и ф. н доц в. б. И. Сайфиддинов



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/34
Sana26.02.2022
Hajmi1 Mb.
#471654
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
tijorat banklari daromadlari va ularni soliqqa tortishning hisobi

2.1.3-жадвал 
Давлат бюджети даромадлари таркибидаги юридик шахсларнинг фойда 
солиғида тижорат банклари фойда солиғининг улуши 
19
 
млнг.сўм 
Кўрсаткичлар
 
2010 й. 
2011 й. 
2012 й. 
Юридик шахслар томонидан 
тўланадиган фойда солиғи 
суммаси, жами
 
446,1 
588,8 
629,3 
Шу жумладан:
 
Тижорат банкларининг 
фойда солиғи суммаси
 
35,4 
40,4 
53,4 
% да
 
7,9 

8,5 
 
2.1.3-жадвал
 
маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, давлат 
бюджети дароамдаларида
юридик шахслар фойда солиғи ҳажми ва шундан 
келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан тўланган фойда солиғи 
ҳажми ҳам ўсиш тенденциясига эга. Хусусан, 2010 йилда юридик шахслар 
фойда солиғи 446,1 млн. сўмни, тижорат банкларининг фойда солиғи 35,6 
млн.сўмни ташкил қилган бўлса, 2012 йилда бу кўрсаткич мос равишда 629,3 
млн.сўмни ташкил этган. Яъни 2010 йилга нисбатан 2012 йилда тижорат 
банклари фойда солиғи 18,0 млн.сўм ёки 66,3 фоизга ўсганлигини 
кўришимиз мумкин. 
Тижорат банклар томонидан давлат бюджетига тўланадиган умумдавлат 
солиқлари ичида қўшилган қиймат солиғи унчалик катта аҳамиятга эга эмас. 
Чунки 
тижорат 
банклари 
солиқ 
қонунчилигига 
кўра 
маълум 
операциялардангина қўшилган қиймат солиғи тўлайдилар. Лекин ҳозирги 
вақтда белгиланган операциялардан барча тижорат банклари ҳам қўшилган 
қиймат солиғи тўламайдилар. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий 
моҳиятига кўра агар унинг тўловчиси қўшилган қиймат яратсагина, 
белгиланиши талаб этилади.
Тижорат банкларининг қўшилган қиймат солиғи ундириладиган 
хизматлари (операциялари)га қуйидагилар киради: 
-инкассация 
(тижорат банклари, ташкилотлар ва муассасалар 
19
Давлат Солиқ Қўмитасининг маълумотлари асосида ҳисобланди. 


42 
кассаларидаги нақд пулларни ва бойликларни йиғиш ҳамда уларни банк 
кассасига топшириш); 
-қимматли қоғозларни сақлаш; 
-банк ишига доир маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатиш; 
-ижара; 
Амалдаги тартибга мувофиқ қуйидаги тижорат операциялари қўшилган 
қиймат солиғига тортилмайди: 
а) ссудани бериш ва ўтказиш; 
б) пул омонатлари, жорий ҳисоб рақамлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар 
ва бошқа қимматли қоғозларга доир операциялар; 
в) қимматли қоғозлар муомаласига доир операциялар, (қимматли 
қоғозларни тайёрлаш ва сақлаш операциялари бундан мустасно); 
г) Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг фан-
техника дастурлари доирасидаги давлат контрактлари бўйича бажариладиган 
илмий тадқиқот ва инновация ишлари; 
д) Бош банк буйруғи (фармойиши)га кўра бош банк ва унинг тижорат 
банк ҳисобланмайдиган филиаллари (бўлимлари) ўртасида мулкни ўтказиш 
(топшириш) бўйича оборотлар; 
е) банкнинг қайта ташкил этилиши ва тугатилиши оқибатида мулкнинг 
банк муассислари ва акциядорлари ўртасида тақсимланиши бўйича 
оборотлар (ушбу қоида тугатилаётган банкнинг мулки бошқа шахсга 
сотилиши ҳолларига тааллуқли эмас); 
ж) қимматбаҳо металларни уларни сақлаш ваколати берилган давлат 
органига сотиш бўйича оборотлар. 
Товарлар (хизматлар, ишлар)ни бепул ёки қисман тўлов эвазига 
топширишда солиққа тортиладиган оборотнинг миқдори топшириш вақтида 
банкда юзага келган нархлар (таърифлар) даражасидан келиб чиқиб, унга 
қўшилган қиймат солиғини қўшмаган ҳолда, лекин ушбу товарларни сотиб 
олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун юзага келган амалдаги 


43 
харажатлардан кам бўлмаган миқдорда, асосий воситалар бўйича эса 
уларнинг қолдиқ қийматларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. 
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни бошқа тижорат банкга бепул 
топширишда уларни топширувчи банк тўловчи ҳисобланади. 
Тижорат банки томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт 
қилишда солиққа тортиладиган базага божхона қонунчилигига мувофиқ 
белгиланадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг божхона қиймати, 
шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда тўланиши лозим 
бўлган акциз солиғи, божхона божи қўшилади. 
Мижозлар илгари ҳақи тўланган хизматлар ёки ишлардан бош тортган 
ҳамда харидорлар томонидан ҳисоб-китоб ва йўл ҳужжатлари тўланганидан 
кейин товарлар қайтарилган ҳолларда бундай операциялар бўйича бир 
йиллик даъво муддати сақланиб қолиши шарти билан солиққа тортиладиган 
айланма тўғриланади. Товарлар, ишлар, хизматларни сотишда қўшилган 
қиймат солиғининг суммаси қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади: 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish