39
4.Нутқ мавзуси бўйича ўқувчиларнинг лисоний дунёқарашларини
кенгайтириш.
2.Дарснинг ташкилий дақиқасини режалаштиришнинг шакл ва
усуллари.
Дарснинг ташкилий дақиқасини қизиқарли ташкил қилиниши бутун
дарс жараёнининг самарали кечишини таъминлайди. Унинг асосий вазифаси
ўқувчиларни чет тили муҳитига олиб кириш, диққатларини жамлашга
ўргатишдир. Бунинг учун ўқитувчи ҳар бир дарсда бир хил усулда ўтказиладиган
ташкилий дақиқалардан
воз кечиши, уни ўқувчиларни дарсга қизиқишларини
оширишга ёрдам берадиган турли-туман шакл ва усулларда ўтказишга интилиши
лозим. Масалан, жуда кўпчилик ўқитувчилар синфда ким бор-йўқлигини, уйга
қандай вазифа берилганлигини, ҳафтанинг қандай куни эканлигини, оби-ҳаво
қандай эканлигини биргина навбатчи ўқувчидан сўраб, жавоб олиш,
унинг
хатоларини коллектив равишда тўғрилаш билан ўтказадилар. Бу синифдаги бошқа
ўқувчиларни пассив тингловчиларга айлантириб қўяди. Бу ўринда саволни «Қани
ким айтади? - саволи билан бошлаб, қўл кўтарган ўқувчилардан, ёки аввалдан
бўлинган гуруҳ аъзоларидан биридан сўраш барча ўқувчиларни жавоб беришга
шай туришга йўналтириш лозим. Албатта бундай шаклдаги ташкилий дақиқани
ҳар сафарги дарсда такрорлайвериш, ўқувчиларнинг дарсга қизиқишларини
пасайишига олиб келади.
Ташкилий дақиқани қизиқарли ташкил қилишнинг қуйидаги усуллари тавсия
қилинади:
1.Аввал ўрганилган талаффуз кўникмаларини такомиллаштириш учун кичик
шеър парчасини гуруҳлар ижросида хор қилиб такрорлатиш. Бунда ҳар бир гуруҳ
навбатма-навбат хор бўлиб, шеър ўқийди ва энг яхши ижро этган гуруҳ
аниқланади. Бундай машқ биринчи гуруҳ шеърнинг биринчи сатрини, иккинчи
гуруҳ иккинчисини, учунчи гуруҳ учинчисини ва ҳакозо усулда айттириш усулида
ҳам ташкил қилиниши мумкин.
2.Аввал ўрганилган кичик шеърни таниш мусиқа оҳангига солиб куйлаш.
Бундай машқда ҳам юқоридаги усуллардан фойдаланиш мумкин.
3.Ўқитувчи аввал ўзлаштирилган лексик-грамматик материал асосида
тайёрлаб келган расмларни навбати билан кўрсатиб, расмда ифодаланган сўз
орқали гап ясашни сўрайди. Машқ гуруҳ ичида, гуруҳлар аро мусобақа шаклида
ўтказилиши мумкин. Машқ биринчи гуруҳ айтган тасдиқ формадаги жумлани-
иккинчи гуруҳ инкор формада, учинчи гуруҳ суроқ формада айтиш орқали ҳам
давом эттирилиши мумкин.
4. Ўқитувчи ўрганилган грамматик материални мустаҳкамлаш учун бир сўз
айтади. Биринчи гуруҳ уни ишлатиб, ҳозирги замонда жумла ясайди, иккинчи
гуруҳ эшитилган жумлани келаси (ўтган) замонда гапиради.
5.Ўқитувчи пантомима орқали бирор иш ҳаракатини ифодалайди. Гуруҳлар
уни жумлалар орқали ифодалайдилар. Қайси гуруҳ кўрсатилган пантомимани
энг тўғри усулда изоҳлаб берса, шу гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
6.Ўқитувчи аввал ўрганилган бирор товуш иштирогидаги тез айтиш ёзилган
таблицани кўрсатади. Уни ўзи тез айтишни икки –уч бор ифодали ўқиб бериб,
барча ўқувчиларга ҳам такрорлатади. Шундан сўнг таблицага қараб (кейин
40
қарамасдан) гуруҳлар аро ким тез ва тўғри талаффуз қилиш мусобақаси
бошланади. Гуруҳлар навбатма-навбат тез айтишни ижро қилишади. Бунда
ўқитувчи ёки бошқа гуруҳ аъзолари баҳоловчи, вақтни ўлчовчи вазифасини
бажаради ва энг тўғри ва тез айтган гуруҳ аниқланади.
7.Муаммоли –топишмоқли топшириқларни бажариш.
8.Эшитилган жумладаги хатони топиш машқи .Ўқитувчи атайлаб сўзларни
ўрни алмаштирилган, ёки замони нотўғри қўйилган, нотўғри талаффуз қилинган
жумла айтади. Гуруҳлар навбати билан, ёки ким олдин топса, хатоларни
тўғрилайдилар.
9.Эшитилган жумладаги отни, (феълни, сифатни) синонимлари ёки
антонимлари билан алмаштириб гапириш.
10.Эшитилган жумланги кенгайтириб гапириш машқи. Биринчи гуруҳ
айтган жумлага иккинчи ва қолган гуруҳлардан ҳар бири биттадан сўз қўшиб
жумлани кенгайтирадилар. Қайси гуруҳ жумлага сўз қўшиб кенгайтира олмаса,
ўйиндан чиқарилади.
Шундан сўнг, ўқитувчи янги дарс мавзусини эълон қилади ва бу дарс орқали
ўқувчилар нималарни ўрганиб олишлигини, агар яхши ўзлаштиришга уринсалар,
бу қандай натижаларга олиб боришлигини тушунтиради.
Шундай қилиб бир соатга мўлжалланган ўқув машғулотнинг тнхнологик
харитасининг бошланғич қисми қуйидагича расмийлаштирилади:
1
Do'stlaringiz bilan baham: