Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-боб. Муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

3-боб. Муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби
23. Муддатли ҳарбий хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган фуқаролар,
шунингдек муқаддам ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар чақирилади.
Фуқароларни чақириш, йиғиш ва уларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш ва
ҳарбий қисмларда қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан
белгиланади.
24. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки ундан озод
этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирилувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли


Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
(кейинги ўринларда — Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом) мувофиқ тиббий
кўрикдан ўтадилар.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Чақирилувчининг 
тиббий 
кўрик 
натижаларига 
мувофиқ 
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги
Раҳбарият кенгаши муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида қарор қабул қилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги
ПҚ-4630-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2020 й.,
07/20/4630/0266-сон)
25. Муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ёки
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтамаган ҳамда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий
хизмат тўғрисида»ги 
Қонунга
мувофиқ уларга чақириш муддатини кечиктириш тақдим
қилиниши учун асосларга эга бўлмаган қирқ ёшгача бўлган захирадаги офицерлар тинчлик
даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига биноан офицерлар
таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилиши мумкин.
26. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан
озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган захирадаги офицерлар тиббий кўрик тўғрисидаги
Низомга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий
хизматга яроқли деб топилган номзодларга шахсий йиғмажилдлар ва бошқа зарур
ҳужжатлар мудофаа ишлари органлари томонидан расмийлаштирилади.
27. Захирадаги офицерни ҳақиқий хизматга чақириш тўғрисидаги буйруқдан
кўчирмага асосан мудофаа ишлари органи офицерга ҳарбий қисм ва унга келиш
муддатлари кўрсатилган йўлланмани, зарурат туғилганда ҳарбий ташиш ҳужжатларини
тақдим этади.
28. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицер йўлланмага мувофиқ
ҳарбий қисмга келади, етиб келган куни ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан
шахсий таркиб рўйхатига киритилади ва барча таъминот турларига қўйилади.
29. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерлар уни ўтаётганларида
ушбу Низомда назарда тутилган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда контракт бўйича
ҳарбий хизматчилар билан тенг равишда мажбуриятларни бажарадилар ва барча ҳуқуқ,
имтиёз ва таъминот турларидан фойдаланадилар.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish