Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


аттестация — ҳарбий хизматчининг касбий малакасини (тайёргарлигини) тизимли асосда аниқлаш жараёни (усули); ташкилий-штат тадбирлари



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

аттестация
— ҳарбий хизматчининг касбий малакасини (тайёргарлигини) тизимли
асосда аниқлаш жараёни (усули);
ташкилий-штат тадбирлари
— штат бирлиги, ҳарбий унвон, эгаллаб турган лавозими
бўйича ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик, тариф разрядининг ўзгариши, бўлинмани тугатиш,
янги штатга ўтиш, шунингдек давлат бошқаруви органларининг қарори бўйича шахснинг
бошқа ишга ўтишини назарда тутувчи тадбирлар комплекси;
ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат
— хизматда ва турмушда
ҳарбий хизматчилар хулқининг маънавий-ахлоқий нормаларини, Ўзбекистон Республикаси


Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ҳамда идоравий ички ҳужжатларда белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузувчи, ҳарбий
интизом талабларига зид, ҳарбий хизматчининг ор-номуси ва қадр-қимматини, ҳарбий
бўлинма ёки бутун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг нуфузини
обрўсизлантирувчи қасддан содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик).
2-боб. Ҳарбий хизматни ўташ
1-§. Ҳарбий хизматни ўташ мазмун-моҳияти ва ҳарбий хизматчиларга қўйилган талаблар
3. Ҳарбий хизматни ўташ қуйидагиларни ўз ичига олади:
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ёки контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш;
сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш;
ҳарбий лавозимга тайинлаш ва уни бажариш;
ҳарбий унвон бериш;
ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш;
резервдаги хизматга олиш;
ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога чиқариш;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга, шунингдек
мазкур соҳадаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳарбий
хизматчиларнинг хизмат ва ижтимоий-ҳуқуқий мавқеини белгилаб берувчи бошқа ҳолатлар
(вазиятлар).
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига қуйидаги
талаблар қўйилади:
муддатли ҳарбий хизматчилар эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий ихтисосликни
сифатли ўзлаштириши, ишониб топширилган қурол ва ҳарбий техникани ишлата билиш
кўникмаларини эгаллаши, мустаҳкам ҳаётий позиция, ватанпарварона дунёқараш, юксак
маънавий-ахлоқий ва жисмоний сифатларга эга бўлиши, ҳарбий бурчни бажаришга тайёр
туриши зарур;
оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар муддатли
ҳарбий хизматчиларга тааллуқли бўлган сифатларни эгаллаш билан бир қаторда, ҳарбий
касбни чуқур ўзлаштириши, ўзаро боғлиқ мутахассисликларни ўрганиши, вазиятнинг турли
шароитларида жанговар ва хизмат вазифаларини бажариш вақтида ишониб топширилган
қурол ва ҳарбий техникани қўллашнинг мустаҳкам кўникмаларига эга бўлиши лозим;
сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар маънан етук,
ҳарбий бурчни бажаришга руҳан тайёр бўлиши, ҳарбий касбни мукаммал билиши, қурол-
аслаҳа ва ҳарбий техникани моҳирона қўллай олиши ҳамда уни сақлаш ва ундан
фойдаланишда эҳтиёткор бўлиши керак. Уларга бўлинмаларда юксак жанговар руҳ, соғлом
маънавий-руҳий муҳит яратиш, бўйсунувчиларда Ватанга содиқлик ва ватанпарварлик
ҳисларини доимий равишда тарбиялаб бориш, уларни ҳарбий ихтисосликлар ва зарурий
кўникмаларни ҳосил қилиш вазифалари юклатилади;
офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар профессионал
тайёргарликка эга командир (раҳбар), ҳарбий бўлинмаларга командирлик (раҳбарлик)
қилиш, мураккаб вазиятларда тезкор мослашиш ва мустақил ҳаракат қилиш, ностандарт
қарорларни қабул қилиш ҳамда шахсий намунаси билан бўйсунувчиларни жанговар ва
хизмат вазифаларини ҳал этишга йўналтира олишга қодир, ҳарбий ишга оид чуқур
билимлар, юксак маънавий-руҳий сифатлар, кенг дунёқараш, интеллект, яхши
ташкилотчилик қобилиятига эга, ишониб топширилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникадан
тўғри фойдаланиш ва уни сақлашни биладиган мутахассис бўлишлари зарур.
Юқорида санаб ўтилган сифатлар ўзини ҳарбий хизматга, Ватанга хизмат қилишга
бағишлаган ҳар бир фуқаро учун ҳаётий мақсад бўлиб қолиши ва машаққатли меҳнат
асосида шакллана бориши, нафақат экстремал шароитларда, балки тинчлик даврида
кундалик хизмат давомида ҳам сингдирилиб, намойиш этилиб борилиши лозим.


Ишлар тажрибаси ворисийлигини таъминлаш, ёш ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий
хизматга мослашуви, касбий шаклланиш ва юклатилган хизмат вазифаларини мустақил
бажариш қобилиятини ривожлантириш жараёни тезлашишини таъминлаш мақсадида
ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг
яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар
бириктирилади.
Мураббийлик тартиби вазирликларнинг идоравий ички ҳужжатлари билан
белгиланади.
5. Қуролли Кучлардаги ҳарбий хизматга ватанпарварона дунёқараш, юқори маънавий-
ахлоқий сифатлар, зарурий интеллектуал савия, билим доираси кенг, шунингдек жисмоний
тайёргарликка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киради.
6. Қуролли Кучларни контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш номзодларни
ҳарбий-касбий саралаш йўли билан амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан тайинланадиган шахслар бундан мустасно.
7. Қуролли Кучларни бутлаш территориал ва экстерриториал тамойиллари асосида
амалга оширилиши мумкин.
Территориал (экстерриториал) тамойил бўйича бутланадиган бўлинмалар ва/ёки
мутахассисликлар рўйхати вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish