уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ва олдинги иш жойларидаги
меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига ҳамда пенсияни ҳисоблашда ўқишнинг
(ишнинг) бир ойи хизматнинг бир ойига ҳисобланган ҳолда қўшилади.
Олий юридик маълумотга эга ҳарбий прокуратуранинг офицерлар таркибидаги ҳарбий
хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига уларнинг олий таълим муассасасидаги ўқиш,
ички ишлар вазирлиги органларидаги ва Миллий гвардия органларидаги хизмат,
шунингдек, судлардаги, прокуратура ҳамда адлия органлари ва муассасаларидаги ва бошқа
давлат органларидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган узлуксиз иш
стажи қўшиб ҳисобланади.
(18-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
19. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига қуйидагилар қўшиб
ҳисобланмайди (ушбу Низомнинг
20-бандида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно):
а) ҳарбий хизматчининг интизомий ҳарбий қисмда бўлиш даври;
б) суднинг айблов ҳукми чиққан ҳарбий хизматчига нисбатан жиноятнинг олдини
олиш чораси сифатида қамоқда ушлаб турилган даври;
в) хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўташ даври, қонун
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
г) ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетилган муддат.
20. Интизомий қисмда жазони ўтаб, белгиланган муддати тугагандан сўнг ёки
муддатидан илгари озод этилган, ҳарбий ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчига,
шунингдек хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўтаган, умумҳарбий
низомлар талабларини қатъий бажараётган, хизматни бенуқсон ўтаётган ҳарбий хизматчига
унинг интизомий ҳарбий қисмда бўлган ёки хизмат бўйича чеклов даври Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳарбий хизмат муддатига қўшиб
ҳисобланиши мумкин.
21. Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги, ҳарбий хизматчининг ҳам чақирилиши
бўйича ва ҳам контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматнинг жами вақтини, шу жумладан
ҳақиқий ҳарбий хизматга қайтадан киришни ўз ичига олади.
Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги календарь ва имтиёзли ҳисобдаги ҳарбий
хизматдан иборат бўлади.
Календарь ҳисоб — бу ҳарбий хизматчининг йил, ой ва суткаларда ифодаланган
ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган расмий умумий давридир.
Пенсия, ижтимоий имтиёзлар тайинлаш ёки тўлаш учун имтиёзли ҳисоб-китоб
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
22. Жанговар ҳаракатларда ёки террористик ташкилотларнинг қуролланган
тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш давомида
жанговар вазифаларни бажаришда қатнашган, шу жумладан, юқорида кўрсатилган
ҳаракатларда қатнашиш даврида ярадор бўлгани, шунингдек озодликдан маҳрум этилиши
кўринишида жазони ўташ даври ҳамда кейинчалик реабилитация қилинган ҳарбий
хизматчиларга (жароҳат ва травма олгани, контузия бўлгани) касаллангани сабабли
даволаш муассасаларида бўлган бир куни имтиёзли равишда хизматнинг уч кунига тенг
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: