Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Қўшимча таътилларни бериш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

5-§. Қўшимча таътилларни бериш тартиби
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
270. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга қуйидаги қўшимча таътиллар берилади:
олий таълим муассасаларига, олий таълимдан кейинги таълим институтларига кириш
имтиҳонларини топшириш ва уларда таҳсил олиш вақтида (бироқ йилига кўпи билан бир
марта); ижодий; оилавий шароити туфайли; жанговар ҳаракатларда қатнашганлиги учун;
рағбатлантириш тариқасида.
(270-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
271. Таянч докторантурага кириш имтиҳонларини топширишга рухсат этилган ҳарбий
хизматчиларга имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни топшириш учун ўттиз суткагача
бўлган муддатга ўқув таътили берилади.
Докторантурага қабул қилинаётган ҳарбий хизматчиларга ўқув таътили берилмайди.
Ҳарбий хизматчининг кириш имтиҳонларини топширишига рухсат этилгани
тўғрисидаги таълим муассасаси бошлиғи томонидан имзоланган хабарнома ўқув таътили
бериш учун асос ҳисобланади.
272. Ўқув таътилининг муддати таълим муассасаси жойлашган жойга бориш ва қайтиш
вақтига узайтирилади.
273. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун
мустақил изланувчи бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчига дам олиш ва байрам
кунларидан ташқари ҳафтада битта бўш кун берилади. Бериладиган бўш кунлар ҳарбий
қисм командирининг (бошлиқнинг) буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича мустақил изланувчиларга
малакавий имтиҳонларни топшириш учун хизмат жойидан таълим муассасаси ёки илмий
ташкилот жойлашган жойгача бориш ва қайтиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ўттиз сутка
берилади.
(273-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9
ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармони
 таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й.,
06/21/3/1037-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
274. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун
мустақил изланувчи бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматни илмий иш
билан муваффақиятли равишда бирга қўшиб олиб бориш шарти билан, у илмий даража
изланувчиси бўлган таълим муассасаси ёки илмий ташкилот илмий кенгашининг тавсиясига
биноан командир (бошлиқ) томонидан вазирлик раҳбари белгилаган тартибда қуйидаги
муддатларга ижодий таътиллар берилади:
(274-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9
ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармони
 таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й.,


06/21/3/1037-сон)
а) фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича изланувчи учун — диссертацияни тугатиш
учун олти ойгача;
б) фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўйича изланувчи учун — диссертацияни
тугатиш учун уч ойгача.
275. Учувчилар таркиби ва айрим бошқа мутахассислар орасидан бўлган контракт
бўйича ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида тоифалари учун, улар томонидан инсон соғлиғига
салбий таъсир кўрсатувчи вазифалар (иш, машқлар) бажарилгандан сўнг тиббий
реабилитация олиб борилади, улар хизматни ўтаётган вазирликларнинг санаторийлари,
дам олиш уйлари ва базаларида профилактик дам олиш ташкиллаштирилади.
Бундай соғломлаштириш тадбирларининг зарурияти тиббий кўрик натижалари
бўйича ҳарбий-тиббий хизматлар томонидан берилган тавсиялар асосида белгиланади.
Ҳарбий хизматчиларга тиббий реабилитация доирасида профилактик дам олиш учун
қўшимча суткаларни бериш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.
276. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчига ўн суткагача, сафарбарлик чақируви
резерви хизматчисига йиғинлар давомида уч суткагача бўлган муддатга, таътилни ўтказиш
жойига бориш ва қайтиб келишга кетадиган вақтни ҳисобга олмаган ҳолда, оилавий
шароити муносабати билан таътил берилади:
а) яқин қариндоши соғлиғи ҳолатининг оғирлашгани ёки вафот этиши (ҳалок бўлиши);
б) ҳарбий хизматчининг оиласи ёки яқин қариндошининг бошига тушган ёнғин ёхуд
бошқа табиий офатлар содир бўлиши;
в) ҳарбий хизматчи оиласининг ёнида бўлиши зарур бўлган бошқа фавқулодда
ҳолатларда — ҳарбий қисм командирининг қарори билан.
Бундай таътил берилишига сабаб бўлган шароитлар ҳужжатлар билан тасдиқланган
бўлиши лозим.
277. Жанговар ҳаракатларда қатнашган, қуролланган ноқонуний тузилмаларини
аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш мобайнидаги жанговар
вазифаларни бажарган, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда
қатнашган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ
қўшимча таътиллар берилади.
278. Муддатли ҳарбий хизматчиларга рағбатлантириш тариқасида таътилни ўтказиш
жойига бориш ва қайтиб келиш учун зарур вақтни ҳисобга олмаган ҳолда ўн суткагача
бўлган муддатга битта таътил берилиши мумкин.
279. Қўшимча таътиллар навбатдаги таътиллар ҳисобига қўшилмайди.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish