Ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»


-§. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш учун таътиллар бериш тартиби



Download 402,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/56
Sana26.02.2022
Hajmi402,58 Kb.
#469092
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
ПҚ-4447-сон 12.09.2019. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

6-§. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш учун таътиллар бериш тартиби
280. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш учун
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда таътил
берилади. Бунда уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қўшимча
имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.
281. Бола (болаларни) асраб олган аёл ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига мувофиқ болани парваришлаш учун таътил берилади.
282. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили пул таъминоти
сақланган ҳолда, болани парваришлаш таътили эса пул таъминоти сақланмаган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда берилади. Аёл
ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили уларнинг билдиргиси ва тегишли
тиббий муассасаларнинг маълумотномаларига асосан берилади. Аёл ҳарбий хизматчилар
болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини
бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.
Қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳолларда болани парваришлаш таътили эркак
ҳарбий хизматчиларга ҳам берилиши мумкин.


283. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари вақти ҳарбий унвонлар, оддий аскар, сержант
ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига умумий иш стажи учун фоизли
устама ҳақ тўлаш, узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш, шунингдек
оғир иқлим шароитли жойларда хизмат қилганини ҳисобга олган ҳолда пенсияни
ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Аёл ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш
учун жами уч йилдан кўп бўлмаган таътилда бўлиш вақти оддий аскар, сержант ва
офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат умумий иш стажи учун фоизли устама ҳақ
тўлаш, шунингдек оғир иқлим шароитли жойларда хизмат қилганини ҳисобга олмаган ҳолда
пенсияни ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. Бунда хизмат муддати узлуксиз
хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлашда уларга қўшиб ҳисобланмайди.
284. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари навбатдаги таътил ҳисобига қўшилмайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки бевосита ундан кейин аёл ҳарбий
хизматчиларга уларнинг хоҳишига кўра жорий йил учун навбатдаги таътил берилади.
285.
 
Болани парваришлаш учун таътил тугайдиган йилдаги навбатдаги таътил
календарь йилнинг охиригача бу таътил тугаган кундан бошлаб календарь йилининг
охиригача бўлган вақтга пропорционал равишда ҳар тўлиқ ой хизмат учун икки ярим кун
ҳисобида ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 
250-бандида 
белгиланган талаблар ҳисобга
олинган ҳолда берилади.
286. Аёл ҳарбий хизматчилар касал болани парваришлаш учун тиббий муассасанинг
тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бутун давр учун маоши сақланган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда хизмат
мажбуриятларини бажаришдан озод этилади.
287. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган эркак ҳарбий хизматчининг турмуш
ўртоғи туғруқ вақтида вафот этган тақдирда, шунингдек агар у ўн тўрт ёшгача (ногиронлиги
бўлган болани ўн олти ёшгача) бўлган бир ёки бир нечта болаларни онасисиз (у вафот этган
ёки ҳалок бўлган, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат даволаш муассасасида
бўлган ва болаларга оналик парвариши берилмаган бошқа ҳолатларда) тарбиялаётган
бўлса, унинг илтимосига кўра уч ойгача муддатга бир марта қўшимча таътил берилади.

Download 402,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish