349
инфекцион жараѐнида ҳосил бўлган структур-функционал бузилишларни
тиклаш билан боғлиқ.
Юқумли жараѐннинг дастлабки босқичида етакчи рол патогенга
цитолитик таъсир кўрсатувчи фагоцитозга тегишли.
Фагоцитлар томонидан
ишлаб чиқарииладиган арахидон кислотаси метаболизми маҳсулотлари,
кислород ва азот медиаторлари қўзғутувчига зарарли таъсир қиладиган эркин
радикалларнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради. Улар қўзғатувчи
қобиғининг яхлитлигини бузади, асосий метаболик жараѐнларни блоклайди,
бу эса юқумли агентнинг фаоллиги пасайишига олиб келади. Аммо эркин
радикалларнинг узоқ вақт тўпланиши тананинг аъзолари ва тўқималарига, шу
жумладан фагоцитларга шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳосил
бўлган кислород радикалларининг кўп миқдори липидларнинг перекисли
оксидланиши (ЛПО), ҳужайра тузилмалари оқсиллари,
нуклеин кислоталар
оксидланиши жараѐнини кучайтиради. Респиратор тракт ва ўпкалар
эпителийси ҳужайралари мембраналарининг липид қатлами, сурфактантнинг
тузилиши бузилади, ҳужайра ичидаги мембраналарнинг тўсиқ хусусиятлари
бузилади, ҳужайра ҳаѐт фаолиятининг
ташкилланиши бузилиши билан
уларнинг ўтказувчанлиги ошади.
ЎРВИ пайтида протеолиз жараѐнларининг фаоллашиши барча
аъзоларда, айниқса ўпка тўқимасида ҳужайралар тўсиқ функцияларнинг
йўқолиши
билан кечади, бу эса қўзғатувчининг бронх ва алвеолалар
эпителийсида тарқалиб инфекцион жараѐннинг генерализациясига сабаб
бўлади. ЛПО маҳсулотлари ҳосил бўлиши
билан эркин радикалларнинг
бузувчи таъсирига кўп компонентли буферли антиоксидант ҳимоя тизими
(АҲТ) қаршилик қилади, у уларнинг ҳосил бўлиш тезлигини пасайтиради.
Эркин радикал жараѐнларнинг ҳаддан ташқари фаоллашиши АҲТнинг
камайишига олиб келиши мумкин, бу инфекция жараѐни
кечишининг
оғирлигида акс этади.
350
ЛПО–АҲТ тизимида мумкин бўлган учта ўзаро боғлқилик мавжуд,
уларнинг ҳар бири касалликнинг кечишини белгилайди:
– АҲТ камайиши шароитида ЛПО жараѐнларининг ҳаддат ташқари (8–10
марта) фаоллашиши – катта антиоксидант терапияни талаб қилувчи
асоратлар ривожланиши ила кўплаб аъзолар ва тизимларнинг шикастланиши
билан кечадиган оғир ѐки жуда ҳам оғир ЎРВИ;
– АҲТ омилларининг компенсатор ошиши граоитида ЛПОнинг ўртача
даражада фаоллашуви (2–3 марта), антиоксидантлар билан тузатишни талаб
қилмайдиган, асоратлар ривожланмайдиган касаллик кечиши;
– АҲТ тизими фаоллиги паст шароитда ЛПО жараѐнларининг сустлашиши –
касаллик чўзилган хусусиятга эга, кўпинча суперинфекция қўшилиши билан
бирга келади, антиоксидант терапияни талаб қилади.
ЎРВИда биринчи бўлиб бурун-ҳалқум ва кекирдакнинг цилиндрсимон
эпителий ҳужайралари зарар кўради, бунда умумий (респиратор тракт
эпителиал ҳужайраларининг цитозардобтик ва ўзак
ичи деструкцияси;
мукоцилиар клиренс ва киприкчалар бутунлиги ва функционал фаоллиги
бузилишлари; нафас йўллари ва алвеолалар бўшлиғида сероз ѐки сероз-
геморрагик экссудат па до бўлиши) ва ҳар бир қўзғатувчи
учун специфик
бўлган ўзига хос патоморфологик жараѐнлар жуда тез ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: