“Ер ёнғоқ” маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов беришнинг технологик ва илмий асослари режа



Download 466,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana26.02.2022
Hajmi466,73 Kb.
#467372
1   2   3
Bog'liq
Ер ёнғоқ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


3.
Ўтмишдош. Ерѐнғоқ донли (буғдой, арпа, маккажўхори), картошка
илдизмевалилар, сабзавотлардан кейин экилади. Ерѐнғоқ дала экинлари учун 
яхши ўтмишдош бўлиб ҳиссобланади. Уруғликни танлаш ва экишга тайѐрлаш. 
Уруғлик экилгунига қадар қуруқ ва салқин жойда сақланиши зарур. Уруғлик 
ѐнғоқларни эҳтиѐтлик билан қўлда чақиб тайѐрлаш лозим. Бироқ, ерѐнғоқ 
уруғлигини қўлда чақиб тайѐрлаш машаққатли иш бўлиб, катта майдонларга 
экишда махсус апаратлардан фойдаланиш тавсия этилади. Механизм ѐрдамида
уруғлар қобиғидан ажратилганда 10-15 фоизгача
уруғликлар механик зарарланади. Шу сабабдан
экиш нормаси 15-20 фоизга кўпайтириш мақсадга
мувофиқ. Уруғлик солинган қоплар билан жуда
эхтиѐт бўлиб ҳаракат қилиш зарур, чунки, озгина
нотўғри ҳаракат орқасидан уруғнинг муртак
қисми 
зарарланиши, 
оқибатда 
уруғлик 
унувчанлигини йўқотиши ѐки нимжон ўсимта бериши мумкин. Уруғлик сақлаш 
давомида замбуруғ ва ҳашаротларга қарши кимѐвий препаратлар билан 
ишланмаган бўлса, уларга экишдан 2-3 кун аввал ишлов берилиши лозим ва 
ишлов беришда унинг муртак қисми зарарланмаслиги талаб этилади. Экишдан 
олдин уруғлар ѐпиқ бинода қуѐш нури тик тушмайдиган жойларда замбуруғ 
касалликларига ва кемирувчиларга қарши дориланади. Уруғликларга фунгидцид 
ваинсектицид препаратлар билан ишлов берилганда соғлом ва бақувват кўчатлар 
ундириб олинади. Уруғликни экиш меъѐрлари уруғликнинг йириклигига, ҳар 
бир минтақа учун мақбул туп қалинлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
Ерѐнғоқ - тупроқ унумдорлиги ва таркибига талабчан, ер танлайдиган қишлоқ 
хўжалик экинларидан биридир. Ер танлаш. Ерѐнғоқ учун суғориладиган, кумлоқ, 
енгил механик таркибли, ўтлоқи, бўз, қора ва каштан тупроқли, кўп йиллик 
бегона ўтларнинг (қамиш, ғуммай, ажриқ, саламалик) уруғлари кам бўлган, 
охирги 4-5 йилда ерѐнғоқ етиштирилмаган, суғориш имконияти яхши бўлган 
майдонлар танланади. Қуѐш нури 6-8 соат тик тушиш имконияти бўлган ѐш 
боғларнинг орасига ҳам экиб, юқори ҳосил етиштириш мумкин. Ерѐнғоқ учун 
энг яхши ўтмишдош экин кузги ғалла, картошка бўлиб, сабзавот ва полиз 
экинларидан кейин ҳам экиш мумкин. Ерѐнғоқни шолининг изидан экиш тавсия 
этилмайди. Ер ости суви юза (0,3-1,0м) жойлашган, оғир механик таркибли, 
тошлоқ, сув қўллайдиган далаларга экиш тавсия этилмайди. 
Ерни экишга тайѐрлаш. Ерни экишга тайѐрлаш ишлари ўтмишдош 
ўсимликларни қолдиқларини тозалашдан бошланади. Йиғиб олинган бегона ўт 
қолдиқларини даладан олиб чиқиб ташлаш керак. Кузги шудгордан олдин 
гектарига фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъѐрининг 70-100 фоизи 
берилади ва ер 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Ўтмишдош ўсимликка 
гектарига 20-30 тонна чириган гўнг (чиримаган гўнг солиш мутлақо 


тақиқланади) берилиши ҳам ҳосилдорликни 25-35 фоизга ошириши 
тадқиқотларда кузатилган. Экин майдоннинг четлари бегона ўтлардан 
тозаланиши ва тўртбурчак шаклида уватларигача тўла шудгорланиши лозим.
Баҳорда ер тобига келганда экишга тайѐрланади.
Яъни,чизель, борона қилинади. Тупроқнинг
ҳолатига қараб қўшимча агротехник тадбирлар
ўтказилиши мумкин. Айрим ҳолларда шудгорлаш
ишлари баҳорда кечикиб амалга оширилади. Бундай 
ҳолларда, далада кессак кўчиши кузатилади. Шунда пайтда тупроқ етилиши 
билан қишлоқ хўжалик машиналари циркон ѐки дисклар ѐрдамида кесакларни 
майдалаш тавсия этилади. Акс ҳолда, йирик кесаклар экиш жараѐнида уруғлар 
бир текит чуқурликка тушмаслигига, уруғ сарфининг юқори бўлишига, суғориш 
ариқларининг сифатига салбий таъсир кўрсатади. 


4.
Ерѐнғоқ экиш учун дастлаб, уруғлик саралаб олинади. Бунинг учун дони тўла, 
яхши пишган, дуккагида 2-3 тадан мағзи бўлган ерѐнғоқлар ажратиб олинади. 
Сўнгра қўл меҳнати ѐрдамида чақиб экишга тайѐрланади. Қобиғидан ажратиб 
олинган ерѐнғоқлар уруғ пўстлоғи ѐрилган, майда ва тўла шаклланмаган 
уруғлардан тозаланади. Тайѐрланган уруғликларни махсус мато қопларда 15-
20кг дан қилиб қопланиб қуруқ ва салқин хоналарда экиш муддати келгунч 
сақланади. Синтетик толали қопларда сақлаш ярамайди, чунки улар ҳавони яхши 
ўтказмайди. 
Ҳолланд олимларининг тадқиқотлар натижасида келган сўнгги хулосасига 
кўра, кунига икки ҳовуч ѐнғоқ ѐки ерѐнғоқ истеъмол қиладиган инсонларнинг 
эрта вафот этиш эҳтимоли камаяди
.
Нидерландиядаги Маастрихт университети 
олимлари ѐнғоқ ва ерѐнғоқлар билан боғлиқтадқиқотни 10 йил давомида 
ўтказганлар.
Бу тадқиқотда 55 дан 69 ѐшгача бўлган 120 минг инсон иштирок 
этган. Бундан олдинги тадқиқотлар ѐнғоқ билан юрак-қон томир хасталиклари 
ўртасидаги боғлиқликни ўрганган.
Ўшанда айрим турдаги ѐнғоқ истеъмол қилиш 
билан муайян хасталиклар ўртасида алоқа борлиги аниқланган.
Маастрихтдаги 
сўнгги тадқиқот хулосаларига кўра, агар бир киши кунига камида 10 грамм 
ѐнғоқ ѐки ерѐнғоқ истеъмол қилса, эрта ўлим эҳтимоли 23 фоиз камаяди.
Ким 
ѐнғоқ ѐки ерѐнғоқни мунтазам истеъмол қилиб юрса, саратон, диабет, нафас 
йўллари хасталиклари, нерв тизими дегенератив касалликларидан ўлиш ҳоллари 
пасайиши маълум бўлган.
"Эпидемиология халқаро журнали"да эълон қилинган 
тадқиқот натижаларида нерв тизимидаги дегенератив хасталиклардан ўлиш 
ҳоллари 45 фоиз, нафас йўллари хасталикларидан ўлиш ҳоллари 39 фоиз, 
диабетдан ўлим ҳоллари 30 фоиз камайиши қайд этилган.
Тадқиқот раҳбари, 
профессор ван дер Брандт айтишича, "кунига атиги 15 грамм ѐнғоқ ѐки ерѐнғоқ 
ейиш ўлим хавфини салмоқли даражада камайтириши ажойибдир"
Бу ерда гап 
фақат ѐнғоқлар ҳақида бормоқда.
Олимлар, ерѐнғоқ ѐғи фойдали эмас, дейдилар, 
чунки бу ѐғ таркибида туз ва бошқа моддалар мавжудлиги аниқланган. 
5.
***Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисида қабул қилинган Қонунлар 
тўғрисида тўплам. Т., 1998. 
***Атабаева Х.Н. ва бошқалар. Ўсимликшунослик. Т., Меқнат, 2000. 
***Ўзбекистон Республикаси қудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ 
хўжалик экинлари Давлат реестри. Т., 2005. 
*** “library.ziyonet.uz”, “agro-olam.uz”, “agronet.uz”.

Download 466,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish