Дарснинг мақсади
: Марказий Осиѐ тарихида рўй берган туб
бурилишни тўғри идрок этиш, миллий тарихларнинг мутарак асосларини,
умумий ва хос қонуниятларини холисона тушунтириш, минтақа халқлари
тарихшунослигидаги
методологик
―касалликлар‖нинг
моҳиятини
тушунтириш.
Асосий қисм:
Ўтган ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги бошларида мустабид советлар
давлатининг барҳам топиши нафақат собиқ иттифоқ халқлари ҳаѐтида, балки
жаҳон миқѐсида сиѐсий вазиятни тубдан ўзгартирди.Собиқ иттифоқ
таркибидан биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикаси ажралиб чиқди.
Сўнгра
Қозоғистон,
Туркманистон,
Тожикистон,
Қирғизистон
республикалари ташкил топди. Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси
Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро миқѐсда
чуқур эьтироф этилган ўз тараққиѐт йўлини танлаб, ундан оғишмай
ривожланиб бормоқда.
- 95 -
Халқларимизнинг асрий орзуси бўлмиш мустақиллик мустамлака
даврида оѐқости қилинган миллий, маьнавий, илмий, аҳлоқий-фалсафий,
қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш,илдизлари қадимий даврларга бориб
тақалган тарихни холисона ва чуқур ўрганиш имкониятини берди.
Маълумки, Марказий Осиѐ минтақаси қадим замонлардан то ҳанузгача
кўплаб халқларнинг бошини муштарак тараққиѐт жараѐнлари атрофида
бирлаштириб келган. Бу ҳудудлар тақдирлари туташ туркий ва эронийзабон
халқлар учун илк бешик вазифасини ўтаган. Шу сабабли, тарихга оид хоҳ
туркий, хоҳ форсий, хоҳ хитойи ѐки ҳиндий, юноний, арабий, борингки, хар
қандай ѐзма манбага диққат қилинса, мазмуни ва берган маълумотларига
кўра улар Марказий Осиѐ халқлари ўтмиши учун муштарак бўлиб чиқади.
Бунинг туб моҳияти Марказий Осиѐнинг қадим замонлардан бошлаб ягона
тарихий маданий минтақа бўлиб келгани билан изоҳланади.
Марказий Осиѐ халқлари тарихини муштарак асосларга эга яхлит
жараѐн сифатида ўрганиш бу минтақада милоддан аввалги I минг йиллик
ўрталаридан бошлаб амал қилган маҳаллий алифбели (нутқ товуш – ҳарф
шартли чизма белги) ѐзув тизимларини тадқиқ этиш, ўша ѐзувлар билан
битилган маълумотларни тарих масалаларини ҳал қилишга фаол жалб қилиш
каби муҳим муаммоларни ўртага қўяди. Бинобарин, Марказий Осиѐ
минтақасида қадимий ѐзув маданиятининг ўчоғи сифатида ўнлаб алифбе
тизимлари яратилган. Энг сўнгги археологик топилмалар орасида Жарқўтон
(Сурхондарѐ, Шеробод тумани)дан топилган сопол буюмлар сиртидаги
пиктографик белгилар ѐзувларимиз тарихининг илдизларини бронза асригача
етакзаѐтгандек. Бироқ милоддан аввалги I минг йилликда Марказий Осиѐ
ѐзув маданияти тарихида туб бурилиш рўй берган. Маҳаллий шароитда туб
жой туркий ѐзув тизими деб тахмин қилинаѐтган ―Иссиқ ѐзув‖ини
минтақамизда пайдо бўлган илк алифбели ѐзув деб ҳисоблаш мумкин.
Милоддан аввалги IV-III асрлардан бошлаб хоразмий, суғдий, бақтрий,
парфиѐний алифбелари пайдо бўлгани минтақа халқларининг ижтимоий-
- 96 -
иқтисодий, сиѐсий (давлатчилик), маданий, маънавий ҳаѐтидаги туб
ўзгаришлар билан изоҳланади.
Милоддан аввалги VIII-VII асрларда Марказий Осиѐ бўйлаб
зардуштийлик динининг тарқалиши, унинг китоби ―Авесто‖нинг махсус
алифбе воситасида ѐзиб олиб, китоб қилиниши – булар қадимий ѐзув ва
китобат ишининг жамият ҳаѐтига дадил кириб келиши деб баҳоланиши
мумкин. ―Авеста‖ фаол яратувчанлик, руҳий ва жисмоний поклик, астойдил
ва барқарор эътиқод, ѐвузликнинг барча кўринишларига қарши кураш,
оилапарварлик, Ватанга муҳаббат ва унинг бойликларини кўпайтиришга
даъват каби ўз даври учун юксак ғоялари билан аждодлар ҳаѐтига кириб
келган. Бу қадриятлар асрлар оша, ҳатто диний қарашлар ўзгарган
шароитларда ҳам трансформациялашган ҳолда сақланиб, авайланиб
келмоқда. Бу қадриятлар эл, элат, халқ, миллат тушунчаларидан устунлиги
билан минтақа халқларини маънавий уюштирувчи муҳим омил ҳамда бу
муштаракликка, ўз навбатида миллатлараро тотувликка асос бўлиб
қолаверади.
Марказий Осиѐ халқлари тарихини ўрганишда юқорида қайд
этганимиз–манбашунослик йўналишини ҳал қилувчи соҳа сифатида алоҳида
таъкидлаш лозим. Ҳаққоний тарихни манбалар асосида, далил ва исботли
тарзда ўрганиш муҳим методологик талаб сифатида Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримов томонидан олға сурилгани бежиз эмас. Бинобарин, минтақа
тарихи мустақилликка қадар советлар даври мафкураси тазйиқида бор бўй-
бастини кўрсата олмай келган эди. Халқимиз ўтмишининг энг ѐрқин
саҳифалари атайлаб бузиб кўрсатилар эди. Ҳатто мустақиллик шароитида
ҳам дастлабки бир неча йил давомида, хусусан, ўзбек халқи тарихини
ѐритишда журъатсиз тебранишлар кузатилгани маълум. Бироқ, 1998 йил 26
июнида Президент Ислом Каримовнинг бир гуруҳ тарихчи олимлар билан
учрашуви чоғида баѐн этилган жиддий методологик аҳамиятга эга фикрлар
тарихшуносликда бурилиш ясади. Ўзбекистонда тарих фанининг давомий
- 97 -
ривожида Президентимизнинг ―Тарихий хотирасиз келажак йўқ‖ асари бутун
бир назарий покланиш даврини бошлаб берди.
Марказий Осиѐ минтақасида миллий тарихлар тарихшунослиги
масаласи ҳам бугунги кунда бир қатор муаммоларни ўртага қўймоқда.
Қўшни қардош халқлар тарихини яратиш жараѐнида ҳаққоний тарихни
тиклашга уриниш билан баробар айрим матодологик нотўғри ѐндашувлар
кўзга ташланмоқда. Буларнинг асосида айрим олинган халқларни, уларнинг
давлатчилиги тарихини муболаға даражасида, хатто беш минг йиллик
қадимий қилиб кўрсатиш, тарихий ҳудуд, маданий устунлик, ҳақидаги
даъволар, айрим ўринларда мифологик тасаввурларга ҳақиқий тарих
―кийимини кийгазиш‖(Ўғизхон бошчилигидаги ―Анау импермяси‖ каби) ва
бошқа методологик оғишлар ѐтади.
Ушбу вазифада Марказий Осиѐ халқлари тарихини ҳолисона ўрганиш
жиддий назарий тайѐргарликка эга бўлган тарих масаласида ҳақни ноҳақдан
ажрата биладиган, қадимий моддий ѐдгорликларга маъно бера оладиган ва,
айниқса, ѐзма ѐдгорликларни ўқий оладиган, уларни тўғри талқин қила
оладиган кадрлар тайѐрлаш масаласига бориб тақалади.
Марказий Осиѐ халқларининг давлатчилиги тарихи масаласини
холисона ўрганиш миллий тарихлар доирасида бир хилда кечаѐтгани йўқ.
Давлатчилик тарихи ҳар-бир миллат тарихининг ички тизимини ташкил
қилувчи унсурлардан бири сифатида албатта, узвийлик ва узлуксизликка эга.
Шу маънода муайян тарихи йбосқичларда у ѐки бу халқнинг ўз далватчилиги
поймол этилиб зўрлаб киритилган тизим юки остида амал қилган давлат
босқичлари халқ давлатчилигининг узвийлигин инкор этмайди, деган
назарий қараш айни ҳақиақатдир. Давлатчиликнинг шу хусусияти халқ
тарихининг бевосита натижасидир. Бунга мисоллар кўплаб келтирилиши
мумкин. Қадимги Эрон салатанати тасарруфида бўлган даврда Марказий
Осиѐ давлатчилик асослари бир қадар сўнгандек кўринади. Аммо, Эрон
сиѐсий ҳукмронлиги фақат давлат эътибори билан, хазина манфаатлари учун
хизмат қилган. Маҳаллий шароитларда эса, назорат остида бўлса ҳамки,
- 98 -
маҳаллий
ноибчилик
тизимини
вужудга
келтирди.
Натижада
давлатчиликнинг туб анъаналарини тиклаш учун ижтимоий куч йиғилди.
Худди шу каби, Искандар Зулқарнайн босқини йилларидаѐқ маҳаллий оқсуяк
ҳукмдорлар босқинчилар билан муроса асосида бўлса ҳамки, анъанавий
бошқарувга хос унсурларни сақлай билдилар. Кейинги босқичларда
давлатчилик тарихининг айрим ―узилишлари‖ ҳам нисбий хусусиятга эга
бўлди. Энг муҳими маҳаллий давлатчилик жараѐнлари ўзининг узлуксизлиги
билан ажралиб туради. Бироқ, қайси халқнинг давлатчилик сиѐсий негизида
етакчи рол ўйнаши масаласи алоҳида диққатга сазовор. Шу маънода,
Марказий Осиѐда туркий давлатчилик анъанасининг қадимий илдизлари ва
давомий хусусиятига алоҳида баҳо бермоқ лозим. Марказий Осиѐда қадимий
сак-скиф, хунн, хварасми, юечжи, гуйшуан, хион, абдал ва ниҳоят турк
даврлари ўртасидаги узвий чизиқни ҳали бирор на назарий ва на амалий
тадқиқот тўлиқ таърифлаб бергани йўқ. Лекин, бир нарса аниқ: туркий
давлатчилик тарихида милоддан аввалги 7-6 асрлардан бошлаб, то XX аср
бошларигача узлуксизлик мавжудлигини тан олмоқ лозим. Ушбу узлуксиз
давлатчилик жараѐни катта ҳудудларни қамраб олгани сабабли объектив
равишда турли этник жамиятларни ҳам ўз тасарруфида тута билган. Шу
жумладан, туркий давлатчилик эронийзабон халқларни ҳам ўз таркибида
тенглар қатори бошқарган, уларнинг манфаатларига этник номансублик
нуқтаъи назаридан азият етказмаган. Аксинча, туркий давлатларнинг
ҳудудий улканлиги иқтисодий салоҳиятининг ва сиѐсий ҳукмронлигининг
барқарорлиги уларнинг таркибидаги кам сонли ўзга этник жамиятларни
осойишталигини давлат ҳимоясига олиш имконини берган.
Ушбу тарихий жараѐнларни ѐритишда XX асрнинг охирги чораги
тарихшунослиги минтақа миллий тарихчиликлари доирасида айрим
носоғлом методолик бурилишларни намоѐн этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |