1-модуль. Микроиқтисодиётнинг умумий ва назарий асослари



Download 347,11 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana26.02.2022
Hajmi347,11 Kb.
#465913
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Микроиқтисодиёт 1-мавзу



1-модуль. Микроиқтисодиётнинг умумий ва 
назарий асослари
 
 
1-МАВЗУ. “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА 
ВАЗИФАЛАРИ 
1.
 
Фаннинг мақсади ва вазифаси. 
2.
 
Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми.
3.
 
Бозор ва унинг вазифаси. 
 
Таянч иборалар: 
Ресурс, иқтисодиёт, нарх, бозор, мулк, чекланган ресурслар. 
Фаннинг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда 
амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, 
жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида 
кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан 
иборат.
“Microeconomics explains how and why these units make economic decisions. For example, it 
explains how consumers make purchasing decisions and how their choices are affected by changing prices 
and incomes. It also explains how firms decide how many workers to hire and how workers decide where 
to work and how much work to do. Another Important concern of microeconomics is how economic units 
interact to form larger units—Economys and industries”
1

Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор 
иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган 
корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор 
шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш 
йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга 
бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг 
аҳамияти катта, чунки бу фан иқтисодиёт фанининг таркибий қисми бўлиб, у корхоналар, 
фирмалар, бирлашмалар, уй хўжаликлари ва бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат 
иқтисодиётининг қуйи қисмида амал қиладиган барча бозор субъектларининг фаолиятини 
кенг миқиёсда таҳлил этиш асосида тегишли хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилиш 
имконини яратади. Бозор субъектлари деганда истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар (ҳар 
хил мулкчиликка асосланган колрхоналар), ёлланма ишчилар, маблағ қўювчилар, ер 
эгалари-умуман иқтисодиётни ишлашига ва ривожланишига таъсир кўрсата оладиган ҳар 
шахс ва хўжалик субъекти тушинилади. Бу ерда давлат, хусусий ва шу каби бошқа 
секторларнинг айрим корхоналари олиниб, улардаги даромадлар ва харажатлар, 
ишчиларнинг сони ва уларни иш билан таъминланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 
миқдори, уларнинг баҳоси ва шу каби қатор бошқа иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил 
этилади. 
Бозор иқтисодиёти субъектлари фаолиятига бевосита таъсир этувчи талаб ва таклиф, 
фойдалилик ва истеъмолчиларнинг бозодаги нархларга муносабати, ишлаб чиқариш 
харажатлари ва маҳсулот баҳоси, рақобат шакллари, ишлаб чиқариш омиллари ва улардан 
оқилона фойдаланиш йўллари, умумий мувозанат ва давлатнинг бозорни бошқаришдаги 
роли ва шу каби қатор бошқа масалалар ўрганилади. 
Бозор
- бу сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги маҳсулот сотиш ва сотиб олиш 
бўйича эркин муносабатлар тизимидир.
1
Rubinfeld I., Daniel L. Microeconomics. - Copyright 2015, Macmillan Publishing Company, a division of Macmillan, Inc. –
P.-3. 


Бозор
- бу биринчидан, сотувчилар ва харидорларни учрашадиган жойи; улар 
ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда сотишни амалга 
ошириш учун маълум харажатлар қилинади ва бу харажатлар бозор тўғрисида ахборот 
олиш, шартномалар тузиш, учрашувлар ўтказиш, сотиб олинадиган товар ёки хизматнинг 
миқдорий ва сифат характеристикаларини аниқлаш ва бошқа турдаги харажатлар билан 
боғлиқ. Бундай харажатлар трансакцион харажатлар бўлгани учун ҳам, бозорни 
трансакциялар мажмуаси деб ҳам қараш мумкин. Бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан 
иборатки, у даромадларни самарали фаолият кўрсатаётган субъектлар ҳисобига қайта 
тақсимлайди, яъни замонавий технологиядан, чекланган ресурслардан самарали 
фойдаланаётган хўжалик субъектлари ҳисобига. 
Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра локал, миллий ва халқаро бозорларга 
бўлинади. Олди-сотди объекти бўлиб, истеъмол товарлари, ресурслар, (меҳнат, капитал, ер, 
тадбиркорлик қобилияти, ахборот) ва хизматлар ҳисобланади. Товарлар бозори билан бир 
қаторда пул бозори (қимматбаҳо қоғозлар бозори) ҳам мавжуд. Бозордаги нархлар олди-
сотди жараёнида ёки ундан олдин шаклланиши мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансакцион харажатлар билан боғлиқ. 
Трансакцион харажатлар - бу товар алмашиш соҳасидаги харажатлардир. Бу тушунча 
биринчи бўлиб Р.Коуз томонидан киритилган (1937 й). Трансакцион харажатлар ўз ичига 
қуйидаги харажатларни олади: ахборот олиш, ўзаро келишув ва учрашувлар билан боғлиқ 
харажатлар, товарлар хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш ва бошқалар.

Download 347,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish