10
Тизимдаги муқобил қарорларнинг бошланғич кўплигини шакллантириш имкониятини
амалга ошириш учун меъёрий маълумотлар ҳамда эксперт баҳолари йиғилади. Кейин эса
экспертларнининг баҳоларига ишлов бериш кичик тизими
экспертларнинг келишилган
фикрларини ҳамда уларнинг компетентлик даражасини ҳисоблайди ва у ўз навбатида
келишилинмаганлик пайдо бўлган тақдирда ишончсиз маълумотларни ажратиб олиш имконини
беради. Кичик тизимни фаолиятини натижаси - бу мультиконтентлар ўртасидаги алоқаларнинг
чамбарчаслиги коэффициеннинг матрицаси [2]. Муқобил қарорларнинг бошланғич кўплигини
шаклланиши ўзаро таъсир этувчи мультиконтентлар моделини қўллаш орқали амалга
оширилади. Кейин ўрганишга мўлжалланган мультиконтентлар синфини танлови амалга
оширилади. Муваккат мантиқий фикрдан фойдаланиш ўз навбатида
жоиз мультиконтентлар
синфини шакллантиришга имкон беради ва у мультиконтентларни ўрганишнинг мантиқий
қарама-қаршиликсиз кетма-кетлигини англатади. Ўрганишнинг вақт оралиғини чекланишини
инобатга олган ҳолда олинган натижаларни оптимизациялаштириб мультимедиа тизим
ўрганишнинг оптимал индивидуал траекториясини шакллантиради ва у ўз навбатида
квалификацион характеристикасининг талабларини қониқтириш имконини беради. Тизимнинг
фойдаланувчилари бу: ўрганувчилар, ўқитувчилар, экспертлар, администратор.
Кириш хуқуқларини ажратиш ҳамда маълумотларни ўзгартириш
функционал вазифалар
ва мультимедиа жараёнини бошқариш даражалари асосида амалга оширилади. Ишлаб чиқилган
моделларга асосланиб ва улар устида мультиконтентларни ўрганиш индивидуал
траекториясини шакллантириш концепциясини қуриб мультиконтентлар индивидуал синфини
шакллантириш автоматлаштирилган тизими синтези амалга оширилади. Таклиф этилган
мультиконтенлар синфи қуйидаги хусусиятлар билан бир биридан фарқ қилади: ноёблик,
оптималлик ни мавжуд эмаслиги, динамиклик, тавсифни тўлиқ эмаслиги, ташкилий тизим.
Индивидуал ўрганиш учун мўлжалланган мультиконтент
синфини шакллантириш
масалаларини ечиш усуллари ва ишлаб чиқилган моделларни амалда қўллаш ҳамда
келтирилган хусусиятларни ҳисобга олиш имконини берадиган концептуал тизим бу
қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидир. Ўқишнинг вақтдаги
интервалларнинг чекланишини ҳисобга олган ҳолда мультимедиа тизим ўрганишнинг оптимал
индивидуал траекториясини шакллантиради ва у квалификацион характеристикасининг
талабларини қондирилишига имкон беради [1].
Мультимедиа кўрсаткичларининг қийматини қайд этиш
имконияти мавжудлиги билан
фарқ қилувчи мультимедиа жараёнларни бошқариш тизимидаги автоматлаштирилган
қарорларни қабул қилишда зарур бўлган маълумотларни формаллаштириш ва
типизациялаштириш модели баён этилган.
Таклиф этилган моделларга мувофиқ алгоритм ёрдамида дастуравий реализация
ўтказилган, мультимедиа тизимнинг дастуравий таъминотни яратилиши баён этилган,
медиатаълим жараёнини иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: