5.3. Ўзбекистон Республикасида аҳолини иш билан бандлик сиѐсати
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида давлат аҳолини иш билан
таъминлаш ва ишсизликни бартараф этиш бўйича изчил ижтимоий-иқтисодий
сиѐсат олиб боради. Чунки иш билан бандликни ошириш миллий иқтисодиѐтни
ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юксак тараққий этган
мамлакатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Иш билан
бандлик соҳасида давлат сиѐсатининг юритилиши Ўзбекистонда амалга
оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир.
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиѐсати
қуйидаги тамойилларга асосланади:
• меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча
фуқароларга жинси, ѐши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши,
мулкий аҳволи, мансаб мавқеи, динга муносабати, эътиқоди ва жамоат
бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатлари
ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан
катьий назар тенг имкониятларни таъминлаш;
• кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаѐт кечиришда муносиб
шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини
ривожлантиришга кўмаклашиш;
• меҳнат қилишнинг ихтиѐрийлиги;
• иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини
ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
• ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаѐтган фуқаролар учун
мавжуд иш жойларини сақлаб қолаѐттан ва янги иш жойларини яратаѐттан иш
берувчиларни рағбатлантириш;
• иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни ижтимоий ва иқтисодий
сиѐсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
• аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга оши-
риш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба
уюшма-лари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро
ҳамкорлиги;
• аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро
ҳамкорлик
22
.
Республикада олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг таркибий қисми
ҳисобланган иш билан бандлик сиѐсати қуйидаги асосий мақсадларга
эришишни назарда тутади:
• таркибий қайта қуришни рағбатлантириш асосида бўшаб қолган ходимларни
қайта тақсимлаш жараѐнини жадаллаштириш;
• ишсизларни меҳнат ҳаѐтига жуда тезлик билан жалб этиш;
• иш қидираѐтганлардан ҳар бирини иш билан таъминлаш.
Ушбу мақсадларга эришиш учун эса давлат томонидан қуйидаги чора-
тадбирлар амалга оширилади:
1. Агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, бунда давлат бюджет, фискаль,
кредит-пул воситаларини ишга солади, яъни:
• иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпрок маблағ
сарфлайди;
• тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда кредитларнинг
фоиз ставкаларини пасайтиради;
• ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни камайтиради.
2. Ишсизликнинг фрикцион ва яширин турлари ўсганда давлат:
• қайтадан касб ўргатади;
• таълим бериш тизимини кенгайтиради;
• бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади;
• меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция-
ларни кўпайтиради.
Аҳолини иш билан таъминлашга таъсир кўрсатиш усулларига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
• бевосита (маъмурий) усуллар - қонун йўли билан тартибга солиш;
• билвосита (иқтисодий) усуллар - молиявий, монетар, фискал сиѐсати.
Аҳолини иш билан таъминлашга давлатнинг таъсир кўрсатишнинг қуйидаги
турлари мавжуд:
• пассив таъсир кўрсатиш - иш билан банд бўлмаган аҳолига ижтимоий ѐрдам;
• фаол таъсир кўрсатиш - меҳнат таклифини рағбатлантириш, меҳнатга бўлган
талабни рағбатлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш чора-
тадбирлари (ахборот, маслаҳат хизмати кўрсатиш, касбий соҳада маслаҳатлар
бериш, аҳолининг камроқ рақобатбардош гуруҳлари учун бандлик
дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар), минтақаларга ѐрдам кўрсатиш чора-
тадбирлари ва шу кабилар.
Давлатнинг фаол таъсир кўрсатиш сиѐсати ҳудудий меҳнат бозорлари
ҳолатидан келиб чиқади. Агар ҳудудда ишчи кучи ортиқчалиги (профицит) рўй
бериб, таклиф ҳажми талабдан юқори бўлса, у ҳолда давлат ишчи кучи
таклифини камайтириш ва унга бўлган талабни кўпайтиришни рағбатлантириш
22
Ўзбекистон Республикасининг ―Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида‖ги Қонуни 5-моддаси,
Тошкент, 1998.
сиѐсатини юритади. Аксинча, агар ҳудудда ишчи кучи танқислиги (дефицит)
кузатилса, у ҳолда давлат ишчи кучи таклифини кўпайтириш ва унга бўлган
талабни камайтириш юзасидан аниқ, чора-тадбирларни белгилайди.
Бугунги кунда республикамизнинг деярли барча ҳудудларида ишчи кучи
ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу
боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари ва
мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча
кафолатларни назарда тутади. Яъни, давлат:
• иш билан таъминлаш тури, шу жумладан турли меҳнат тартибидаги ишни
танлаш эркинлиги;
• ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ва меҳнат
шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан химояланиш;
• мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ѐрдам бериш;
• ҳар кимга касб ва ишга эта бўлиш, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш
шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда хизмат поғонасидан юқорилаб
боришда тенг имкониятлар яратиш;
• янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат органлари ѐки
улариинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб
малакасини ошириш;
• бошқа жойдаги ишга қабул килинганда сарф килинган моддий харажатлар
учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш;
• ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат
шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
23
Давлат томонидан қўлланиладиган тартибга солувчиларнинг (иқтисодий,
ижтимоий, ташкилий ва ҳуқуқий) ўрни меҳнат бозорида зиддиятларни
юмшатиш, ишчи кучига талаб ва таклиф коньюктурасидаги номувозанат ва
уларни инқирозий
бузилиш оқибатларидан (ялпи ишсизликнинг пайдо бўлиши, ижтимоий
хўжаликда ишга жойлашишга имконият йўқлиги, даромадларнинг пасайиши ва
бошқалардан) огоҳлантириш йўли билан белгиланади. Баъзида бозор
муносабатларининг ижтимоий оқибатлари натижасида шундай шароитлар
шаклланадики, унда қишлоқ аҳолиси бир қисмининг меҳнат қилиш ва даромад
олиш ҳуқуқларига эга бўлишида жиддий қийинчиликлар вужудга келиши
натижасида турмуш даражаси пасаяди. Иқтисодий тартибга солувчилар
(солиқлар, меҳнат ҳақи, молия-кредит воситалари, инвестицияларнинг жалб
этилиши, иш билан бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва бошқалар)
ижтимоий-иқтисодий муҳитни яратишга қаратилган. Унда қишлоқ ишчи
кучининг ҳаракати талаб ва таклифга мувофиқ ҳар бир мазкур даврда қуйилган
максад ва вазифаларни амалга оширишда содир бўлади. Тартибга
солувчиларнинг энг муҳим йўналиши шундан иборатки, уларнинг мажмуаси
орқали меҳнат бозорида нисбий мувозанатга эришиш мумкин.
Мамлакат меҳнат потенциналидан самарали фойдаланиш ва ишсизликни
23
Ўзбекистон Республикасининг ―Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида‖ги Қонуни 6-моддаси,
Тошкент, 1998.
бартараф этишга қаратилган давлат сиѐсатининг яна бир йўналишларидан бири
«Аҳолини иш билан таъминлаш» ҳудудий дастурларининг амалга
оширилишидир. Мазкур дастур Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
шаҳри ва вилоятлар миқѐсида ишлаб чиқилиб, унда иқтисодиѐт тармоқларида
янги иш ўринлари яратиш параметрлари белгиланади.
Аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларнинг
амалга оширилиши натижасида республикада ҳар йили бир неча юз минглаб
янги иш ўринлари барпо этилмоқда.
Ўтгaн 2009 йили кўрилгaн aмaлий чoрaлaр нaтижaсидa мaмлaкaтимиздa
940 мингдaн зиѐд янги иш ўринлaри ярaтилди, улaрнинг 500 минггa яқини
қишлoқ жoйлaрдa тaшкил eтилди. Кичик бизнeс сoҳaсидa 390 мингдaн зиѐд, шу
жумлaдaн, xизмaт кўрсaтиш сoҳaсидa 270 мингдaн oртиқ янги иш ўринлaри
oчилди
24
.
Меҳнат бозорида давлатнинг амалга оширадиган сиѐсатларидан яна бири
ижтимоий ҳимоя сиѐсатидир. Унга кўра давлат меҳнат бозорида рақобатбардош
бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш бўйича
чора-тадбирлар кўзда тутади. Яъни, аҳолини иш билан таъминлашга
кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ижтимоий
ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг
шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш
учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1
декабрдаги 504-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож,
иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда
рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш
жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомга
мувофик фуқароларнинг ушбу тоифасига қуйидагилар киради:
• ун тўрт ѐшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ѐлғиз ота, ѐлғиз
оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;
•таълим муассасаларини тамомлаган ѐшлар, улар таълим муассасасини
тамомлагандан кейин бир йил давомида;
• Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги,
Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавкулодда вазиятлар вазирлиги
қушинларидан бўшатилганлар;
• ногиронлар ва пенсия ѐшига яқинлашиб колган шахслар;
• жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган ѐки суд қарори билан
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар.
Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг
рўйхатдаги ўртача сони камида 34 кишини ташкил этадиган корхоналар учун,
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун эса иш
жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 100 ва
24
Каримов И.А. ―Aсoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиѐти вa xaлқимиз фaрoвoнлигини янaдa
юксaлтиришдир‖ номли 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг
мaжлисидaги мaърузaсидан. ―Халқ сўзи‖ – 2010 й. 29 январь. №21.
ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун белгиланади.
Ногиронлар учун барпо этиладиган ѐки ажратиладиган иш жойларининг
энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг камида 3,0 %и
миқдорида белгиланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа
тоифалари учун корхоналар томонидан барпо этиладиган ѐки ажратиладиган
иш жойларининг энг кам сони аниқ, корхоналарнинг салоҳияти ва уларнинг
молиявий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ижтимоий ҳимояга
муҳтож шахслар учун, ногиронлардан ташқари, барпо этиладиган
(ажратиладиган) иш жойлари сони ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг
4,0 %игача белгиланади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар кўрсатилган тоифаларининг
характерли талабларига мувофик, келувчи меҳнат шароитларини таъминловчи
иш жойи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо этилган (ажратилган
ѐки банд қилиб қуйилган) иш жойи ҳисобланади, яъни:
• ногиронлар учун - саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қуйиладиган
белгиланган аксил кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат
операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
• касб-хунар таълимига эга бўлмаган ѐшлар учун, улар умумтаълим
муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида - шогирдлик иш
жойлари ѐки махсус касб-хунар тайѐргарлигини талаб қилмайдиган иш
жойлари;
• ўрта махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ѐшлар,
шунингдек ҳарбий хизмат қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув
юртларини тамомлаганлари ѐки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида -
уларнинг касб-хунар тайѐргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
• ѐлгиз ота, ѐлгиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналарга - болаларни тарбиялаш
ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини
берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
• жазони ижро этиш муассасаларидан озод килинган ѐки суд қарори билан
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - махсус
малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш.
Қонунчиликка кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо
этилган ѐки ажратилган меҳнат ўринларига жойлаштириш иш берувчи
томонидан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси
бўйича ѐки мустақил равишда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |