Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази, тарих



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/32
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#463953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
shimolij baqtriya aholisining dafn marosimlari va dinij etiqodlari bronza davri moddij madaniyat yodgorliklari misolida

 
Расмий оппонентлар: 
Мавланов Ўктам Махмасабирович 
Тарих фанлари доктори 
 
Пидаев Шокир Расулович 
Тарих фанлари номзоди 
Етакчи ташкилот 
Самарқанд давлат университети 
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги 
тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи методик марказ, Тарих институти, 
Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар 
берувчи 27.06.2017. Tar.01.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2017 йил «__» __________ соат 
____ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Мирзо Ғолиб 
кўчаси, Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультети, 1-қават, 110-
аудитория.) Тел.: (99871) 227-12-24; факс: (99871) 246-53-21, (99871) 246-02-24; e-mail: 
nauka@nuu.uz Ўзбекистон Миллий университети). 
Диссертация билан Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот-ресурс 
марказида танишиш мумкин ( ___ рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100174, 
Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй. Бош бино). Тел.: (99871) 236-46-55; факс: 
(99871) 246-02-24. 
Диссертация автореферати 2017 йил «____»___________куни тарқатилди.
(2017 йил «____» _____________ даги ____ рақамли реестр баѐнномаси.) 
А.А.Маврулов 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор 
Х.Э.Юнусова 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш илмий котиби, т.ф.д. 
С.Б.Шадманова 
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги
илмий семинар раиси, т.ф.д.



Кириш (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Жаҳоннинг 
ривожланган мамлакатларида бронза даврининг ўзига хос хусусиятларини 
ўрганишга йўналтирилган кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Айнан 
шу даврга оид дафн маросимлари ва диний эътиқод юзасидан алоҳида 
тадқиқотлар олиб борилмоқда
1
. “... биз ҳали юртимизни, унинг ўзига хос 
тарихи, маданияти,.... бебаҳо маънавий меросимизни тўлиқ ўрганганимиз 
йўқ”
2
. Бундай тадқиқотлар эса халқларнинг бир-бири билан диний қадрияти, 
урф-одати, муносабати ва алоқадорлигини ойдинлаштиришга хизмат қилади. 
Мустақиллик тарихимизни, миллий қадриятларимизни ўрганиш орқали 
ўзлигимизни англашга кенг имкониятлар яратди. Шу аснода дафн 
маросимларига алоҳида эътибор берилиб, Ўзбекистон Республикасининг 
“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонуни
3
қабул қилинганлигини 
алоҳида таъкидлашимиз мумкин. Бу эса миллий қадриятларимизни қадр 
топаѐтганлигидан яна бир нишонадир. “Дарҳақиқат, ота-боболаримиздан 
қолган бой меросни ўрганиш, уларнинг урф-одатлари, анъаналарини тиклаш 
– бу тарихни тиклаш демакдир”
4

Жаҳон миқѐсида олиб борилаѐтган тадқиқотларда бронза даври 
цивилизациялар тарихи, хўжалик ҳаѐти, кундалик турмуш тарзи, меъморий 
уй-жой ва монументал иншоот қолдиқлари, дафн этиш усуллари, диний 
эътиқод объектларини тадқиқ қилиш вазифаси қўйилади. Айнан шу муаммо 
устида Шимолий Бақтрияда яшаган аҳолининг диний эътиқоди билан боғлиқ 
қадриятлари ва урф-одатлари, удумлари ва диний қарашларини чуқур илмий 
асосда ўрганиш ушбу мавзунинг долзарблигини белгилайди. Шимолий 
Бақтрия сўнгги бронза даврида учта йирик тарихий ва этномаданий 
бирликлар алоқа майдонига айланган. Унинг Ўзбекистон қисмида юксак 
даражада ривожланган ўтроқ деҳқончилик маданияти шаклланиб, бу 
маданият Сополлитепа, Жарқўтон, Кўзали, Мўлали, Бўстон каби ѐдгорликлар 
мисолида ўрганилди. Бу ѐдгорликларда минглаб ўтроқ деҳқончилик 
маданияти аҳолисининг қабрлари очилган. Шимолий Бақтриянинг шарқий 
ҳудудларида кўпроқ чорвадор уруғ жамоаларининг ѐдгорликлари ўрганилган 
бўлиб, улар Ҳисор воҳаси, Вахш дарѐсининг ўрта оқими ва Таирсув 
дарѐсининг юқори қисми ҳамда Пархар-Кулоб водийсида жойлашган. Бу 
ҳудудларда 550 дан ортиқ қабрлар очилган. Уларда турли диний эътиқод ва 
урф-одатлар асосидаги дафн маросимлари кузатилган. Мил. авв. II минг 
йилликнинг ўрталаридан Шимолий Бақтрияга Евроосиѐ даштларидан 
чорвадор Андроново маданияти қабилалари кириб келадилар. Натижада, бу 
ҳудуд турли этник гуруҳларнинг иқтисодий ва этномаданий алоқалар 
1
Journal of Korean archaeology. National Research Institute of Cultural Heritage. – 2012. – Р. 213 .
2
Мирзиёев Ш.М.
“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр 
талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. 2017. 16 июнь. 
3
«Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари тўплами. – 2010. – № 52. – 508-модда. 
4
Каримов И.А.
Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Том.7. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 132-154. 



майдонига айланади. Бу хилма-хил этномаданий ва этносиѐсий манзара 
Шимолий Бақтрия бронза даври қабилаларининг дафн маросимлари ва 
шаклланиб бораѐтган диний эътиқодида яққол кўзга ташланади. Аммо, 
Шимолий Бақтриянинг бу уч этник компонентлардан ташкил топган 
аҳолининг диний эътиқоди ва ранг-баранг урф-одатлари ҳақида илмий 
адабиѐтларда жуда қисқа маълумотлар келтирилган, улар махсус тадқиқот 
объекти сифатида яхлит бир илмий тизимга солиниб таҳлил этилмаган ва 
умумлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 
мартдаги “Ўзбекистон тарихи музейи ашѐлари ҳақида”ги 115-сонли қарори, 
1998 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих 
институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга 
оширишда ва ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, анъаналари ҳамда 
эътиқод тарихини ѐритишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат 
қилади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish