ИНШО
МАВЗУ: “ЖОН ЎЗБEКИСТОН, МАНГУ БЎЛ ОМОН!”
РЕЖА:
КИРИШ:
Табаррук ва серқуёш - она юртим
АСОСИЙ ҚИСМ:
1) Тинч-тотув ҳаёт йўлида
2) Ота-боболаримизнинг она юртга бўлган ҳурмати
3) Ватанни севиш аждодлардан мерос
ХУЛОСА:
Жонажон Ўзбeкистоним, мангу бўл омон!
«Менинг халқим ўз киндигининг қони тўкилган тупроқни
ўз онасидай азиз кўради»
Ҳ.Олимжон
Мен мана шу Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас юртда туғилдим, ўсдим. Шу юртда туғилиб камол топаётганимдан бениҳоя бахтиёрман. Ўзбекистон менинг – Ватаним. Ватан инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқ, уни камол топдирадиган табаррук гўшадир. Ватаним менинг ғурурим рамзидир. Мен она ватаним тимсолида дунёдаги энг гўзал ва бетакрор юртни кўраман. Шу билан бирга ўзимнинг, ота – онамнинг, халқимнинг бахтини, фаровон, эркин ҳаётни кўраман.
Ватан озод бўлса, халқим ҳам эркин, озод, фаровон яшайди. Мен шу серқуёш ўлкада яшар эканман, юртимнинг юксалиши, ривожланиши учун, юртимнинг обрў-эътиборини янада юксакликка кўтариш учун, миллий тараққиётимизни янада кўтаришимиз учун ўқиб ўрганиб, бор имкониятлардан фойдаланишим керак эканлигини ҳис қиламан. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ватан равнақи йўлида тинмай изланаётган, муҳим чора – тадбирларни ҳаётга тадбиқ қилаётган эканлар, биз ёшлар ҳам бор куч билимимизни жонажон Ўзбекистонимизнинг келгусида бунданда юқори поғоналарга чиқиши учун сарфлашимиз даркор. Зеро Ватан равнақи, аввало унинг фарзандларига, уламинг маънавий ва жисмоний камолотига боғлиқдир.
Аллоҳга шукурки,биз яшаётган юрт – жаннатмакон, осмонимиз мусаффо, ҳаммаёқда тинчлик. Шу ўринда биринчи президентимиз Ислом Каримов сўзлари ёдга келади: «Менинг истагим шу – худонинг ўзи юртимизни, халқимизни ёмон кўзлардан, ҳасадлардан асрасин! Шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси инсон, ҳар қайси юртдошимиз бахтли бўлсин, тинчлик ва омонлик уларга ҳамиша ёр бўлсин».
Албатта биз ўқиб – ўрганиб, ўз иқтидоримизни, юртимизнинг гуллаб яшнаши учун сарфлашимиз, кўнгилдагидек кенг шинам хоналарда таҳсил олишимиз учун Ватанимиз тинч осуда бўлмоғи лозим. Зеро, юрт тинчлиги масаласи биринчи ўринда туради. Чунки, тинчлик дунёдаги энг буюк бойлик ҳисобланади. Агар тинчлик бўлса, ҳамма эркин нафас олади, нимаки эзгу ният бўИса, уламинг барчасини амалга ошириш имконияти пай до бўлади.
Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқоролик жамияти этилмоқда. Янада мустаҳкам ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш учун кўп эзгу ишлами амалга оширишимиз керак. Бунинг учун иқтисодиётимизни янада ривожлантиришимиз, ерости ва ерусти бойликларимиздан унумли фойдаланишимиз, жаҳон тажрибасидан андоза олиб, тараққий топган давлатлар билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашиммиз, иқтидорли, билимли ёшларимизни тараққиёти юксак давлатларга тажриба алмашиш учун чет давлатларга юборишимиз даркор. Ватанга муҳаббат туйғуси инсонга бир умр ҳамроҳдир. Ватаннинг номи айтилиши билан унинг бағрида ўтган йилларимиз, ота – онамиз, қадрдон уйимиз эсимизга тушади, қалбимиз ҳис – туйғуларга тўлади.
Юртимизнинг бетакрор табиатини томоша қилганда, унинг бойликларидан баҳраманд бўлганда , олис элларда ватандошларимиз билан кўришганда, уларнинг спорт, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда эришган ютуқларини эшитганда ютуқларини эшитганда беихтиёр қувонамиз. Ватанга муҳаббат туйғуси инсонга она алласи, боболар ўгити, отанинг ибрати, она табиат билан мулоқот жараёнида цингади. Ватан туйғуси оғир дамларда бизга куч – қувват беради,халқимизни, юртимизни дунёга таништиришга, аждодларимизнинг буюк анъаналарига содиқ бўлишга даъват этади.
Ота – боболаримиз узоқ ўлкаларга кетаётганларида юрт тупроғидан бир сиқим олиб, рўмолчага тугиб қўйганлар. Олис юртларда Ватан соғинчи юракларини ўртаганида анашу тупроқни ҳидлаб, кўзларига тўтиё қилиб қадрдон диёримиз меҳрини, нафасини туйганлар. Инсонлар қалбидаги Ватанга интилиш туйғуси шунчалик кучли бўладики, улар нафақат тириклигида, балки бу дунёдан кўз юмганидан кейин ҳам она юрт тупроғига яқинроқ бўлишни орзу қиладилар. Олис Ҳиндистон ўлкасида подшоҳлик қилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз вафотидан сўнг ўз жисмини ушбу юртга эмас, балки Ватанига яқинроқ бўлган жой – Афғонистоннинг ҳозирги пойтахти бўлмиш Қобул шаҳрига қўйишларини васият қилган. Бу буюк аждодимизнинг муборак қабри ҳозир Қобул шаҳрида. Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг Бобур туғилган юрт – Андижон шаҳрида буюк аждодимизнинг рамзий қабри барпо этилиб, унинг атрофида улкан боғ яратилди. Бобур бобомизнинг ворислари – бобурийлар сулоласининг аксарият номоёндалари ота – боболарининг юрти – Ўзбекистон заминида яшамаган бўлсалар – да, Ватанга, она заминида меҳр – муҳаббат туйғуси улами бу табаррук тупроққа чорлаб турган, уламинг бугунги авлодлари ҳам мана шу заминни ўзларига тарихий Ватан деб биладилар. Тарихий Ватан туйғуси бошқа халқларга ҳам хос. Масалан, ҳозирги кунда Америка қитъасида яшаётган халқларнинг ота – боболари қадимда Эвропадан коъчиб борган. Шунинг учун бу халқнинг бугунги авлодлари Эвропа мамлакатларини ўзининг тарихий Ватани, деб ҳисоблайдилар.
Улуғ алламоларимиз ўз Ватанларига бўлган муҳаббат туйғусини ҳар ишда, ҳар қадамда мададкор бўлсин деб, ўз исми шарифларига номини қўшиб ёзганлар. Бухорий, Замахшарий, Самарқандий, Шоший, Фарғоний, Марғилоний, Хоразмий, Термизий, Насафий сингари номлар шу тарзда пай до бўлган. Инсон қалбидаги орзуларнинг энг улуғи ота-онага, эл-юртга беминнат ҳизмат қилиш, уларнинг олдидаги фарзандлик бурчини сидқидилда адо этишдан иборат. Унга эришиш учун болаликдан бошлаб олдимизга аниқ мақсад қўйиб, замонавий билим ва касб-ҳунарлами пухта эгаллаган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан кучли бўлишимиз лозим. Томирида милллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамларгина буюк ишларига қодир бўлади.
Бундан ташқари, хoзирдa юртимизнинг қaйси гўшaсигa бoрсaнгиз, буюк бoбoлaримиз хoки ётгaн муқaддaс қaдaмжoлaрни, улaрнинг oбoд вa фaйзли мaқбaрaлaрини, сўлим бoғ-рoғлaрни, хoтирa хиёбoнлaрини, зaмoнaвий лицeй вa кoллeжлaрни, рaвoн йўллaрни кўрaсиз. Oдaмлaримиз ўзлaрининг тилидa бeмaлoл гaплaшaди, миллий бaйрaмлaримизни биргaликдa кeнг нишoнлaйди, диний мaърaкa вa мaрoсимлaргa бeмaлoл бoриб, кeрaкли рaсм-русумлaрни aдo этaди. Юртдoшлaримизнинг ҳaр йили муқaддaс Кaъбa зиёрaтигa – ҳaж вa умрa сaфaрлaригa, дунёнинг бoшқa мaмлaкaтлaригa илм oлиш, ишлaш, сaвдo-сoтиқ қилиш, сaёҳaт вa дaм oлиш учун бoриб кeлaётгaнини яхши билaмиз. Бугунги кундa илм-фaн, мaдaният вa спoрт сoҳaлaридa нуфузли мусoбaқaлaр, кўрик-тaнлoвлaр вa фeстивaллaрдa мунoсиб иштирoк этиб, юртимиз бaйрoғини бaлaнд кўтaрaётгaн ёшлaр ҳaм ҳaқиқий жонажон юртини севадиган авлоддир.
Ватанимни фақат беқиёс бойликлари, гўзал табиати, бойликлари, гўзал табиати, қулай шароитлари учун севмайдилар. Она юрт иқлими, табиати қандай бўлишидан қатъий назар, инсон учун ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган, унинг жони, руҳи ором топадиган муқаддас макон ҳисобланади. Ватанни севмаслик – энг улуғ инсоний бахтдан, ҳиссиётдан маҳрумликдир. Она юрт тақдирига бепарво қараш – уни ўзгалар қўлига топшириб қўйиш билан баробардир. Ҳақиқий фарзанд Ватанни бутун вужуди билан севади, уни асраш, равноқ топтириш учун бор куч ва имкониятларини бағишлайди.
Неча минг йиллар давомида аждодларимиз кўз қорачиғидек асраб келаётган азиз Ватанимизни севиб, унинг ҳар қарич тупроғини кўз қорачиғидек асраб яшаш энг олий бурчимиздир. Жонажон Ватанимиз Ўзбекистонни севмаслик – энг улуғ инсоний бахтдан, ҳиссиётдан маҳрумликдир. Она юрт тақдирига бепарво қараш – уни ўзгалар қўлига топшириб қўйиш билан баробардир. Ҳақиқий фарзанд Ватанни бутун вужуди билан севади, уни асраш, равноқ топтириш учун бор куч ва имкониятларини бағишлайди.
Хулоса қилиб айтганда, мангу жонажон Ўзбекистонимиз бир неча минг йиллик тарихни бошдан кечирди ва унда она диёримизни муносиб ҳимоя қилиб бизгача эсон-омон етиб келишида ота-боболаримиз не-не қийинчиликларни кўрмади. Шундай экан, биз ёш авлод улардан ўрнак олиб мустақил Ўзбекистонимиз равнақи ва ривожи учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга солиб харакат қилмоғимиз керак. Зеро, юрт келажаги биз ёшлар қўлида уни жондай азиз билиш эса биз учун шараф. Бир сўз билан айтганда, жонажон Ўзбeкистоним, мангу бўл омон, деган сўз ҳамиша бизнинг қалбимизда фахр ва ифтихор туйғусини уйғотмоғи керак!
Do'stlaringiz bilan baham: |