Муҳаббатнинг мангу



Download 8,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana19.02.2022
Hajmi8,77 Mb.
#459436
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
65 Muhabbatning mangu ertagi

Наби Жалолиддин
СЕВГИ
Мен сизга ачинмайман, вафосиз севгиларда,
Беҳуда оқиб ўтган баҳоримнинг йиллари!
Пушкин
У қўшни мактабда, ўнинчи синфда ўқиркан. Исми – 
Ойгул. Ўзиям худди ўша ойдек тўлин, гул каби жуда-
жуда гўзал эди. Лўппи юзи ловиллаб турарди. Бодом 
қовоқлари хуморланиб боқгувчи кўзларини ҳар замон-
ҳар замонда яширмоқчи бўлиб, силкинганларида янада 
чиройли бўлиб кетарди. Айниқса, кулганда ҳар қандай 
одамнинг завқини келтирар даражада очиларди. 
Овози ҳам шунчалар ёқимли эдики, гапирганида худди 
эркаланаётгандек туюлар ва шу маҳал эшитувчини-
да, эрка бир туйғулар оғушига солиб қўярди. Аввалига 
айнан ана шу овози мени ўзига асир этди. Бўлмаса, 
у мендан бир ёш катта бўлиб, ошналаримнинг 
ичида уни опа, деб чақиргувчилар ҳам бор эди.
Ойгул билан пахтазорда танишдик. Ёнма-ён эгатга 
тушиб қолдик. Қизлару болалар бир-бирларига навбат 
бермай жаврашиб, ўртада турли гаплар айланди. 
Ниҳоят, ошналаримдан кимдир мени кўрсатиб, «шоир» 
дея таърифлай кетди. Ўшанда Ойгул менга бошқачароқ 
қаради, кўзлари чақнаб, хиёл тикилиб ҳам қолдими-эй. 
Менга бу хуш ёқар, аммо ҳаяжонданми, юз-кўзларим 
лов-лов ёнарди.
– Шеърлариздан ўқиб беринг! – деди у ҳам эрка, ҳам 
ялинчоқ бир оҳангда.
Мен энди чинакамига хижолат тортдим, ҳали менинг 
таърифимни келтирган шеригимни ичимда сўкиб 
ҳам қўйдим. Ахир мен қанақасига шоир бўлай, уч-тўрт 


96
қатор қофия тизган шунчаки ҳаваскор эдим, холос-да. 
Агар шеърларим унга ёқмаса-чи, шарманда бўламан-
ку. Шунинг учун машҳур шоирларнинг шеърларидан 
ўқиб бердим. Ишқий шеърларидан. Аввалига ийманиб, 
кейин эса ҳаяжон билан ўқидим. Шу-шу ҳар куни эрталаб 
далага келибоқ бир-биримизни излайдиган, то кечгача 
бирга пахта терадиган бўлдик. Фақат тушлик ма ҳали 
ажралишардик-у қизлар, мен эса ўғил болалар билан 
овқатланардик.
Бир куни тушликни эртароқ тугаллаб, пахта зорга 
кириб ўтирганча Ойгулни кута бошладим. Бу орада 
қизлару болалар ҳам қайтишди, лекин Ойгул кўринмасди.
– Ойгулни кўрмадингми? – дея сўрадим бола ларнинг 
биридан. У тиржайди:
– Ойгулингни эгаси келди. Ҳов, ана тутқаторда ту-
ришибди.
Қайрилиб, шеригим кўрсатган томонга қарадим. 
Рост данам, қарта бошидаги тутқаторда новча бир йигит 
Ойгулнинг йўлини тўсиб турарди.
– У ким? – саволга тутдим яна шеригимни.
– Ҳодий. Яқинда армиядан келган... Энангди эмгур 
жуда ёмон солишади-да. – Шу билан шеригим нинг киройи 
таърифию, менинг саволларимга ҳам нуқта қў йилди.
Шундан сўнг мен улар тарафга тикилиб қолибман, 
ҳатто шеригимнинг нарига жўнаворганию, пахта теришга 
тушиб кетганини ҳам сезмабман. Ҳодий деганлари менга 
орқа қилиб турар, қўл ларини силкиб, Ойгулга ҳадеб бир 
нарсаларни тушун тирарди. Ичимда нимадир ғимирлай 
бошлади, рашким келар ди, шекилли. Ҳодийни ёмон кў-
риб кетдим, уни шу лаҳзанинг ўзида бўғиб ташлашга 
тайёр эдим. Бироқ унинг ёши катталигию новчалигини 
ўйлаб, қолаверса, бояги шеригимнинг «ёмон солишади-
да», деганини эслаб, кўнглимнинг бир четида ундан ҳа-
йиқардим ҳам.
Ана, Ойгул унинг ёнидан айланиб ўтиб кетмоқчи 
бўлди. Лекин Ҳодий ўтказмади. Қизнинг қўлидан маҳкам 


97
тутиб, ўзига торта бошлади. У бу орада биров кўриб 
қолмаяптими, дегандай атрофга аланглаб ҳам қўярди. Шу 
пайт унинг кўзи менга тушдими, ҳар ҳолда мен томонга 
қараб, бир оз тикилиб қолди. Юрагим «шув» этиб кетди
қандай қилиб ўтириб олганимни сезмабман. Дўқиллаб 
ураётган юрагимни хийла босиб, ярим ўтирганча 
ҳалиги ёққа мўралаганимда Ойгул югургидай бўлиб 
шу томонга келарди. Ҳодий эса кўринмасди. Негадир 
ўрнимдан тургани уялдим. Ерга астойдил ўтирволдим-
да, бармоқларим билан кесакларни майдалай бошла-
дим. Хаёлим эса Ойгулда эди. Юрагим яна қинидан чиқиб 
кетгудай дўқилларди. Ана, ғўзалар баралла шитирлай 
бошлади, қадам товушлари ҳам аниқ эшитилмоқда. 
Ҳозир у рўпарамга етиб келади... Қиз тўхтади. Мен унинг 
кўзларига қарашга ботинол 
май, бошимни кўтардим, 
холос. Ундан садо чиқ 
мади. Ана шунда кўзларим бе-
ихтиёр унинг кўз ларига тушди. Кўзлари жиққа ёш эди. 
Ҳадеб ўнг қўли билан чап қўлининг билагини силарди. 
Билаги қип-қизил эди, қонталаш бўлиб қолганди. Мен 
яна кўзимни олиб қочдим, нафасим ичимга тушиб кетди. 
У эса қизлар томонга қайрилди.
Бу маҳал мен энди ўзимни ўзим ёмон кўра бош-
лагандим. Қўрқоқлик қилганимдан уялардим ва ме-
нинг мурғак орим оҳига бу кенг далалар ҳам торлик 
қилаётгандек эди. Умуман ҳозир бу ерлардан бошимни 
олиб кетгим келар ва ҳеч қурса мана шу жойда бошимни 
кўтар-май ўтиришни, мени ҳеч ким кўрмаслигини 
истардим, жуда-жуда истардим... Кимдир чақиргандай 
бўлди. Ҳа-ҳа, бу Ойгулнинг овози эди, у мени чақирарди. 
Аста ўрнимдан турдим, минг бир андиша билан унга 
қарадим.
– Кўрмадингиз шекилли-да, а, шерик? Бўлмаса, ёр-
дамга борардингиз. – У бир оз жилмайиб, кинояли боқиб 
турарди. Унинг бу туришидан бояги воқеани кўрганимни 
пайқагани маълум эди. – Нима қиламиз, пахта терамизми 
энди?..


98
Очиғи, мен унинг овозидаги ўзгаришдан лол эдим. 
Унинг овози қанақадир дағаллашганмиди-эй, йўқ-
йўқ, тўғрироғи, фармонраво эшитиларди. Хуллас, эн-
ди у негадир жуда дадил гапирарди. Бу менга алам 
қилди. Агар ўша Ҳодий деганлари яна келадиган бўлса, 
муштлашишни дилимга тугиб қўйдим. Аслида бу аламим 
ҳам ҳолва экан. Кечга яқин ҳамма терган пахталарини 
йиғиштириб қолади. Мен ҳар куни бунақа маҳалда 
Ойгулнинг ўз пахтасини тезроқ тугиб бўлишини ва 
нажот кутиб, ийманиб туришини кўришни истардим. 
Сўнг эса «пахтасини тарозигача кўтариб олиб чиқиб 
берардим. Аммо бугун... Энди у ийманиб ўтирмади, 
мени чақирди-да, пахтасини кўтаргизиб қўйишимни 
сўради. Буни қарангки, мен ҳам «йўқ, ўзим олиб чиқиб 
бераман», деёлмадим, унинг айтганини қилиб қўя 
қолдим. Ана шунда бутун вужудимни алам ёндирди, 
киприкларимнинг ости ачишиб, кўзларимга ёш сизди.
Ҳодийнинг боплаб адабини бериш ниятида туни 
билан турли режалар тузиб чиқдим. Ўзимча унинг ада-
бини беришга қодир эдим.
Эртасига Ҳодий тушдан олдин келди. Ёнида иккита 
шериги ҳам бор эди. Шериклари тутқаторда қолишди. У эса 
тўғри бизнинг олдимизга кела бош лади. Ростданам унинг 
қомати келишган эди. Бўй 
нию қўл 
ларидаги пайлари 
бўртиб-бўртиб ту рарди. Калта қилиб олинган сочи уни 
гўё спортчилардек расида этиб кўрсатарди.
– Ҳорманглар-ҳорманглар! – деди у олдимизга етиб 
келиб, мардона овоз билан ва пастроқ овозда қўшиб 
қўйди, – Ойгулой, сизда озгина гапим борийди-да. – Бу 
билан у қизга четроққа чиқайлик, демоқчи бўлди. Ой-
гул бош кўтармади, индамай пахта тераверди. Ҳодий 
фаҳмладики, қиз бу ердан жилмоқчи эмас. Шунда у 
яқинроқда тераётган болаларга бир ёв қараш қилганди, 
ҳаммалари нари кетишди. Қизлар эса қиқир-қиқир, ши-
вир-шивир қилишиб, тезроқ пахта териш баҳона уларни 
ёлғиз қолдиришга ури нишарди. Биргина мен ўрнимдан 


99
жилмадим. Энгашган кўйи индамай пахта теравердим. 
Қулоғим эса Ҳодийда эди.
Аввалига у мени пайқамадими ёки назарига илма-
дими, ҳар тутул менга парво қилмай, қизга гапираверди:
– Кечаги гапимни ўйлаб кўрдингизми, Ойгул? – 
сўради у бутунлай бегона, тўғрироғи, бир оз дағал роғу, 
лекин меҳрибон овозда.
Қиз индамади.
– Нега индамайсиз, Ой?
Шу гапини эшитдиму, негадир унга ҳавас қи ла бош-
ладим, унинг ўрнида бўлишни истаб кет 
дим. Нега 
энди мен ўзим ёқтирган қизни, яъни Ойгулни Ой, деб 
атол маганимдан ўкиндим. Ахир мен ҳам шундай дея 
чақиришим мумкин эди-ку. Лекин Ҳодийдек эрка, шу 
билан бирга мағрур бир оҳангда чақира олармидим? 
Ҳа, у Ой сўзини жуда-жуда ёқимли айтарди. Мен ҳозир 
Ойгулнинг юзини кўришни, унга Ҳодийнинг гаплари 
ёққан ёки ёқмаганлигини билишни истардим. Шу ниятда 
бошимни кўтардим. Ойгул энди пахта термас, эгатга 
чўнқайиб олганди. Унинг кўзи ғўза шохлари орасидан 
менга тушди. Унга тикилиб турган Ҳодий ўшанда мени 
пайқади. Пайқадию ғазаб билан мен томонга ўгирилди, 
қўпол овозда тўнғиллади:
– Сен нима қиляпсан бу ерда?
Мен «нима ишинг бор», демоқчи бўлдиму, аммо 
айтолмадим. Негадир овозим чиқмади, оғир бир ютина 
олдим, холос.
– Қорангни ўчир бетдан! – дея ўдағайлади у энди мен 
томонга бир-икки қадам ташлаб.
Мен ўрнимдан жилмадим, унга нафрат билан ти-
килиб туравердим.
– Вой, сен манқа-эй!.. – У масхараомуз тиржайиб, 
менга яқинлашди.
Урмоқчидай ўнг қўлини кескин кўтарганди, мен 
икки қўлим билан юзимни тўсиб, чап бериш ниятида 
гавдамни ҳам қайирдим. Шунда у кетимга тепиб юборди. 


100
Шу лаҳзада Ойгулнинг «Ҳодий ака, урманг!» дегани 
эшитилди. Мен эса ғўзага қоқилиб, ерда ағанаб ётардим.
Ҳодий қизнинг гапи таъсир қилганиданми:
– Тур, йўқол энди, бўмаса калтак ейсан! – деди-да, 
Ойгулнинг олдига кетди. Иккаласи ёнма-ён йўл тарафга 
юришди.
Мен эса алам билан ерни муштлардим, хўрлигим 
келиб, чийиллардим. Кўзларимдан аччиқ ёш сизарди. 
Энди мен Ойгулни ҳам, Ҳодийни ҳам ва умуман ҳеч 
кимни кўришни истамасдим. Шаҳд ўрнимдан турдим-да, 
йиғлаганча қишлоқ томонга югура кетдим.
Теримга эртаси куни чиқдим. Ойгулдан ўзимни олиб 
қочганим сари у олдимга келиб олар, турли гапларни 
гапирар, чамамда, кўнглимни кўтармоқчи бўларди. 
Қа нийди, шу лаҳзада у ўзининг бу гаплари менга на-
қадар оғир ботаётганлигини ва энди мен ўзимни 
унга муносиб кўрмаслигимни билса эди. Афсуски, 
билмасди, билмаганлиги учун ҳам ўзи сезмасди. Мен 
эса Ҳодийни кутардим ва бугун, албатта, ўч олишимга, 
унинг бошига ҳам кеча ўзимнипг бошимга тушган 
хўр 
лик 
ни солишимга ишонардим. Шунинг учун тез-
тез йўл тарафга қараб қўярдим. Кейинроқ бил димки, 
йўл пойлаётган биргина мен эмас экан ман. Ойгул ҳам 
менга гапираркан, гоҳ-гоҳ боши 
ни кўтариб, йўл то-
монга кўз ташлаб қўярди. Кўзлари 
даги маъно у ҳам 
Ҳодийни кутаётганлигини анг 
ла 
тиб турарди. Демак, 
иккаламиз ҳам ўшани кутардик, фақат икки хил мақ-
сад билан. Ам мо бахтга қарши ўша куни Ҳодий кел ма ди.
Кеч га томон пахтамни кўтариб, тарозига чиқиб кетаёт-
сам, пахтасини тугаётган Ойгул гина қилгандай деди:
– Менинг пахтамни обчиқиб бермайсизми?
Рости, мен энди унинг пахтасини кўтаришни иста-
масдим ва айниқса, менга бемалол иш бую раётгани ёқ-
масди, ёқмай қолганди. Лекин илож сизликдан ўзимнинг 
пахтамни қўйиб, уники ни кўтардим. Ўзимникига қайтиб 
келдим. Ҳодий эртасига ҳам кўринмади...


101
Ва ниҳоят у индинига тушлик маҳали шийпонда 
пайдо бўлди. Ўтган кунлар мобайнида ғазабим анча 
сўниб қолганди. Шунданми, уни кўришим билан яна 
юрагим шувиллаб кетди, қўрқа бошладим, ше килли-да.
Ойгул унинг имоси билан қизлар даврасидан ажралиб 
чиқиб, ортидан шийпоннинг орқасига ўтиб кетди. Тавба, яна 
менинг ичимда нимадир ғимирлай бошлади – рашкмиди у, 
аламмиди, бил мадим! Ўр нимдан туриб, аста шийпоннинг 
ёнбошига бордим. Деворга суяниб, бинонинг ортига 
мўраладим. Ҳа, катта тол тагида Ҳодий билан Ойгул 
рўбарў туришарди. Ҳодий нималарнидир гапирар, Ойгул 
эса ерга қараган кўйи жимгина тингларди. Ўзимни яна 
ёнбошга олдим. Юрагим дукиллаб, энтика бошладим. 
Орқам билан деворга қаттиқ суяндим, кўзларимни 
юмдим. Тағин қасос ўти вужудимни қиздира бошлади. 
Назаримда, ҳозир айни пайти эди. Мендан Ҳодийнинг 
олдигача ўн қадамча бор. Бор кучим билан югураман-да, 
қорнига калла соламан. Шу хаёлда рақибим томонга яна 
бир бор мўраладим. Улар ҳамон ўшандай туришарди... 
Демак, қорнига калла соламан. Йиқитиб олсам бас, у 
ёғига тепкилаб ташлайман. Бу пайт юрагим қинидан 
чиқиб кетгудай урар, энтикиб-энтикиб ҳансирардим. 
Қўлларимни силкиб, панжаларимни тез-тез қимирлатиб, 
пайларимни кучли зўриқишга тайёрлаган бўлардим. Гўё 
ҳозир менга керақли кучни девор берадигандек унга янада 
каттиқроқ суянардим. Чопишга шайланаётган от мисол 
оёқ 
ларимни кўтариб-кўтариб, депсиниб қўярдим. Ни-
ҳоят тайёр бўлдим шекилли, юрак уришим меъёрга кела 
бошлади, муштларим маҳкам тугилди. Шу кўйи бошимни 
хиёл эгиб, зарб беришга тайёр ланганимдан елкаларимни 
бир оз қисиб, наъра тортганча рақибим томонга югурдим. 
Ҳа-ҳа, ҳай қирганча югурдим. Кўз ларимни эса маҳкам юмиб 
олгандим, ҳозир гўё бутун вужудим кўзга айлангану, унга 
Ҳодийнинг сурати муҳрланиб қолганди.
Назаримда, анча югурдим, лекин ҳамон рақабим га 
етмасдим. Демак, кўзимни очишим керак. Очдим. Очдиму, 


102
таққа тўхтадим. Чунки уч-тўрт қадам на рида Ойгул билан 
Ҳодий қўл ушлашганча тутзор тарафга боришарди. Мен 
сизга айтаётган бу гаплар бир неча лаҳзалар ичида рўй 
бермоқда эди. Менинг ҳайқирганимгами ёки бошқа 
сабабданми, иккиси ҳам бараварига ортига ўгирилишди-
да, аввалига ҳайрат билан менга тикилишди. Сўнг эса ёш 
боланинг қилиғидан завқланган катталар каби бирданига 
жилмайишиб, яна аста йўлларига кетаверишди. Улар бир-
бирларига боғланган қўлларини худди беланчак мисол 
силкиб боришарди.
Мен ўз ҳолатимни шундагина англадим – икки 
қўлимни мушт қилганча икки биқинимга қисиб, хиёл 
энкайиб, елкаларимни қимтиган кўйи қотиб қолгандим. 
Ҳозир бутун танам битта муштга ай 
лангандек эди. 
Лекин Ойгул ва Ҳодийнипг бояги табас сумларидан кейин 
дами чиқиб кетган пуфак дек шалвираб, кўзларим тинди-
да, елкам билан ҳали гина икки севишганнинг сирларига 
гувоҳ бўлган толга суяниб қолдим.
Шийпоннинг нариги тарафидан гўдакнинг йиғ 
ла-
гани эшитилди...
Юрагим оқиб борарди, унга қўшилиб мен ҳам оқар-
дим...


103

Download 8,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish