Фозил Жабборов
МИҚНОТИС
Тоғай иккинчи хотини билан яшай бошлаганига шу
кузакда беш йил тўлади. Бошида кўника олмади, лекин
лорсиллаган аёли бир ширин қизалоқ, бир полвон ўғилни
туғиб бергач, ўламан саттор, ажрашмайман, деган одам
биринчи хотинини унут
ди-қўйди. Эй, бўлмаса, суйиб
олган Зарифаси қандай аёл эди-я: ойдай жамоли, кундай
феъли бор эди хокисорнинг. Тоғайга ўзини пойпатак
қиларди.
Улар турмуш қуришганида Тоғай тиббиёт инсти ту ти-
нинг иккинчи курсини энди тамомлаганди. Авваллари
қишлоғига йилда бир зўрға қораси ни кўрсатган Тоғай
уйланди-ю, икки ойда Бўйра бопга қатнайдиган одат чи-
қарди. Зарифани суйишдан умрбод чарчамайман, қари-
ганимда ҳам бадимга ур майди, деб ўйларди Тоғай. Лекин
тирноққа зор юравергач, институтни тамомлаб, туман
шифохо
насида иш бошлаган кезлари яқинларнинг
гап-сўзидан, одамларнинг ғийбатидан Тоғайнинг боши
эгил ди, эгачиларининг ота-энамиз сени бизга омонат
қолдириб кетган, хотининг ўзи яхши, лекин бу дунёдан
ном-нишонсиз ўтиб кетаверасанми, деган қистовига
бардоши етмай, бор-эй, деди-да, аёлига йўқол, деб
юбор ганини ўзи ҳам билмай қолди. Шундай хотинини
ҳайдашга қандай кўзи қийди, буни Зарифанинг лаш-
лушларини мошинага ортишаётганда билди. Ўшанда
ҳаммомга кириб, ўкириб-ўкириб йиғлаганларини бўй-
ра бопликлар ҳалигача гапириб юришади. Бечора аёл-
нинг-ку, Тоғайдан кўнгил узиши осон бўлмади. Аёл-да,
иложсиз дардини ичига ютди. Хуллас, ҳамманинг ҳаваси
113
келадиган гулдай оила тўзиди-кетди. Зари
фа кетгач,
Тоғай икки ҳафта мижжа қоқмади, икки ҳафта туз
тотмади, икки ҳафта ишга бормади. Қанча-қанча касал-
ларнинг жонига оро кирган Тоғайнинг энди ўзи бир
аҳволда эди...
Учинчи ҳафта тўғри Боймоқлига – қайнотаси нинг
олдига борди-да, ич ёрди. Қайнота ҳам куёвнинг дардини
тушунди, талоқ қилмаган бўлсанг, май ли, қизим билан
яша, лекин ёлғиз қизимни уйинг га жўнатиб, опаларингга
ем қилдириб қўй-майман, деди. Тоғай қайнотасининг
нимага шаъма қилганини тушунди-ю, лекин ичкуёв
бўлишга юраги бетламади. Учинчи ҳафтани ҳам бир
амаллаб ўтказди-да, ҳеч кимга айтмасдан, нима бўлса
бўлди, деб кийимларини йиғиштирди-да, Зарифасининг
олдига чопди. Иккаласи бир-бирини кўзёшлар билан
қаршилади, бир-бирини кўзёшлар билан кечирди, бир-
бирини кўзёшлар билан эркалади...
Бу хабарни Тоғайнинг опалари эшитгач, қуда бўлмиш-
нинг уйига ноғора чалиб келишди. Ука
мизни иссиқ-
совуқ қилгансан, бўлмаса, келиб-ке
либ қўл
тиғингни
бош пана қилармиди, дея Зарифа га кун беришмади. Бун-
дан безори чиққан Тоғай пешонам га заррабин билан
ичкуёв деб ёздирсаларинг ҳам уйга қайтмайман, ўлсам,
ўли гим шу ердан чи қади, болам бўлмаса, бирорта мард
чиқар мени кўмгани, дегач, авлодимиздан ҳали бундай
ис ноти чиқмаган, дея опалар укасини қарғай-қарғай, уй-
ла рига тарқашди.
Тоғай билан Зарифа яна олти ой бир-бирларини еру
кўкка ишонмай, ардоқлаб яшашди. Муҳаббат қаршисида
ҳатто Тоғайнинг ичкуёвлигиям билин май кетди. Ҳавас
қилгулик шундай кунларнинг бирида ҳеч кимнинг хаё-
лига келмаган ишлар бўлди.
...Тоғай одатдагидай иш кунини тугатиб, хотинига
эрталаб ваъда қилган қизил бошмоқни олиш учун бо-
зорга кетаётганди, гузарда уч-тўрт ошнасини учратди.
Улар Тоғайни амаллаб даврага қўшишди, қўярда-қўймай
114
анови зормандадан беш-олти қўл қуйиб беришди. Гап
орасида ошналардан бири қа чонгача туғмас хотиннинг
қўйнида яшайсан, сен тенгиларнинг болалари мактабга
борадиган бўлди, бу туришда ўлигинг кўчада қолади,
деган гапи унга оғир ботди. Қолганлар ҳам бу гапга
қўшилишди. Ваъда қилинган қизил бошмоқ-ку, эсдан
чиқди-кетди, лекин қайнотасининг уйини қийналмай
топиб келган Тоғайнинг юрагига ошналарининг га пи
наштар бўлиб санчилди. Уни бу аҳволда кўр маган, шу
боис ажабсиниб қолган Зарифанинг туғ мас хотинлигини
Тоғай юзига солди. Ичкуёвлиги эсидан чиқиб, камига
уч талоқ қилди. Тоғай эртасига кайфи тарқагач, нима
қилиб қўйганини ўйлаб, ич-этини еди. Лекин энди кеч
эди. Зарифанинг пиқ-пиқлашига қарамай, қайнона-
қайнотасига инда масдан костюмини елкасига ташлади-
да, кўчага чиқди. Энди Тоғай учун бу хонадоннинг бири
кичик, бири катта зулфини бор қизғиш дарвозаси ёпилди.
Тоғай иложсиз ота уйига қайтди. Орадан бир ой ўтар-
ўтмас, битмас ярасига туз сепиб, уни уйлантириш тарад-
дудига тушган гирдикапалак опаларини дар
возадан
қувиб солди. Эшикдан ҳайдасанг, тешик дан кириб ке-
ла верадиган опалар барибир устун келишди. Нима қил-
саларинг ҳам ўзларинг била сизлар, деган Тоғай иккин-
чи хоти
нини тўйдан аввал кўрмадиям. Кўнглим йўқ
деган дай, бирор ҳафта келинга яқин йўламай, бошқа
хонада ётиб юрди. Лекин яна опаларининг қистови би-
лан иккинчи бора чимилдиқ ҳатлади, иккинчи бора аёл
нафасини туйди, иккинчи бора гўшангада севилди. Ле-
кин суя олмади. Кўнгил Зарифада қол ди. Оҳ, Зарифа, бун-
чалар оҳанрабо бўлмасанг!..
Тур муш деганлари сўнгги ҳужайраларигача муҳаб-
батдан лов-лов ёнаётган ошиқни ҳам совитиб қўяр-
кан. Борим-борлиғим, деб суйган Зарифасини уну тиш
учун Тоғайга бир йил етарли бўлди. Қизалоғи туғилгач,
эски хотиралар ҳурмати ҳаққи унга Зарифа деб исм
қўйди. Бора-бора у бошқа Зарифа билан ову
надиган
115
бўлди. Энди унга ростдан узоқ ўтмиш бўлиб туюладиган
даврларни қўмсамай қўйди. Кўз ёшларига чўмилиб эрка-
лайдигани – катта Зарифа ҳақидаги хотиралари кичик
Зарифа қаршисида эриб бораётганини Тоғайнинг ўзи
ҳам сезмасди.
Дард устига чипқон деганларидай, бир-икки йил
аввал Зарифанинг ота-онаси изма-из қайтиш қилибди-ю,
катта ҳовлида ёлғиз қопти. Узун қулоқ гапларга қара-
ганда бошқа турмуш қилмаптиям.
Бу орада Тоғай шифохонага бош врач бўлиб та йинланди,
иккинчи фарзанди дунёга келди. Аммага айланишган,
тегирмон тошидай тиним билмас опалар Тоғайдан ҳам
кўпроқ қувонишди, ўзидан меросхўр қолдираётган
укаларидан кўнгиллари тинчиб, ниҳоят уни тинч қўйиб, ўз
рўзғорлари билан овора бўлиб кетишди.
Тоғай энди бутунлай бахтли эди. Одамлар ҳам унинг
бурунги муҳаббат саргузаштларини эсдан чиқаришди.
Бахт дегани шунча бўлади-да, Тоғай доим уйга шошарди.
Бугун ҳам қизалоғининг: «Да
да, менга нима оп кей-
дингиз?» деган саволини, пол вонтойининг «ғиғ», деб
кули шини қўмсаб, ишдан эртароқ чиқди. Ойлик олган
эмасми, бозорга ки
риб хотини рўйхат қилиб берган
чақалоқ учун керак ли нарсаларни ва қизалоғининг саво-
лига жавоб бўлгулик совғани олди. Мошинасига ўти-
риб, энди жойидан жилмоқчи эди, бозор дарвозасида
ошналарини учратиб қолди. Улар Тоғайнинг хотини
бир қиз, бир ўғил туғиб берганини орқаворатдан
эши
тиш
ганини унга билдиришди-ю, гинахонлик қи-
лишди. Икки фарзандли бўлганини бир қилиб ювиб
беришини сўрашди, Тоғай иложсиз рози бўлди. Улар
эски гузарга боришди, ўтиришди, узоқ суҳбатлашиб,
анови зормандадан уч-тўрт шишани бўшатиб қўйишди.
Тоғай мошинани ҳайдашга кўзи етиб, йўлда ГАИ учра-
масин-да, деб рулга ўтирди. Худога шукр, шаҳардан беха-
вотир чиқиб олди. Ошналарини қишлоқ-қиш
лоғига
таш
лаб, мошинада якка қолди, уловни йўл четида
116
тўхтатиб, бироз мизғиб олгиси келди. Қанча вақт кўзи
илинганини билмади-ю, бироқ бир нимадан қўрққандай
сапчиб уйғониб кетди. Биринчи хотини Зарифа тушига
кирибди, иккаласи оппоқ булутлар оралаб қаергадир
югуриб кетаётганмиш, Зарифа худди қоядан-қояга сак-
раётган оҳудай булутдан-булутга сакрармиш, Тоғай
унинг йиқилиб кетишидан қўрқармиш, шунда Зарифага
ета ман-етаман деганда оёғи тойиб кетибди...
Тушга нималар кирмайди, дея ўзини овутди. Бир зум
Зарифани, у билан кечган ширин дамларни ёдга олди...
Аммо бу узоқ ўтмиш эканини сезгач, бирдан сергак
тортди, идишдан сув ҳўплади, шунда мошинада эканини
билди. Лекин нима учун бу ердалигидан ажабланди.
Нариги ўриндиқда ётган буюмга ажабсиниб қаради.
Бироздан сўнг уни қизи Зарифа учун олганини, буни
кўриб у қанчалар хурсанд бўлишини ва ачом-ачом
қилиб, юзларидан муччи олишини ўйлаб шу қадар
севиндики, қувончи ичига сиғмади. Юзига нимтабассум
югурди. Атрофга аланглади, қоронғи бўлса-да, ҳар
куни ишга қатнайдиган йўл четида турганини билгач,
уйига кетаётганини эслади. Калитни бураб, моторни ўт
олдирди. У тезликни чунонам оширдики, айни кезда йўл
қоидасини бузаётганини хаёлига ҳам келтирмади.
Зарифа ухлаб қолдимикан? Ўғилчаси-чи? Хотини
қандай экан, уни кутиб ухламай ўтиргандир-а? Тоғай
шу тобда тезроқ уйида бўлиб қолгиси келдики, орадаги
ўн беш дақиқалик масофа ўн беш йилдай туюлиб кетди.
Узоқ йиллардан буён унга йўлдош бўлиб келаётган
таниш йўллар, таниш дарахтлар ҳамроҳлигида иссиқ
гўшаси томон учиб борарди. Ўн дақиқада уйида бўлади.
Вақт бунчалар секин ўтмаса-я!
Ҳар кунги борадиган жойи бўлса, нега уйига тезроқ
ета қолмайди? Нега юраги бунчалар тез ураяпти? Бугун
унга нима бўлди? Ҳеч нима бўлгани йўқ! Доим шундай
шошган, ахир уни уйида ширинтойлари кутяпти! Ма-
на, таниш бурилиш, таниш уй, таниш қизғиш дарвоза,
117
таниш зулфинлар... Ярим тун экани, сигнал чалса чақа-
лоғи уйғониб кетишини ўйлаб, дарвозани ўзи очмоқчи
бўлди. Лекин ҳар куни очиқ турадиган дарвоза бугун
берк эди. Келавермаганим учун хотиним беркитиб
қўй ган шекилли, деган хаёлга бориб таниш қўнғироқ
тугмачасини босди: ж-и-р-и-нг!!! Лекин қўнғироқ товуши
негадир бегона! Жуда бегона ҳам эмас, қачонлардир,
қаердадир эшитган! Лекин эслолмаяпти!
Тоғай хаёлини йиғишга улгурмай, ичкаридан тобора
яқинлаб келаётган қадам товушини эшитди, эшитди-ю,
юраги шу қадар тез ура бошладики, шундагина нима
қилиб қўйганини англади! Уч-тўрт сониядан сўнг дар-
воза дарчасидан суюкли чеҳра бўй кўрсатажагини, ўшан-
да у на ортга қайта олиши, на ичкари кира олишини ўй-
ларди. Кирай деса, уйида жиблажибонлари ухламай уни
кутиб ўтирибди, устига устак, қўлидаги қизил бошмоғи
Зарифага кичиклик қилади, кирмай деса, юрагининг
аллақаерларида мудраб ётган муҳаббати уйғониб кетди...
118
Do'stlaringiz bilan baham: |