Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
155 
1.
Соғлом авлод бизнинг келажагимиз. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти 
И.Каримовнинг Соғлом авлод дастурини мажлисида сўзлаган нутқи. Тошкент, 2000 й. 
2.
Азимов Ҳ.Г., Собитов Ш.С. Спорт физиологияси. Тошкент, 1993 й. 
3.
Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Тошкент, 2005 й. 
4.
Шомансуров Ш.Ш. Узоқ умр кўриш сирлари. Тошкент, 2007 й. 
 
ТАЛАБАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА УЛАРГА ТАБИАТ ОМИЛЛАРИНИНГ ИЖОБИЙ 
ТАЪСИРЛАРИНИ ЎРГАТИШ 
Салимов Ғ.М., п.ф.н. доцент, Саидова М.С. талаба 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Чиниққан организмнинг ташқи муҳит таъсирига-ҳаво ҳароратининг турли-туман ўзгаришларига 
бардош бера олиши ва спортда ғалабага эришишга ёрдам беришини спортчилар аллақачон тушуниб 
етганлар. Шунинг учун ҳам ҳаттто енгил атлетика ва спорт ўйинлар сингари спорт турларининг фақат 
йил бўйи қилинадиган тренировка мақсадидагина эмас, балки организмни чиниқтириш мақсадида ҳам 
қиш даврида очиқ ҳавода ўтказила бошланди. Қуёш нурлари, атрофдаги ҳавонинг ҳарорати ва сув 
муолажалари ёрдамида табиий омиллар билан чиниқтириш организмни шамоллаш касалликларидан, 
масалан, грипп, ангина, зотилжам, бронхитдан юқори нафас йўлларининг кўпинча оғирлашиб 
кетадиган касалликларидан сақлайди. 
Ҳарорат салгина пасайиши биланоқ тумовланиб, йўтала бошлайдиган кишини соғлом деб 
бўлмайди. Агар спортчи спорт имкониятларини пасайтирувчи шамоллаш касалликларига доимо 
берилувчан бўлса, яхши спортчи-чанғичи, альпинист, футболчи ва ҳоказо бўлолмайди. Шунинг учун 
ҳам ўз организмини чиниқтириш билан шуғулланиш катта ижтимоий аҳамиятга эга. Чиниқтириш 
ҳамма учун ҳам қулай бўлиб, ҳеч қандай махсус мосламаларни, уйда алоҳида шароит бўлишини талаб 
этмайди ва уни бутун йил бўйи амалга ошириш мумкин. Чиниқтириш, айниқса совуқ сув муолажалари 
ёрдамида чиниқтириш кишини ҳайратда қолдирарли натижалар беради. Чиниққан кишилар қишки 
қаттиқ совуқ пайтларда пальтосиз, енгил кийимда юра оладилар, муздек сувда узоқ пойга қилиб сузиб 
юра берадилар. 
Чиниқтиришнинг ҳар қандай тури организмни турли хил шикастланишлардан ҳимоя қилиш, уни 
ташқи муҳитга мослаштириш, модда алмашиниш жараёнининг охирги махсулларини айриш, организм 
томонидан иссиқлик сарфланишини тартибга солиш функцияларини бажарувчи терини парваришлаш 
билан муқаррар равишда боғлангандир. 
Қуёшда чиниқтириш. Қуёш спектрида бизнинг кўрув аппаратимиз сеза оладиган, кўринадиган 
нурлар ҳамда кўринмайдиган нурлар: кучли иссиқлик таъсирига эга бўлган инфра қизил нурлар ҳамда 
бизнинг теримиз томонидан деярли батамом ютиладиган ультра бинафша ёки кимёвий нурлар бор. 
Катта дозалардаги ультра бинафша нурлар тўқималарга емирувчан таъсир этади. Уларнинг қўзғотувчан 
таъсири ва қўзғотилишдан кейин организмда содир бўладиган жавоб реакцияси натижасида гавдада 
“қорайиш”, яъни одамни офтоб уришдан ва терининг яллиғланишидан сақлайдиган пигментация пайдо 
бўлади. Қуёш нурлари организмга турлича таъсир этади. Улар модда алмашинишни оширади, қондаги 
қизилқон тангачаларининг миқдорини оширади, тер чиқариш ва модда алмашинишнинг заҳарли 
продуктларини айиришни кучайтиради. Қуёш радиациясининг нерв системасига қўзғотувчан таъсир 
кўрсатиши туфайли қуёш нурларининг киши кайфиятига ва ишчанлигига таъсир этиши айниқса 
равшан сезилади.
Бироқ, агар қуёш нурларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилса ва уларни меъёридан ортиқча 
қабул қилинса, бу нарса 45 ёшдан ошганлар ҳамда аортаси кенгайган, қон томирларида склероз ва 
юрак касали бор кишилар у ёқда турсин, ҳатто соғлом кишиларда ҳам организм учун зарарли 
оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ультра бинафша нурлари, шу чоққача тахмин қилиб 
келинганидек эрта тонг ва кечки пайтларда эмас, балки туш вақтида энг кўп бўлар экан. Оқ булутлар 
ультрабинафша нурларни ўтказмайди, мовий осмон эса бу нурлар учун бамисоли жуда яхши экран 
хизматини ўтар экан. Тутун ва чанг ультрабинафша нурлари миқдорини 24-25 процентга камайтиради. 
Шамолнинг йўналиши ҳам, ўз навбатида, ультрабинафша радиациянинг шиддатига таъсир этади. 
Қуёш ванналарини иложи борича бошни қуёш нурларидан сақланган ва қора кўзойнок таққан 
ҳолда қабул қилиш керак. Қуёш ваннасини дастлаб 5-10 минут қабул қилишдан бошлаб, ҳар куни 5 
минутдан қўшиб борилади ва аста-секин экспозицияни 1 соатгач, ёшлар ва жисмоний жиҳатдан соғлом 
кишилар учун эса 2 соатгача етказилади. 
Ҳаво билан чиниқтириш. Ҳаво ванналари билан чиниқтиришни бутун йил давомида: ёзда-
хонадан ташқари шароитда, қишда эса хона ичида олиб бориш мумкин. Эрталабки гигиеник 
гимнастика ҳам ҳаво ваннасини қабул қилиш билан бирга, яланғоч ҳолда ўтказилиши керак. Ҳаво 
ванналари, иссиқлитк сезгиларига қараб, совуқ (6-14), салқин (14-20), муътадил (20-22) ва илиқ (22-30) 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish