“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
137
Бу ўринда Бухоро вилоятида таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг ажралмас қисмига айланган
болалар спортини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан 2003-2016 йиллар
давомида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 120та замонавий
спорт иншооти бунёд этилганини таъкидлаш жоиз. Бу эса ёш авлодни интелектуал салоҳиятли,
замонавий билим ва тафаккурга эга, айни пайтда соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан
соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаяпти. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра
2010 йилда мактаб ўқувчилари орасида спорт билан мунтазам шуғулланувчилар 29 фоизни ташкил
этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 50 фоиздан ошган. Бундай натижаларга ўз-ўзидан эришилган йўқ
албатта, Агар яқин ўтмишимизга назар ташласак мустақиллик арафасида халқимиз фақат қорин
тўйдириш ташвиши билан яшаганини, иттифоққа қарам бўлган юрт фуқароси сифатида мамлакатимиз
жар ёқасига бориб қолганини ҳар қадамда сезиб яшар эдик. Ёшларимизнинг асосий вақти мактабда,
спорт залларида эмас балки кимёвий дорилар билан заҳарланган далаларда ўтар эди. Кексалар “оқ-
олтин” хирмонини юксалтириш жараёнида “фаол”лик кўрсатаётган гўдакларга қараб “кўпга келган
тўйда” дея ўзларини юпатардилар холос. Аммо бундан “тўй”ларнинг қанчалар узоқ чўзилишини ҳеч
ким билмасди.
Бугунчи? Бугун тинч ва фаровон мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган ёш авлод камол
топаяпти. Ёшлар учун барча шароитлар яратиб берилган. Мана бир мисол:2003-2016 йиллар давомида
Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан вилоятимизда 120та замонавий
спорт иншооти қурилиб, ёшлар ихтиёрига берилди. Шунингдек, 18та замонавий Мусиқа ва санъат
мактаблари фойдаланишга топширилди.
Ушбу мақсадларга жамғарма томонидан жами 73 миллиард 480 миллион маблағ сарфланди.
Барпо этилган спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан
таъминлашга жамғарманинг 9 миллиард сўмга яқин маблағи йўналтирилди. 2016 йилнинг ўзидагина
Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг манзилли қурилиш дастури асосида вилоятимизда
яна 7 та спорт иншооти бунёд этилди. Ромитан туманидан замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси ишга
туширилган бўлса Вобкент туманидаги болалар –ўсмирлар спорт мактаби капитал таъмирланди.
Бухоро шаҳридаги 37-сонли, Бухоро туманидаги 8-сонли, Жондор туманидаги 30-сонли, Олот
туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабларига замонавий спорт заллари қуриб берилди.
Шофиркон туманидаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби эса реконструкция қилинди. Вилоятда
болалар спортини ривожлантириш, ўқувчи-ёшлар, айниқса қиз-болаларни спортга кенг жалб этиш ва
рағбатлантириш мақсадида спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи-қизлар жами 69477
комплект спорт кийимлари билан таъминланди.
Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларнинг бўш
вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий вилоятда 733 та турли мусобақалар ўтказилиб, уларга
103846 нафар ўқувчи жалб этилди. Ғолиб ва совриндорлар жамғарма томонидан турли совғалар билан
тақдирландилар.
Ҳа, чиндан ҳам 2002 йилда ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон болалар спортини
ривожлантириш жамғармаси ушбу соҳани тизимли ривожлантиришга муҳим омил бўлмоқда.
Спортнинг оммавийлигини таъминлаш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида жамғарма
филиали томонидан Жаҳон ва Ҳалқаро мусобақалар ғолиблари, фахрий спортчилар ва ёшлар билан 89
маротиба маҳорат сабоқлари ҳам ташкил этилди.Уларда 34864 нафар ёшлар, шунингдек 6331 нафар қиз
болалар иштирок этдилар.
Болалар спортини ривожлантиришга қаратилган бундан эътибор, ёшларнинг спорт билан
шуғулланишлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар натижасида бухоролик ёшларнинг жисмоний
тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини тобора ошириб бормоқда.
Буни айни пайтда 6-18 ёшдаги ўқувчилар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар сони 289242
нафарни (61,1фоиз), шундан қизлар 124157 нафарни (51,5фоиз) қилаётганида ҳам кўриш мумкин.
Жамғарма томонидан бунёд этилган 120 та спорт иншоотида 24 та спорт туридан 4135 та
секцияда 29950 нафар бола, шундан 9911 нафар қизлар спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Жисмоний тарбия ва спортнинг болалар соғлиги ва жисмоний ривожланишига таъсири хусусида
соғлиқни сақлаш тизими ходимлари тайёрлаган маълумотларга кўра болалар ўртасида касалликларга
чалиниш 2003 йилга нисбатан 5,7 фоизга камайган, Спорт билан шуғулланувчи болаларнинг бўйи
бошқа болаларга нисбатан 3,9 см.га вазни ўртача 4,8 килограммга, кўкрак қафаси айланаси эса 0,7см.га
ошган.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг кенг кўламли фаолияти натижасида айнан
болалар спортидан етишиб чиққан спотчилар нафақат республика, балки жаҳон ареналарида ҳам
ўзларининг зафарли одимларини давом эттирмоқдалар
Do'stlaringiz bilan baham: |