РОЛИ
Баймурадов Р.С.,
катта ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш.
Мустақиллигимиз туфайли кўп асрлик миллий қадриятларимизни ўрганиш ва улардаги сара
фикрларни ёшларнинг маънавий-маърифий тарбияси йўналишига сингдириш имконияти туғилди.
Ёш авлодни баркамол инсон, юксак ахлоқ соҳиби этиб тарбиялашда миллий-маънавий
қадриятларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган
ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган ёдгорликларнинг ўрни
беқиёсдир”
Мустақил Ўзбекистонда юз бераётган туб ислоҳотлар жамиятимизнинг фақат ҳозирги кунини
эмас, балки унинг келажагини, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу ғояни
амалга оширишга қаратилгандир. Ана шу эзгу ғояни амалга ошириш учун аввало салоҳиятли, ижодкор,
жамият олдида ўз масъулиятини ҳис эта оладиган, истиқлол ғояларига садоқатли шахсни
шакллантиришни тақозо этади.
Шундай экан, мамлакатимизда баркамол авлод тарбияси билан бевосита шуғулланиш - миллий
кадрларни тайёрлаш масаласи ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассисларни
тайёрлаш жараёни билан боғлиқдир.
Ҳозирги кунда мустақил мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий-маънавий юксалиши йўлида
хизмат қиладиган, озод ва обод, фаровон ҳаёт, жамиятнинг пойдеворини яратадиган, ҳар томонлама
етук, соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг
асосини ташкил этади. Бу ислоҳотлар эса узлуксиз таълим тизимида олиб борилади. Шу нуқтаи
назардан жисмоний тарбия воситасида ёшларни маънан етук этиб тарбиялаш, жисмоний маданият ва
спорт орқали баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етказишнинг мазмун, шакл ва методларини ўрганиш
ҳамда улардан замонавий таълим жараёни ва педагогика фанлари тизимида фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга.
Жисмоний тарбия ва спортга доир миллий анъаналардан қўлланиб келинаётган жисмоний
машқлар, спорт ва бошқа ҳаракатли ўйинларнинг ижтимоий педагогик жиҳатлари унда болалар
спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан қуриб ишга туширилган ва реконструкция қилинган
ҳамда моддий-техника базаси ҳар томонлама бойитилган спорт ҳамда маданият иншоотларининг
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги ҳиссалари беқиёсдир
Асрлар давомида фан ва маданият ўчоғи, жахон цивилизацияси марказларидан бири бўлган
Бухоро истиқлол йилларида буюк ўзгариш ва янгиланишлар даврини бошдан кечирди. Айни пайтда
вилоятда барча соҳа ва тизимлар қатори таълим сохасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар
натижасида янги авлод вакиллари Ўзбекистон ёшларининг ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда
исботламоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |