“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 138
Жумладан 2004-2016 йиллар мобайнида бухоролик спортчиларнинг 76 нафари жаҳон, 158
нафари Осиё, 346 нафари эса Халқаро мусобақалар ғолиблигини қўлга киритдилар.
Хусусан Рио-де-Жанейро (Бразилия) шахрида бўлиб ўтган XXXI Олимпия ўйинларида
Ўзбекистон Республикамиз шарафини ҳимоя қилган бухоролик 7 нафар спортчидан 4 нафари бокс
бўйича 52 кг вазн тоифасида Шахобиддин Зоиров олтин, 69кг. вазнда Шахрам Ғиёсов кумуш, эркин
кураш бўйича Ихтиёр Наврўзов ва дзюдо бўйича Ришод Собировлар бронза медалларни қўлга
киритдилар. Ушбу спортчиларнинг спортга илк қадамлари ва спорт сирларини эгаллашлари айнан
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган иншоотларда бошланганини
алоҳида таъкидлаш мумкин.
Албатта, ҳар қандай жамиятда спортнинг жадал тараққий этиши учун малакали
мураббийларнинг оғир меҳнати талаб этилади Айни пайтда вилоятдаги мавжуд спорт иншоотларида
915 нафар мураббий шундан 335 нафари аёллар, мактаб спорт залларида эса 1989 нафар жисмоний
тарбия ўқитувчиси шундан 630 нафари аёллар ёш спортчилар маҳорати ва салоҳиятини намоён этишга
қаратилган
Жамғарма томонидан қуриб берилган спорот иншоотларида эса 520 нафар шундан 198 нафар аёл
мураббий ва 192 нафар шундан 444 нафар аёл жисмоний тарбия фани ўқитувчиси фаолият олиб
бормоқда
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 декабрдаги “Болалар ўсмирлар спорт
мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сонли қарори
ижросини таъминлаш мақасадида вилоятимиздаги 49 та халқ таълими бошқармаси тизимида 40 та
маданият ва спорт ишлари бошқармаси тизимида 9 та паст самарали ва моддий-техника базаси
мустаҳкам бўлмаган спорт мактаблари мақбуллаштирилиб жами 18 та (14 халқ таълими, 4 та маданият
ва спортишлари бошқармаси тизимида) болалар-спорт мактаблари ташкил этилди. Бундай чора-
тадбирлар айни пайтда болалар спортини янги босқичга кўтариш, ёш спортчиларга янада қулай
имконият яратишга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари вилоятда 8 та махсус спорт мактаб-интернати ҳамда спортнинг 44 та тури
бўйича вилоят федерациялари (25 та олимпия спорт тури) фаолият олиб бораётгани, ушбу
муассасаларда ҳам болалар спортига бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бораётганини қайд этиш
лозим.
Бир сўз билан айтганда Бухорода спортнинг омммавийлигини таъминлаш мунтазам спорт билан
шуғулланувчи ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш орқали
спортни оммавийлаштириш ва халқ ҳаракатига айлантиришга бирламчи эътибор қаратилмоқда.
Адабиётлар: 1.Абу Али ибн Сино “ Тиб қонунлари”.
2.Темур тузуклари.
3.Ботиров Х.А. “Ўзбекистонда жисмоний тарбия тарихи”.
4.Боймуродов Р.С. “Жисмоний тарбия ва шахс камолоти” (Илмий-амалий анжуман
материаллари)
5.Ярашев К.Д. ЎзДЖТИ, Бурнашев И.И. “Жисмоний тарбия ва спорт сихат-саломатлик хамда
маърифат кўрки”. (Илмий-амалий анжуман материаллари)