Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУОАММО ВА ЕЧИМЛАР



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: МУОАММО ВА ЕЧИМЛАР 
Муродов Ж.Ж.,
 ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Юртимизда спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, 
айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни, хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёш 
спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидандир. 
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, чекка қишлоқларида ҳам замонавий спорт 
мажмуалари бунёд этишга, аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт кўламини янада оширишга, 
айниқса, хотин-қизларни жалб этиш, машғулотлар жараёни учун юқори малакали аёл кадрлар 
тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги қизларни спорт билан шуғулланишга фаол жалб 
этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, болалар спорти объектларида болалар ва ўқувчи-ёшлар 
билан ишлаш учун аёллар орасидан юқори малакали, профессионал тайёрланган устоз-кадрларни кенг 
жалб этиш, уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида 2010 йил 1 апрел 
куни “Қишлоқ жойларидаги болалар спорт объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини 
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
132 
Қарори қабул қилинди. Ушбу хужжат мамлакатда хотин-қизлар спортини янада ривожлантириш учун 
дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубхасиздир.
Сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда устувор спорт турларидан волейбол, гимнастика 
турлари секин-аста халқаро спорт майдонларига кириб бормоқда. Аёллар спортини ривожлантириш 
энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. 
Аёллар спортининг талаб даражасида эмаслигини эътироф этган ҳолда биринчи Президентимиз 
И.А.Каримовнинг ташаббуси билан 2006 йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига 220 
нафар қиз болалар ўқишга қабул қилинди ва кейинги йиллардан бошлаб баъзи бир Олий таълим 
муассасалари тасарруфида бўлган жисмоний маданият таълим йўналишининг “Хотин қизлар спорти” 
гуруҳларига маҳаллий миллат қизлари ўқишга қабул қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад шуки, 
Ўзбекистонда аёллар спортини ривожлантириш учун туманларда спорт тўгараклари очилиб туман, 
қишлоқ қизларини спорт билан мунтазам шуғуллантиришдир. Шароит талабга жавоб бермаслиги ўзбек 
қизларимизнинг уй-рўзғор ишлари билан машғул бўлиб қолганликлари сабабли спортдан четлашиб 
кетганликлари яққол кўриниб турибди. Талаба деган шарафли номга сазовор бўлган қизларимизга 
ишонч билдирилиб, барча шароитлар муҳайё қилинган, келгусида олийгоҳни тугатиб, ўз вилоятларида, 
қишлоқларида қизларни спортга жалб қилиб, спорт тўгараклари очадилар ва мунтазам равишда уларни 
шуғуллантирадилар деган умиддамиз. Спорт-соғлиқ, эпчиллик, чаққонлик, чидамлилик сифатларини 
оширади, туғилажак фарзандларимиз соғлом, етук, бақувват бўлиб ўсадилар.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг ривожланишида аёллар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 
Кўплаб спорт заллари, сузиш ҳавзалари, тренажёр заллари қурилиб уларнинг ихтиёрига 
топширилмоқда, шу сабабли спорт билан мунтазам шуғулланиш учун имкониятлар кўпаймоқда. 
Биринчи Президентимиз ҳар бир киши ўзининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилиб бориш 
маданиятини ёшликдан оила, мактаб, маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими, жисмоний тарбия ва 
спортнинг кўмагида сингдириш керак деб бежиз айтмаган. Шундагина, юртбошимизнинг “Соғлом, 
билимли ва фидойи фарзандлари бўлган халқ албатта ўзининг келажагини барпо этади”, деган фикри 
ўз амалий ифодасини топиши муқаррар.
Ўзбек аёлларининг бошқа халқ аёлларидан кам жойи йўқ. Ўзбек спортини жаҳон танийди, ўзбек 
аёллари Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаради деган умиддамиз. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish