Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
129 
Узлуксиз таълим жараёнида касб-ҳунар коллежининг ўқув материалини ўтиш графиги дастури 
спорт тадбирлари календарига асосан тузилади. Унда дастур назарда тутилган ҳажмдаги назарий ва 
амалий ўқув материалининг ўқитиш изчилиги ва муддати белгилаб қўйилади. Шунингдек графикда 
ўқув тренеровка жараёни даврларининг давом этиш вақти ва муддати, спорт тадбирларини ўтказиш 
кунлари Алпомиш ва Барчиной нормативларини топшириш тартиби, тиббий кўригидан ўтиш вақти ва 
ҳокозолар кўрсатилади. Ўқув материалини ўтиш графиги одатда бир календарь йилга ёки ўқув йилига 
мўлжалланади. 
Тематик иш плани дастур ва ўқув материалини ўтиш графиги асосида тузилади. Дастур 
материали дарсларга тақсимланади, ҳар бир дарсда тематикаси конкретлаштирилади, назарий ва 
амалий дарсларнинг мазмуни белгиланади. Иш плани бир ой, квартал, чорак ёки семестрга 
мўлжалланади. 
Агар назарий ёки амалий тайёргарлик дарслари спорт майдонларида ўтказиладиган бўлса, унда 
«Дарс мазмуни» графасига дарсни ўтиш жойи, дарс тури ва мазмуни ёзиб қўйилади.
Дарснинг план конспекти иш планига асосан шуғулланувчиларнинг ўтилган материалларини 
ўзлаштиришга қараб тузилади. Дарс план конспектида назарий ва амалий дарслар мазмуни 
конкретлаштирилади, ўқув материалини ўтиш тартиби ва машвлар меъёри белгиланади. Дарснинг 
план-конспектини тузишдан олдин шу дарсда кўриладиган конкрет вазифалар аниқланиши керак. 
Шундан сўнг асосий қисми учун машқлар танланади. Тайёргарлик ва якуний қисмларнинг мазмуни 
асосий қисмга мувофиқ тузилади. Машқлар меъёри, масофа узунлиги, машқ бажариш учун 
сарфланадиган вақт ва суръатга кўра аникланади. Дарснинг вазифаси, мазмуни ва машқлар изчиллиги 
аниқлангандан сўнг айрим машқларни ўтказиш бўйича асосий ташкилий-методик кўрсамалар шунга 
мувофиқ графага ёзилади. 
Хулоса қилиб айтганда мақолада жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланувчи ўқувчи-
қизларга дифференцииал ёндашган ҳолда маълумотлар келтирилган. Кўриб чиқиладиган масалалар 
жисмоний маданият ва спорт машғулотларини нафақат, ўқувчи-қизларга, балки барча ўқувчи, 
талабаларга олиб бориш, шунингдек уларнинг саломатлигини тиклашга қаратилган. Жисмоний 
маданият ва спорт фани бўйича якка-гуруҳли бўлган машғулотларни олиб боришда гимнастика, якка 
кураш ва спорт ўйинлари бўйича тажрибавий дастур таркибига асосланиб олиб борилади. Бу эса ўқув-
спорт ишларини уюштириш, режалаштириш ва ҳисобга олиш ўқув-тренировка жараёнининг 
муваффақиятли бўлишини таъминлайди. Ўқитувчилар ва жамият активлари иш фаолиятининг 
самарадорлиги ўқув-спорт ишларининг сифатли уюштирилишига ва уларнинг мунтазам хисобга олиб 
борилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish