КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖДА ЎҚУВЧИ-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Акрамов А.Ш.,
ўқитувчи, Бухоро Нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи, Бухоро ш.
Таълим тарбия тизимида ислоҳотлар бошланган дастлабки йиллардан жаҳон тажрибаси ва ҳаётда
ўзини кўплаб оқлаган ҳақиқатдан келиб чиқиб янги таълим моделини жорий қилинди, агар бу
мақсадларимизни муваффақиятли амалга ошира олсак, тез орада ҳаётимизда ижобий маънода портлаш
эффектига эришамиз, яъни янги таълим модулининг кучли самрасига эришамиз деган фикрни
билдирган эди. Энг муҳими шундаки, портлаш эффектининг ҳақиқий моҳияти ва аҳамияти вақт ўтиш
билан биз тарбия қилаётган соғлом ва баркамол авлоднинг сафимизга тобора илдам кириб бориши
билан яққол сезилади.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини лойиҳалаштириш ўқув-тарбия жараёнига тизимли
ёндашувни кенг жорий этиш ва бу жараён кечишини назорат қилишгача бўлган инновацион
технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштиришдан иборат. Ўқитувчи ва талаба натижага эришиш
учун қандай инновацион технологияларидан фойдланиш ихтиёрий бўлиб, томонларнинг асосий
мақсадлари аниқ мақсадга қаратилган бўлади, бунда гуруҳнинг билими, савияси, гуруҳ характери ва
шароитга қараб ишлатиладиган технологиялар танланади, натижага эришиш учун ўқитишнинг техник
воситаларидан фойдланаиш мумкин. Шу билан бирга ўқув жараёнининг олдиндан лойиҳалаштириб
олиш зарур. Бунда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни энг асосийси
талаба ёки ўқувчиларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини ва ҳамкорлик фаолиятларини ташкил эта
олиши ҳисобга олиши керак. Шундагина кафолатли натижага эришиш мумкин. Агар фаолият маълум
бир концептуал ёндашув асосида амалга оширилаётган бўлса ва унинг натижаси ўша тизим ривожи
учун принципиал ўзгаришга олиб келсагина инновация бўлади.
Спорт мутахассисларига замонавий таълим тизими бўйича ўқитишда жисмоний маданият ва
спорт соҳаси янги восита ва услубларни излаш, мутахассисларнинг жисмоний тайёргарлигини
малакавий-амалий кўникмалардан фойдаланган ҳолда оширишга ундайди. Мунтазам бадан трабия
жисмоний машқлар билан шуғулланган инсонлар ҳамиша яхши кайфиятда бўлиб кўплаб дори-
дармонларга эҳтиёж қолмайди ва аксинча биронта дори жисмоний тарбия, жисмоний машқлар бадан
тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Жисмоний меҳнатнинг муҳим ижтимоий моҳияти шундаки,
жисмоний ва ақлий меҳнат бир-бири билан ажралмаган холда олиб борилиши зарур. Ақлий меҳнатдан
сўнг дам олиш ёки ақлий чарчоқни чиқариш учун жисмоний меҳнат қанчалик зарур бўлса жисмоний
меҳнатдан сўнг ақлий меҳнат шунчалик самара беради. Демак, инсон соғлиги ва унинг узоқ умр
кўриши учун энг асосий восита жисмоний маданият ҳисобланади.
Жисмоний машқларнинг маълум ва тавсия этиладиган муҳим турлари жисмоний тарбия
воситаларининг анъанавий дастурлари таркибида келтирилган. Шунингдек узлуксиз таълимни
ривожлантиришда касб-ҳунар коллеж ўқувчиларини, айниқса ўқувчи-қизларни жисмоний тарбия ва
спортга жалб қилиш ўқув жараёнида белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |