“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”
110
ва нихоят, марказий химоячилар— 50. ҳаракат фаолиятининг кулами барча ўйинчиларда бир хилда
эмас ва ўйинчининг жамоада бажариладиган вазифасига футболчининг фаолиятига хамда кучига
йўналлишига боғлиқ.
Футболга 1+4+3 ва 1+4+4+2 тактик системасининг кириб келиши, ярим ҳимоя футболчиларнинг
техник-тактик ҳаракатлар фаолиятни оширади.
Ҳозирги кунга келиб хам ярим ҳимоячилар энг кўп ҳаракатларни бажаришади.
Маълумки, жамоа ўйин ҳаракатларининг такомиллаштиришга, рақиб билан курашаётганда, хар
бир футболчи зиммасига вазифани тақсимлаш орқали эришилади.
Футболчининг хар бир ўйинчининг рақибга қаршилик кўрсата олишнинг хар қандай кўринишини
тушунмок керак.
Ўйинда юзага келган ва доим ўзгараётган шароитга қараб футболчилар ҳаракати ўз йўналиши ва
йўллари хам, алохида ҳаракатлар тезлиги, тиғизлиги хам худди шу билан ушбу ҳаракатларнинг бир-
бири билан ўзаро ковушиши, давомийлиги, бирининг иккинчиси билан алмашиниши хам жуда
ўзгарувчан ҳарактерга эга булади. Футболчиларнинг ўйиндаги ҳаракатларнинг турли томонларни
тадқиқ этиш ниятида кўпгина мутахассислар захмат чекишган.
Ҳозирги пайтда футболчилар техник-тактик ҳаракатининг модел характеристикаси ишлаб
чиқилмокда. Бу албатта, мураббийларнинг ижодий имкониятларни чегараламасдан ўйинга тайёргарлик
ва унда иштирок этиш режаларини такомиллаштиришга қулайлик яратиш лозим. Бунда айникса,
футболчиларнинг сон ва сифат кўрсаткичларни умум жамоа ўйин режаси ва бирор ҳаракатнинг
бажарилишининг мақсадга мувофиклигига мослаб биргаликда олиб бориш муҳимдир. Юқори малакали
футболчилар тайёрлашнинг жараёнини программалаштириш — замонавий футболнинг энг муҳим
масалаларидан хисобланади, яккол мисол бўла олади.
Айникса, халкаро учрашувлар жуда секинлиги билан ажралиб туради. Бунда футболчилар ўз
клуби шаънинигина эмас, балки ўз мамлакати шарафини хам ҳимоя қиладилар. Футболчиларнинг
ҳаракатини кўзатиш 90 дакика давомида тўпни бошкариш вақти ва сонини аниқлашга имкон беради.
60 – 70 йиллар футболчиларнинг мусобоқа фаолиятни педагогик кўзатишлар натижаларини
таққослаганда ўйин ҳаракати хусусиятида кўзга ташланадиган ўсишни сезиш мумкин:
1. Ўйиннинг тактик чизмасини ўзгариши' натижада бу жамоанинг ҳужум ва мудофадаги
ҳаракатини уюштиришда янги жойлаштирувни талаб қилади ва бу футболчиларнинг эгаллаб тўрган
ўрни хамда ўйин режасига мувофик уларнинг зиммасига янада мураккаб вазифа юкланади.
Хар бир ўйин ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бир ўйинда жамоа кучли рақибга нисбатан
майдонга тушса, иккинчи ўйинда жамоа кучсиз рақибга билан бахс олиб бориши ва учинчи ўйинда эса
жамоа тенг кучга эга бўлган жамоа билан мусоба кала шиши мумкпн. Бу холат аса футболчиларни
тайергарлигига хам таъсир этади. Бу вазиятда эса мураббий ўз шогирдларини тайергарлик даражасини
объектив баҳолаши учун мусобақа фаолиятини назорат килган холда ўзини қизиқтираетган
маълумотларни олиши мумукин.
Do'stlaringiz bilan baham: |