Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020
107
Спектрнинг инфрақизил соҳасида ишлайдиган газ сенсорларида нурлатгичлар
сифатида 700–800
о
С гача қиздирилган спираллардан фойдаланилади. Спектрнинг
ултрабинафша соҳасида ишлайдиган газ сенсорларида эса нурланиш манбаи бўлиб газ–
разряд лампаси хизмат қилади.
Инфрақизил газ анализаторида нур қабул қилгичда энергиянинг ютилиши
сабабли температуранинг ўзгариши, шу билан бирга босимнинг ўзгариши вужудга
келади. Бу тебранишларни тегишли ўлчаш асбоби нур қабул қилгич микрофоннинг
мембранаси қабул қилади. Бундай газ анализаторни оптик – аккустик анализаторлар
дейилади. Унинг асосий авфзаллиги универсаллигида бўлиб, бу усулда кўпчилик
моддаларнинг инфрақизил ютилиш спектри бир-биридан фарқ қилишидан
фойдаланилади.
Оптик аккустик газ анализаторлари газ ва буғларнинг маълум тўлқин
узунлигидаги инфрақизил нурларни танлаб ютишга асосланган. Агар газ қатлами
орқали инфрақизил нурлар утказилса, улардан фақат тебраниш частотаси газ
молекулаларининг хусусий тебраниш частоталарига тенг бўлган нурларгина ютилади.
Молекулаларнинг тебраниш частотасидан фарқ қиладиган частотадаги нурлар эса
газдан ўзгармасдан ўтади. Хар қайси газ ўзига хос спектрлар соҳасидаги маълум
хоссали радиацияни ютади. Бу эса оптик – аккустик усуллар билан газларни таҳлил
қилишни танлаб ўтказишга имкон беради.
Фотокалориметрик газ анализаторларида модданинг концентрацияси эритма ёки
лентанинг интенсив бўлишига қараб аниқланади. Эритмали ва лентали
фотокалориметрик газ анализаторлари ёрдамида H
2
S, SO
2
, NH
3
, Cl
2
, NO
2
, NO каби
газлар аниқланади.
Масс – спектрометрлар газларни таҳлил килишда энг такомиллашган
асбоблардан биридир. Таҳлилда модданинг молекулалари ионлаштирилади, тезлатувчи
электронларни электр майдонида тезлатилади ва электронлар коллекторида тутиб
қолинади. Ион дастанинг таркиби таҳлил қилинаётган газ аралашмасининг молекуляр
таркибига мос келади. Магнит майдонини кучланиши аста-секин ўзгартириб
борилганида текширилаётган газнинг молекуляр таркибини тавсифловчи ион токлари
спектори ёки масс – спектрлари ёзилади. Масс – спектрометрнинг конструкцияси
таҳлилий ва ўлчаш қисмларидан иборат. Таҳлилий қисмда ион дасталари ҳосил
қилинади ва массалари бўйича ажратилади. Ўлчаш кисми ионлар манбаасини ва ишга
тушириш тизимини стабиллашган кучланиш билан таъминлашга, ион токларини ўлчаш
ва қайд этиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: