Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   342
Bog'liq
Kitob

 
 
 
 
 
 
 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
456 
ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИДА ФИЗИКА
ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Эшкулов А.А.
1
, Ботиров А.Ж.
2
, Ботирова М.Ж.
3

1
Тошкент давлат техника университети, 
2
Тошкент тиббиёт академияси, 
 
3
Республика мусиқа ва санъат коллежи 
Мақолада тиббиёт олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитишнинг 
долзарблиги, ҳозирги замон тиббиётининг ютуқлари кўп жиҳатдан физика, техника ва 
тиббиёт техникасидаги илм-фан ютуқларига асосланганлиги, инсон организмида юз 
берадиган жараёнларнинг физик жиҳатлари, шунингдек, тиббиётдаги диагностика ва 
тадқиқотларнинг кўпгина усуллари физик принциплар ва ғояларга асосланганлиги 
ҳақида фикрлар юритилган.
 
Мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун масъулиятни ҳис этадиган, янгича 
фикрлайдиган компетентли мутахассисларга бўлган эҳтиёж янада ошди. Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...физика 
каби муҳим ва талаб юқори бўлган предметларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш, 
илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий қилишнинг самарали 
механизмларини яратиш” каби устувор вазифалар белгиланган бўлиб [1], физиканинг 
фундаментал хулосалари табиат ва жамиятга баробар тегишли бўлганлиги боис инсон 
билимидан тиббиёт йўналишларида ҳам фойдаланиш лозимлиги
сезилмоқда. Тиббиёт 
олий таълим муассасаларида физика дарсларини олиб боришда таълим йўналишини 
эътиборга олган ҳолда ўқитишнинг сифат ва самарадорлиги ҳақида фикр-мулоҳаза 
юритмоқчимиз.
Ҳозирги замон тиббиётининг ютуқлари кўп жиҳатдан физика, техника ва 
тиббиёт техникасидаги илм-фан ютуқларига асосланган. Касалликларнинг табиати ва 
соғайиш механизми кўп ҳолларда биофизикавий асосга эга. Шунинг учун тиббиёт олий 
таълим муассасалари талабалари 1-босқичданоқ тиббий физика, тиббий техника, 
ахборот-коммуникация технологиялари фанларини эгаллаб, клиник фанларни 
ўзлаштиришда ва тиббий биологик масалаларни ечишда физик-математик 
аппаратлардан фойдаланадилар. Талабаларга бирор мавзуни таълим йўналишларида 
ўргатишда унинг физик моҳияти умумий тарзда ёритилиб, ҳар бир таълим 
йўналишларидаги мос мисоллар билан тушунтирилса, билимлар мустаҳкам ва тизимли 
шаклланади, шунингдек, уларнинг онгида узоқ сақланади.
Сўнгги йилларда биология тараққиётида физиканинг роли беқиёс ортиб 
бормоқда. Биология фанининг ривожланиши жараёнида кўпгина илмий-тадқиқот 
ишларида физикавий усулларга таянилади, яъни жонли организмларнинг структуравий 
ва функционал фаолияти кўп ҳолларда физик қонунлар асосида тушунтирилади. 
Биология билан физиканинг узвий боғлиқлиги бир қанча замонавий янги фанларни 
вужудга келтирди. Масалан, биомеханика – биологик тизимларнинг ҳаракат 
қонунларини ўрганади; радиобиология – ионли нурланишларнинг тирик организмга 
таъсирини ўрганади. Шу боис физиканинг мақсади бўлажак шифокорларнинг онгига 
физик ғояларни биологик ҳодисалар асосида сингдиришдан иборат бўлиши лозим. 
Ушбу фикрларимизни физикавий қонунлар мисолида талқин қилишга ҳаракат қиламиз. 
Механик ҳаракатни тушунтириш пайтида тирик тўқима ва аъзоларнинг механик 
хоссалари ҳақида, шунингдек, организмда ёки инсон танасининг айрим аъзоларида юз 
берадиган механик ҳолатлар ҳақида ҳам ахборот бериб ўтиш лозим. Инсон танаси 
кинематик боғланишга эга бўлган тизим, чунки бир неча қўзғалувчи бўғинларнинг 
бирикиши кинематик боғланишни ҳосил қилади. “Тебранишлар ва тўлқинлар” 
мавзусини одам юрагининг тебраниш частотаси ҳамда унинг турли шароитларда 
ўзгариб туриши мисолида тушунтириш мумкин. Товушлар ҳақида сўзлаганда эса, 
аввало, одам товушининг ҳосил бўлиш механизми, товушни қабул қилувчи аъзо бўлган 
қулоқнинг ишлаш принципи ҳақида мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
457 
Товушлар ҳамда ультратовушларнинг инсон фаолиятидаги аҳамияти ҳақида кенг 
тушунча бериш мумкин. Шунингдек, товушнинг инсон соғлиғига, кайфиятига таъсири, 
ҳозирги замон ультратовуш диагностикасининг беқиёс аҳамияти ҳақида кенг фикр 
юритиш мумкин [3]. 
Молекуляр физика бўлимидаги “Суюқликларнинг ёпишқоқлиги” мавзусини 
ўрганиш жараёнида Пуазейль ва Стокс қонунларини атрофлича ёритгандан сўнг ушбу 
тушунчаларнинг биологиядаги аҳамиятини гапириш мумкин. Масалан, соғлом одам 
қонининг ёпишқоқлик коэффициенти қандай бўлишини, уни ўлчаш учун 
ишлатиладиган вискозиметрларнинг турларини санаб ўтиб, уларнинг ишлаши физик 
қонунларга асосланганлигини айтиш мумкин. Маълумки, барча моддалар 
молекулалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ички структураси зарядлар тизимини 
ташкил этади. Шунинг учун жисмларнинг ҳолати улардан оқиб ўтувчи электр токига ва 
электромагнит майдон таъсирига бевосита боғлиқ. Тирик организмлар фазода 
ўзгарувчан концентрацияли ионлардан иборат бўлганлиги сабабли биологик 
жисмларнинг электр хоссалари жонсиз объектларнинг хоссаларига қараганда анча 
мураккаб ҳисобланади. 
Электромагнетизм бўлимини ўрганаётган биолог-талабаларга электромагнит 
майдоннинг организмга таъсирини ҳам тушунтириш лозим. Жумладан, организм 
тўқималарига доимий электр токининг таъсири воситасида гальванизация ўтказишни 
мисол қилиш мумкин. Гальванизация бу 60-80 В кучланишдаги ўзгармас электр 
токидан физиотерапевтик даволаш усулида фойдаланиш. Бундан ташқари, организмга 
ўзгарувчан (импульсли) токлар билан таъсир қилиш ҳам ижобий самара беради. 
Импульсли токлар билан марказий асаб тизимига, асаб-мускул тизимларга ижобий 
таъсир қилиши тажрибаларда ўз тасдиғини топган [2]. 
Атом ва ядро физикасини ўрганишда элементар заррачалар ва космик нурлар 
ҳақида талабаларга умумий тушунчалар берилиб, бу заррачаларнинг хусусиятлари 
тўғрисида батафсил тўхталиш лозим. Шу ўринда α-, β-, γ-нурланишлардан ҳимояланиш 
воситаларини кўрсатиш, умуман космик нурларнинг инсон организмига кўрсатадиган 
гелиобиологик таъсирини тушунтириб бериш мақсадга мувофиқ. Инсон организмига 
ташқаридан таъсир этувчи α-нурлар унча хавфли эмас, чунки улардан инсонни териси 
ҳимоя қилади. Организм ичига ўтган моддалар α-нурлар чиқарса, бу жуда хавфли. 
Радий элементи суякларда йиғилиб қолса, организмда оқ ва қизил қон таначаларининг 
ишлаб чиқарилиши бузилади, натижада, инсон кам қонлик касалига чалинади. β-нурлар 
тери ҳужайраларини куйдириб, тери ости тирик тўқималарга хавфли таъсир этиб,
баъзи ҳолларда бу тери саратонига олиб келади. β-нурларга кўзнинг сезгирлиги юқори, 
шунинг учун ушбу нур кўзга салбий таъсир этади. γ-нурларнинг моддадан ўтиш 
қобилияти жуда юқори бўлганлиги сабабли бу нурлар организмнинг чуқур қисмларига 
жойлашган тўқималарга ҳам таъсир қилади, натижада, қон таркибини ўзгартириб, кам 
қонлик ва кўз касалликларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Таъкидлаш 
жоизки, ҳар доим ҳам ядровий нурланишлар таъсири зарарли бўлавермайди. 
Нурланишларнинг бу хусусиятларидан тиббиётда беморларга ташхис қўйишда ва 
турли касалликларни даволашда фойдаланилади. 
Шифокор инсон организмида содир бўладиган физикавий, физик-кимёвий 
жараёнларнинг табиати, қонуниятлари тўғрисида кенг тасаввурга эга бўлиши лозим. 
Физик билимларнинг тиббиётда қўлланилиши кўп қиррали. Масалан, инсон 
организмида қон айланиши каби мураккаб физиологик жараён аслида физик жараён, 
чунки бу жараён суюқликнинг оқиши, томир бўйлаб эластик тебранишларнинг 
тарқалиши, юракнинг механик иши билан боғлиқ. Нафас олиш эса газ ҳаракати, 
иссиқлик узатиш, буғланиш каби жараёнлар билан боғлиқ. Организмда биологик 
тизимларнинг ҳолатини белгилайдиган молекуляр жараёнлар ҳам содир бўлади. Бундай 
микрожараёнларнинг физик асосини тушуниш организм ҳолатини, баъзи 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
458 
касалликларнинг келиб чиқишини ҳамда доривор моддаларнинг таъсирини тўғри 
баҳолашда қўл келади. 
Диагностика ва тадқиқотларнинг кўпгина усуллари физик принциплар ва 
ғояларга асосланганлиги барчамизга аён. Кўпгина замонавий тиббий асбоблар 
тузилишига кўра физик асбоб. Маълумки, қон босими физик катталик бўлиб, қатор 
касалликларни тавсифлайдиган кўрсаткич ҳисобланади. Организмдаги товушларни 
эшитиш, яъни аускультация аъзоларнинг ҳолати ҳақида ахборот олиш имконини 
беради. Тирик организмда ҳосил бўладиган электр потенциалларни қайд қилишга 
асосланган диагностик усуллар – электроэнцефалография, электромиография, 
электрогастрография, электрокардиография кенг тарқалган ва мия, мушаклар, ошқозон, 
юрак фаолиятларини акс эттирувчи физик усуллар. Ҳозирги вақтда толали оптикага 
асосланган замонавий тиббий асбоблар организмнинг ички бўшлиқларини кўришга 
имкон бермоқда. Спектрал таҳлил усули атом, ядро, яъни ЭПР, ЯМР ва ультратовуш 
физикасининг ютуқлари, жумладан, рентгенологик диагностика ва терапевтик 
усуллари, радиоизотоп усуллари кенг оммага маълум. 
Ҳозирги пайтда даволаш мақсадида организмга турли физик омиллар билан 
таъсир этиш тиббиётда кенг қўлланилмоқда. Жумладан, электр ва электромагнит 
таъсирлар, ультрбинафша ва инфрақизил нурлар, лазеротерапия ва γ-нурлар бугунги 
кунда физиотерапия клиникасида замонавий усулларни ташкил этади. Шунингдек, 
физика фанининг аҳамияти ва клиник фанлар билан боғлиқлигини таҳлил этганда 
тиббиётда фойдаланиладиган материалларнинг ва биологик тизимларнинг физик 
хоссалари тўғрисида айтиб ўтиш жоиз. Бўлажак шифокорнинг тиббиётда 
ишлатиладиган турли электродлар, протезлар (тишлар, томирлар, клапанлар ва ҳ.к.) 
тайёрлаш учун уларнинг механик мустаҳкамлиги, юкланишларга чидамлилиги, 
эластиклиги, электр ўтказувчанлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши муҳим 
аҳамият касб этади [4].
Юракнинг қисқариши ва кенгайиши туфайли танадаги қон (ҳужайралар, 
зарралар) томирлар орқали тартибли ҳаракатга келади ва натижада, инсон организмида 
биоток ҳосил бўлади. Ўз навбатида биоток биомайдонни юзага келтиради. Биомайдон - 
бу биоэлектромагнит майдонлар маҳсули сифатида намоён бўлади. Ҳар бир инсон 
ўзида индивидуал наслий (геномен) ғайриоддийлигини акс эттирувчи биомайдонга эга. 
Ўз навбатида инсон танасидаги қон ҳужайраларининг тартибли ҳаракати туфайли 
юзага келадиган қон молекулаларининг электромагнит фаолияти уларнинг биокимёвий 
фаолиятини ҳам бошқаради. Биомайдонни тирик организм бошқарувининг умумий 
тизими дейиш мумкин. Бу бошқарув тананинг органлар майдони, унинг тўқималари ва 
ҳар бир микроэлементларига боғлиқ равишда ривожланади ва организм даражасида 
ҳаёт дастурининг тўртта фундаментал асосини ўзида мужассамлаштиради. Булар: 
ривожланиш→ хизмат қилиш→ишлаб чиқариш→ўлим. 
Шундай қилиб, физика фанини замонавий тиббиётнинг асоси деб тасаввур этиш 
мумкин. Ҳақиқатан ҳам, тирик организмнинг фаолияти физикавий-кимёвий 
жараёнлардан иборат мураккаб тизим.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish