Conference Paper



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   342
Bog'liq
Kitob

Адабиётлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари 
тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.
2. Раҳматова Н.Ш., Бекмуратова М.Г., Назирова Р.А., Нуруллаев Ш.Б. Аналитик, 
физикавий ва коллоид кимё. –Тошкент, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти. –
Тошкент, 2019. –Б. 181-187.
3. Ҳасанов И.С., Воҳидов И.Н. Оториноларингологияда замонавий текшириш 
усуллари. –Тошкент, Фан ва технология, 2019. –Б. 47-53. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
459 
4. Маҳмудов Ю.Ғ., Эшкулов А.А. Радиоактив атомлар ва молекулаларнинг 
физик-кимёвий хоссаларини фанлараро ўрганиш. //Узлуксиз таълим-тарбия 
узвийлигида фанлараро интеграция муаммолари, Илмий-услубий мақолалар тўплами. –
Тошкент, 2015. –Б. 222-228. 
ФИЗИКА ТАЪЛИМИГА ИНТЕГРАТИВ ВА СИНЕРГЕТИК
ЁНДАШУВНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ 
Камолхўжаев Ш.М.
1
, Махмудов Ю.Ғ..
2
, Эшкулов А.А.
1
, Ботирова М.Ж.
3

1
Тошкент давлат техника унверситети,
2
Термиз давлат университети, 
3
Республика мусиқа ва санъат коллежи 
 
Мақолада олий техника таълим муассасаларида амалга ошириладиган замонавий 
фундаментал, шунингдек, физика таълимига интегратив ва синергетик ёндашувнинг 
долзарб масалалари, табиий фундаментал таълимни ва табиий фанлар педагог 
ходимлари малакасини оширишни замон талабларига мос равишда ташкил этиш 
муаммолари ҳақида фикрлар юритилган.
Замонавий фан ва техника соҳасидаги қилинаётган улкан ишлар, илмий 
янгиликларнинг амалиётга татбиқ қилиниши жамият ривожига катта туртки бўлиб 
келмоқда. Шундай шароитда самарали фаолият кўрсата оладиган, билим доираси кенг, 
олган назарий билимларини амалиётга дадил татбиқ эта оладиган, касбий фаолияти 
билан боғлиқ муаммоларни мустақил ҳал эта биладиган ҳар томонлама етук замонавий 
кадрларни тайёрлаш таьлим муассасалари фаолиятини ва таълим жараёнини узлуксиз 
такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Бу ишларни муваффақиятли амалга ошириш 
масаласи педагог кадрлар билими, кўникма малакалари ҳамда тажриба салоҳиятига 
бевосита боғлиқ.
Замонавий 
билимларни, 
илғор 
педагогик 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини мукаммал эгаллаган, юқори савияли етук педагог кадрларни 
тарбиялаш, малакасини узлуксиз ошириб бориш ва уларни қайта тайёрлаш замонавий 
таьлим тизимининг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. 
Инновацион физика таълими, табиий фундаментал фанларнинг ҳозирги замон 
ривожланиш даражаси нима билан тавсифланади, уларни ўқитишда нималарга эътибор 
бериш керак?-деган савол туғилади. Ўтган асрнинг охирги ўн йилликлари замонавий 
табиий фанларнинг шаклланиш даври, деб эътироф этилади. Фанларнинг алоҳида 
ривожланиши билан бир қаторда уларнинг туташ соҳаларида янги ҳосилавий фанлар 
вужудга келди ва тез ривожланиб бормоқда. Масалан, физика, кимё, биология каби 
фундаментал фан соҳалари туташ чегараларида синергетика, молекуляр биология, 
наноэлектроника каби фанлар юзага келди ва ривожланиб бормоқда. Синергетика 
ҳозирги замон табиатшунослиги илмий дунёқарашининг умумий ёндашув усули 
сифатида юзага келди. Бу фан табиат ва жамиятда мавжуд термодинамик мувозанатдан 
анча йироқ очиқ динамик тизимларда кечадиган хаос ва тартибланиш, ўз-ўзидан 
ташкилланиш, диссипатив тузилмалар (структуралар) ва кўпгина бошқа ночизиқли 
ҳодисаларни ўрганади. Бундай ҳодисалар Ер биосферасида, кишилик жамиятида, 
алоҳида олинган моддаларда, коинотда ва бошқа очиқ тизимларда юз бериши мумкин 
[1]. 
Физика фани ривожи ва интеграцияси натижасида пайдо бўлган юқори 
технологияларни ҳаётга татбиқ қилиш масаласи бўйича илмий-тажриба ишлари кенг 
кўламда олиб борилмоқда. Нанотехнологияларнинг пайдо бўлиши техникада, 
тиббиётда, ижтимоий ва бошқа соҳаларда жуда катта ижобий ўзгаришларга сабаб 
бўлиши кутилмоқда. Бундай ўзгаришлар ва янгиликлар таълим соҳасида ҳам ўз аксини 
топиб бориши замон талаби ҳисобланади. Шунинг учун педагог кадрлар малакасини 
ошириш ва уларни қайта тайёрлашда бу ўзгариш ва янгиликларни ҳисобга олиш 
зарурати пайдо бўлади. 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
460 
Молекуляр биология соҳасидаги тадқиқотлар натижасида генетик технология 
пайдо бўлди ва ривожланиб бормоқда “Инсон геноми” деб номланган лойиҳа 
муваффақиятли амалга оширилгандан кейин олимлар инсон организми билан боғлиқ 
генетик ахборотлар (код)ни ўқишга муваффақ бўлдилар. Биология соҳасига 
нанотехнологияни қўллаш натижасида бутунлай янги асосга эга бўлган замонавий 
дори-дармонлар яратиш мумкин бўлади. Келажакда беморларнинг шахсий генетик 
коди асосида ҳар бир бемор учун алоҳида дори- дармонлар ишлаб чиқиш кўзда 
тутилмоқда. Генетик нанотехнология асрнинг энг хавфли вирусли касалликлари бўлган 
саратон, ОИТС ва бошқа шунга ўхшаш хавфли касалликларнинг олдини олиш, даволаш 
ва инсон организмини ёшартириш учун имкониятлар яратиб беради, деган умид пайдо 
бўлди [2].
Нанотехнологияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши келажакда ўта юқори 
қувватга эга бўлган катта ҳажмдаги ахборотларни ўз хотирасида сақлай оладиган ва 
уларни юқори тезликда қайта ишлай оладиган митти квант компьютерлар, юқори 
даражадаги сезгирликка ва турғунликка эга бўладиган биоқайдқилгичлар, юқори 
самарали экологик тоза энергия манбалари бўлган ёқилғи моддаларни яратиш 
имконини беради. Нанотехнологияларни ишлаб чиқариш соҳасига қўллаш натижасида 
ташқи таъсирлар (юқори температура, нурланиш, механик кучланишлар)га ўта 
чидамли, мустаҳкам ва енгил материаллар олиш мумкин бўлади. Бу материаллар 
экстремал шароитларда ишлайдиган қурилмаларда, масалан, аэрокосмонавтикада, 
кончилик саноатида ва бошқа соҳаларда ишлатилиши мумкин. Генетик технологиянинг 
ривожланиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини, уларнинг 
турли касалликларга чидамлилигини кескин ошириш ва пировард натижада, озиқ-овқат 
танқислигининг олдини олиш мумкин бўлади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш 
мумкин. Қисқача қилиб айтганда, олимлар томонидан нанотехнологиялар жамият 
ҳаётида туб ўзгаришлар ва кескин ижобий сакрашларга олиб келиши башорат 
қилинмоқда. Жамият институтларидан бири ҳисобланган таълим тизими бундай кескин 
ўзгаришларга қай даражада мослаша олади, ушбу тизим бундай сакрашларга тайёрми?-
деган саволлар туғилади.
Дунё цивилизациясидан, фан-техника ва технологиялар тараққиётидан орқада 
қолишни истамаган ҳар бир жамиятдан ўз таълим тизимини замонавий талаблар 
асосида ташкил этиб бориши талаб этилади. Таълимни замон талаблари даражасида 
амалга ошириш учун биринчидан, замонавий билимлар хақидаги маълумотларни 
тўплаш, яъни бу соҳада тегишли база яратиш, бу билимларни тизимлаш, қайта ишлаш, 
ўқув адабиётларида ёритиб бориш ва шу билан бирга ўқув дастурларида ўз аксини 
топиши керак. Иккинчидан, таълим муассасаларини замонавий ўқув ва илмий-тадқиқот 
жиҳозлари билан таъминлаш лозим бўлса; учинчидан, таълимни амалга оширадиган 
юқори малакали педагог ходимларни тарбиялаш зарурати келиб чиқади. Бу ишларни 
изчил амалга ошириш учун авваламбор, бу соҳада қилинаётган ижобий сай-ҳаракатлар 
қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилиши катта аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда 
замонавий таълимнинг техник негизини яратиш учун мамлакатимизда катта ижобий 
ишлар амалга оширилмоқда.
Педагог кадрларни тайёрлайдиган, уларни қайта тайёрлайдиган ва малакасини 
оширадиган ҳудудий марказлар фаолиятларини ҳам қайта танқидий нуқтаи назардан 
кўриб чиқиб, замон талаблари асосида ташкил этиш лозим бўлади. Педагог кадрларни 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқув 
дастурларини ҳам замонавий билимлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитиш, илғор 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш педагог 
кадрлар малакаси ва салохиятини юқори даражага кўтариш, уларни қайта тайёрлаш 
ишларининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Таълимга интегратив ва синергетик ёндашув юқорида кўрсатилган масалаларни 
ижобий ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Таълимга интегратив ёндашишда талабалар 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
461 
янада мукаммалроқ, юқори билимга ва тизимли мушоҳада кўникмаларига эга 
бўладилар. Олинган назарий ва амалий билимларни умумлаштириш, тизимлаш, 
натижада, муаммо моҳияти ва ечимини яхлит идрок этиш жараёнида ўқитишнинг 
интегратив технологиялари муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги пайтда таълим-тарбиянинг 
мақсад ва вазифаларини маълум даражада амалга оширадиган, интегратив педагогик 
фаолиятнинг мазмуни ва йўналишини аниқлайдиган тизимланган фикр ҳамда ғоялар 
йиғиндиси бўлган интегратив-педагогик концепцияларнинг юзага келганлигини 
таъкидлаш мумкин.
Физика таълимига синергетик ёндашувда таълимнинг анъанавий доираларидан 
чиқиб, замоннинг долзарб муаммоларини ўз ичига оладиган интегратив ўқув 
дастурлари ва фанлар мажмуасини яратишни тақозо этади. Инсон, табиат, техника, 
жамият эволюцияси ҳақидаги синергетик тасаввурлардан ҳозирги замон таълимида 
кенгроқ ва тўлароқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Синергетика нуқтаи 
назарига кўра, таълим тизимини табиат, жамият, фан-техника ва бошқа ижтимоий 
соҳалар билан доимий алоқада бўлган ва ахборот алмашиниб турадиган кичикроқ очиқ 
тизим сифатида қараш мумкин.
Ҳозирги замон цивилизацияси ахборотлар оқимининг кўплиги билан тавсифланади. 
Эволюцион ривожланишдаги баъзи кескин ўзгаришлар сакрашлар, масалан, юқори 
технологиялар таъсирида жамиятдаги баъзи ижобий ўзгаришлар синергетик 
тасаввурларга асосан таълим тизими ривожини янги сифат босқичига ўтишини тақозо 
қилади [3].
Физика фани янгиликлари, фундаментал тадқиқот натижалари, юқори 
технологиялар муваффақиятлари ҳақидаги барча маълумотларни тўплашда ахборот-
коммуникация технология воситаларидан ҳамда Интернет тармоғидан унумли 
фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Илғор педагогик технологиялар, масалан, 
ўқитишнинг интерфаол, электрон ахборот, интегратив ва бошқа усулларидан самарали 
фойдаланиш юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни ижобий ҳал қилишда муҳим роль 
ўйнайди. Юқорида баён қилинган фикрларни амалга ошириш табиий, шунингдек, 
физика таълими савиясини ва жамият ривожини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат 
қилади.

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish