Conference Paper


ОИЛАДА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ИНСОН ТАРБИЯСИДА



Download 12,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/342
Sana19.02.2022
Hajmi12,16 Mb.
#458955
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   342
Bog'liq
Kitob

ОИЛАДА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ИНСОН ТАРБИЯСИДА 
ТУТГАН ЎРНИ. 
Мелиқулова М. А. 
ТДТУ Термиз Филиали. 
 
“Одамлар, инсонпарвар бўлинг. Бу сизнинг биринчи бурчингиз.” 
Ж.Ж.Руссо.
Ғоялар ҳақида фикр юритар эканмиз ғоянинг инсон ҳаётида тутган ўрнига, 
жамият ва давлатни ривожланишига қўшган ҳиссасига қараб баҳолаймиз. 
Ғоя бу арабча сўз -бўлиб фикрлар жамланмаси деган маънони англатади. 
Ғоялар илмий, фалсафий, диний, ҳуқуқий, сиёсий, аҳлоқий қарашлар 
йиғиндисидир. Ғоя воқелик ва ҳаёт таъсирида уни акс эттириш асосида инсон
тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерига эга бўлган, руҳият кучли 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
365 
таъсир ўтказиб, жамият ва инсонларни ҳаракатга чорлайдиган мақсад- муддао сари 
етаклайдиган кучли, теран - фикр, дунёни билишни ўзига хос шакллардан биридир.
,,Инсон тафаккури воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар, қарашлар, ғоялар 
ва таълимотлар яратади. Демак биринчидан ғоя инсон тафаккурининг маҳсулидир;
иккинчидан ғоя олдин мавжуд бўлмаган ўзида янгиликни ташувчи фикрдир;
учунчидан олдин ғоя пайдо бўлади, кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса
тизм, сиёсат пайдо бўлади. Ғоялар соғлом ва носоғлом, эзгу ва ёвуз, бунёдкор ёки
бузғунчи кўринишларга эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай ғоя одатда алоҳида олинган
шахс онгида шакилланади. Маълум муддатдан кейин эса жамиятнинг турли
қатламларига тарқалади. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган янги авлод жамиятда
мавжуд ғоялар таъсирида тарбияланади. Муайян қарашлар ва ғояларни ўз эътқодига 
сингдиради, ўз навбатида янги ғояларни яратади ва тарғиб қилади.” (1.79б) Инсоният 
тараққиёти бирон-бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана 
олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Миллий ғоя ҳар бир жамият ижтимоий - сиёсий 
тараққиётни таъминловчи миллий омил сифатида намоён бўлади. Аждодларимиз
жамиятнинг барча босқичларда жамият аъзолари тафаккурига эзгуликка ва 
бунёдкорликка чорловчи ғояларни сингдириб келган. Масалан зардўштийлик
диннинг ,, Авесто” китобидаги ғоявий концепция ,, Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал”
тамойили бунинг ёрқин далилидир. Миллий ғоя кўринишига кўра икки хил бўлади.
Бунёдкор ғоялар ва Вайронкор ғояларга бўлинади, давлат ва жамиятни ривожланиши
бунёдкор ғояларга асосланади. Бугунги кунда истиқлол йилларида мамлакатимизда 
амалга ошрилган туб ўзгариш ва ислоҳатларни фалсафий англаш, бу жараёнларнинг
таркиби қисми ва ижтимоий тафаккурдаги инъкоси бўлган , миллий ғоянинг
Ўзбекистоннинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш стратегияси амалиётида намоён 
бўлишнинг долзарб масалаларини ўрганиш баркамол авлодни тарбиялашда
ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда 2007 - йилдан бошлаб
Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясида ,, Ўзбекистонни 
ривожлантириш стратегияси” бўйича махсус ўқув курси ишлаб чиқилган ва ушбу 
муассаса таълим тизимига жорий этилган эди. Миллий ғоянинг асосий вазифаси 
ёшлар онгига миллий истиқлол ғояларини, ватанга муҳаббат, садоқат туйғуларини
сингдиришга хизмат қилади. Миллий ғоя назарияси асосида истиқлол йилларда
мамлакатимизда амалга ошрилган туб ислоҳатларнинг мақсад вазифалари ва бу 
борада эришилган ютуқларни ёшлар қалбига сингдиради. Миллий ғоя орқали 
ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятлар, содиқлик, ватанпарварлик 
фазилатларини мустаҳкамлаш ва унга йўналтириш муҳим аҳамият касб этади.
Миллий ғоянинг умуминсоний қадрият тамойиллари инсонпарварлик, инсон қадр- 
қиммати, шаъни ва ор номуси, ҳақ -ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги
принципига таянади. Унда инсоннинг ҳаёти-олий қадриятдир. Бу тамойил ўткинчи 
характерга эга бўлмай, балки Ўзбекистоннинг демократик ривожланиш истиқболини 
ўзида мужассам этади. Бунда миллий ғоянинг инсонпарварлик ва ва демократик 
тамойиллари инсон ҳамда жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи
таянч нуқта ва жипслаштирувчи омил вазифасини ўтайди. Миллий ғоя икки муҳим, 
бир - бири билан боғлиқ бўлган негизга таянади. Бу бир томондан Ўзбекистон
халқининг тарихи, турмуш тарзи, урф -одат, анъаналари, маданияти билан боғлиқ
миллий маданий мерос бўлиб бу унинг асоси, бош негизи таянчи ҳисобланади.
Иккинчиси дунё халқлари эътироф этиб, фақат эзгуликка, бунёдкорлик ишларига, 
ўзаро тотувлик ва хамжиҳатликка хизмат қилиб келаётган умуминсоний 
тамойиллардир. Шу маънода миллий ғоя умумбашарий қадриятларни эътроф этади. 
Миллий қадриятларга содиқлик миллий ғоянинг таянч негизларидан биридир. Бу 
тамойил ёшларда ўз миллий қадриятларини асраб авайлаш, келажак авлодларга 
етказиш учун тўла имкониятлар яратилишини ифодалайди. Ўтмишдан қолган буюк
маданий бойликларимиз, мумтоз бойликларни ҳурмат қилиш, уларни ижодий


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
366 
жиҳатдан ўрганиш бу принципнинг асосий жиҳатидир. Миллий ғоянинг
умуминсоний ва миллий қадриятларга содиқлик тамойиллари бир- бирини бойитади, 
айни пайтда ўзаро муштаракликда ривожланади. Миллий мафкура халқимизнинг
табиати, иродаси, орзу интилишларини ифодалайдиган қуйидаги миллий қадриятлар 
ва хусусиятларни замон талаблари асосида янада бойитишни назарда тутади. 
-Халқимиз ҳаётида қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳининг устунлиги; 
-Жамоа тимсоли бўлган оила, маҳалла, эл - юрт тушунчаларини муқаддаслиги; 
-Ота она, маҳалла- куй, умуман жамиятга ҳурмат эътибор; 
-Миллатнинг ўлмас руҳи она тилига муҳаббат; 
-Каттага ҳурмат- кичикка иззат; 
-Меҳр муҳаббат, гўзаллик ва нафосат, ҳаёт абадийлиги рамзи аёлга эҳтиром; 
-Сабр бардош ва меҳнатсеварлик; 
- Ҳалолик. Меҳр оқибат 
Миллий мафкура қуйидаги умумбашарий қадриятларни эътроф этади улардан 
озиқланади.: 
- Қонун устуворлиги; 
-Инсон ҳақ ҳуқуқлари ва Ҳурфикрлилик; 
-Турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжихат бўлиб яшаш 
-Диний бағрикенглик; 
-Дунёвий билимларга интилиш; 
-Маърифатпарварлик; 
- Ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш.
Ўзбек халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғоя Озод ва обод Ватан, 
эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Қадриятларга амал қилиш доирасига кўра
миллий, минтақавий ва умуминсоний қадриятларга бўлинади. Миллий қадриятлар 
алоҳида олинган халқ, миллат ва элатларнинг ўз тарихий тараққиёти давомида 
яратадиган барча моддий ва маънавий бойликлар, урф одатлари, маросимлари,
байрамлари ва миллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожланишига олиб келади. 
,,Умуминсоний қадриятлар деб барча инсонларнинг тарихи, мероси, истиқлоли ва 
манфаатларида мавжуд бўлган туташ, умумий заминлар ва манфаатлар асосида 
ташкил топган, тараққиётнинг янги босқичида ҳам барчанинг манфаатига мос 
келадиган ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳодисалар ҳамда бойликларга айтилади. 
Умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги миллий истиқлол ғоясининг асосий 
тамойилларидан биридир”. (2. 13б) Марказий Осиё халқлари бир неча минг йиллар 
давомида бир бири билан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳамкорлик негизида 
ривожланиб яшаб келганлар. Умуминсоний қадриятлардан бири меҳмондўстликдир. 
Меҳмондустлик барча миллат ва элатларга хос фазилатлардир, Кексаларни, ота - 
онани ҳурмат қилиш ҳам Маказий Осиё халқларининг ўзига хос юксак фазилатлардир. 
Кексаларни ҳурмат қилиши улардан сабоқ олиш, ҳаёт тажрибасини ўрганиш
маънавий камолат учун янги имкониятлар излашга ҳаракат қилишидир. Ота - онани 
ҳурмат қилиш, уларнинг оқилона панд насиҳатларига қулоқ солиш ҳам катта 
маънавий қадриятдир. Ота - она ҳеч қачон ўз фарзандга ёмонликни раво кўрмайди. 
Улар ҳаётда кўпроқ тажрибаларга эга ўз хулосаларидан келиб чиқиб яхши ва 
эзгуликни фарзандига тилайди. Ота - онага ҳурмат барча ҳалқларда учрайди. 
Умуминсоний қадриятларни яна бир муҳим жиҳати бева бечораларга ёрдам бериш, 
етимларни бошини силаш, қариндош- уруғлардан меҳрини аямаслик, ҳашарлар қилиб 
ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ёрдамга муҳтожларга ёрдам бериш.Боғлар 
барпо қилиш, тарихий обидаларга, зиёратгоҳларга қадамжоларга ҳурмат ҳиссини 
шакллантириш, урф - одатларни, анъаналар, байрамларни нишонлаш, қадриятлани 
эъзозлаш кабилар киради.,, Барқарорлик тинчлик миллатлараро тотувлик , дўстлик,
ҳамкорлик Ўзбекистоннинг қўлга киритган энг буюк ютуғидир” (3. 18б) ,, Шуни 
таъкидлаш лозимки, халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф - 


Техник ва технологик фанлар со
ҳ
аларининг инновацион масалалари. ТДТУ ТФ 2020 
367 
одатларимиз ва уларнинг замирида уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр- оқибат, 
инсонни улуғлаш, тинч ва осайишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли 
муоммаларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора аҳамият касб 
этмоқда. Бу маънавий қадриятларимиз орасида умуммиллий анъана тусини олгани
барчамизни мамнун этади. Ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида
ўтказиладиган умумхалқ ҳашарлари бунинг тасдиғидир” (4. 96 б) .Ҳашарлар орқали 
ҳамма жойлар тартибга келтирилади кўркамлашади. Инсонлар ўз инсоний 
бурчларини бажаришда кам таъминланган, муҳтож оилалар, ёлғиз ва қаровсиз
кексаларга, ногиронларга, беморларга, амалий ёрдам кўрсатишини ўзи инсоний 
фазилатларни жамият ҳаётида тутган ўрнини кўрсатади. Ҳар қайси ҳалқ миллий 
қадриятларида ўз мақсад - мудаоалари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт
ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтиришда тарихий
хотира масаласи ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Собиқ иттифоқ даврида 1937-1953 
йилларда мудҳиш қатоғонлар амалга ошрилган эди. Унинг салбий оқибатларини
ўзимизга тасаввур этиш учун биргина Ўзбекистон бўйича 100- минг киши қатоғонга 
учраб, 13- минг нафари отиб ташланганлигини эслаш кифоя. 2000- йилда Бўзсув 
канали соҳилида Алвастикўприк деб ном олган жарлик ўрнида Шаҳидлар хотираси 
хиёбони ва кейинчалик шу номда музей ва жамғарма ташкил қилинди. 2001 - йилдан 
эътиборан 31-август Қатоғон қурбонлари куни сифатида нишонланадиган 
бўлди.Мамлакатимизда умуминсоний қадриятлар тимсолида 9- май хотира ва қадрлаш 
куни сифатида нишонланадиган бўлди. Буюк сиймоларни хотирасини тиклаш авлод –
аждодларимизнинг бой тарихи ўтмиши, бизгача етиб келган моддий ва маънавий 
меросини тикланиши умуминсоний қадриятлар асосида ёш авлодни тарбиялашда
муҳим аҳамият касб этади. 

Download 12,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   342




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish