Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини


Ҳужайра инженерлигининг асосий мақсади, тадқиқот методлари



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

5. Ҳужайра инженерлигининг асосий мақсади, тадқиқот методлари. 
Ҳужайра 
инженериясининг 
асосий 
мақсади 
тана 
(соматик) 
ҳужайраларни гибридизaция қилиш, яъни жинссиз ҳужайраларнинг 
қўшилишидан янги организмни ҳосил қилишдир. Соматик ҳужайраларнинг 
тўлиқ ёки реципиент ҳужайрага донор ҳужайранинг бир қисми, яъни 
цитоплазма, митохондрия, хлоропластлар, геномлар ядросини ёки унинг бир 
бўлагини қўшиш мумкин. Соматик гибридизaция филогенетик жиҳатдан 
алоҳида бўлган организмларни чатиштиришда муҳим аҳамиятга эга. 
Гибрид ҳужайраларни олиш босқичлари. Ҳужайраларнинг қўшилиши 
плазматик мембраналарнинг ўзаро мустаҳкам алоқада бўлиши билан боғлиқ. 
Бундай алоқада бўлишга табиий мембрананинг ташқи томондаги манфий 


91 
зарядга эга бўлган оқсил ва генлар гуруҳлари
тўсқинлик қилади. Мембранани 
ўзгарувчан электр ёки магнит майдони билан деполяризaция қилинса, 
мембранадаги манфий зарядлар нейтралланиб, ҳужайралар қўшилишига 
катионлар ёрдамида шароит яратилади. Амалиётда калций (Са
2+
) ва 
хлориромазин ионлари кўп қўлланилади. Полиэтиленгликол эффектив 
"қўшувчи" агент сифатида қўлланилади. Ҳайвонларда ҳужайраларнинг 
қўшилишида вирус иштирок этади, яъни цитоплазматик мембранадаги 
оқсилни гидролизлайди. Вируснинг бир қисмидаги суббирликлар 
протеолитик фаолликка эга. Ўсимлик, замбуруғ ва бактерияларнинг 
ҳужайралари қўшилишидан олдин ҳужайра деворидан ажралади, бу билан 
протопластлар ҳосил бўлади (протопласт - тирик ҳужайра танаси). Ҳужайра 
қобиғи ферментлар ёрдамида гидролизланади: бактериялар ҳужайрасига 
лизоцимлар, ўсимлик учун целлюлоза комплекси, гемицеллюлоза ва 
пиктиназ замбуруғ продуцентлари ишлатилади. Протопластларнинг ажратиб 
олиниши анча мураккаб жараёндир. 
Ҳужайраларнинг қўшилиш методлари. 
1. Филогенетик жиҳатдан узоқ бўлган тирик ҳужайраларнинг 
қўшилиши (бирлашиши). Турлараро қўшилиш натижасида тамаки, 
картошка, карам ва ҳосилдор турлар олинган. 
2. Ассиметрик гибридларни олиш. Бу методда битта ҳужайранинг 
тўлиқ генлари, иккинчисининг бир қисм генлари қўшилади. Ассиметрик 
гибридлар симметрик гибридга нисбатан чидамли бўлади. Симметрик 
гибридларда ота-она генлари тўлиқ бўлади. 
3. Уч ва ундан ортиқ ота-оналар ҳужайраларининг қўшилишидан 
гибридлар олиш
4

Янги генетик усулларнинг пайдо бўлиши билан ирсиятни организм 
даражасида қайта тузиш имконияти туғилди. Дж.Гордон биринчи бўлиб 
вояга етмаган бақанинг (думли даврида) эпителий ҳужайраси ядросини 
4
Roland W. Scholz Environmental Literacy in Science and Society: From Knowledge to Decisions. New York, 
USA, 2011; Cambridge University. р. 221 


92 
ядроси олинган бақанинг тухум ҳужайрасига кўчириб ўтказди. Бундай тухум 
ҳужайрадан эмбрион ривожланиб, ёш думли бақа ҳосил бўлди. У вояга етган 
бақага айланиб, кўпая бошлади. Ядросиз тухум ҳужайрага шу организмнинг 
соматик ҳужайра ядросини кўчириб ўтказиш билан генотипи бир хил бўлган 
организмларни олиш мумкинлиги исботланди. Агар шу усулни 
сутэмизувчиларда ўтказилса, жуда катта амалий фойдага эришиш мумкин. 
Чунки қорамоллар, қўйлар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида 
серсут, серёғ, сержун, гўштдорлари учрайди. Жинсий кўпайиш пайтида 
бундай белгилар юзага чиқмаслиги мумкин. Сермаҳсул ҳисобланган битта 
ҳайвон соматик ҳужайрасидан олинган диплоид ядрони кўплаб ядросиз 
тухум ҳужайраларга ўтказиб, сермаҳсул ҳайвонлар сонини кўпайтириш 
мумкин. Ҳужайрага генни ёки хромосомани ўтказиш 1970 йилларда 
липосомаларнинг (липид пуфакчалари) синтез қилиниши билан амалга 
оширила бошланди. Липосомалар иккита липид қаватидан иборат бўлиб, ҳар 
хил моддаларни ҳужайрага киритишда кенг ишлатила бошланди. 
Липосомалар ичидаги моддалар, жумладан, хромосомалар узоқ сақланиши 
мумкин. Липосома мембранаси ҳарорат таъсирида ўз ҳолатини ўзгартиради 
ва ичидаги хромосомани ҳужайрага осонроқ ўтказади. 1978 йилда 
липосомалар ёрдамида одамнинг хромосомаси сичқон ҳужайрасига 
ўтказилди. 
Каллус тўқима. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish