Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини


 Ген инженерлигининг асосий босқичлари ва методлари



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

4. Ген инженерлигининг асосий босқичлари ва методлари.
 
Генетик инженериянинг кейинги 10-15 йилларда қўлга киритган 
ютуқлари организм генотипини ўзгартириш мақсадида генлар билан турли 
амалларни бажаришга имкон берувчи методларни ишлаб чиқишга олиб 
келди. 
Бундай тадқиқотларнинг асосий мақсади организмдан олинган 
генларни иккинчи организм геномига тўғридан-тўғри кўчириб ўтказиш йўли 
билан янги фенотиплар яратиш, геномнинг ирсий нуқсонларини тузатиш, 
яъни ирсий касалликларга даво қилишдир. Ген инженериясининг дастлабки 
ютуқлари одам учун фойдали маҳсулотлар, жумладан, дори моддаларини 
синтезлаб берадиган янги микроорганизм формаларини яратиш билан 
боғлиқдир. 
Ген инженерияси ёрдамида нуклеотидлар тартиби ўзгарган ДНК 
молекуласи ҳосил қилинади ва уни ишлаб турган ҳужайра геномига 
ўтказилади ва шу билан янги ирсий белгили ҳужайралар олинади. 
3
Roland W. Scholz Environmental Literacy in Science and Society: From Knowledge to Decisions. New York, 
USA, 2011; Cambridge University. р.211


89 
Ген инженерияси учта босқичда олиб борилади: 
1. Керакли генни ажратиш ёки синтез қилиш; 
2. Керакли гени бўлган ДНКни кўчирувчи (вектор) ДНКсига улаш; 
3. Керакли ген уланган вектор ДНКсини ҳужайрага ёки организмга 
ўтказиш. 
Ген инженерияси ёрдамида мўлжалланган мақсадга эришиш қуйидаги 
асосий масалаларнинг қандай ечилишига боғлиқ: 
1.
Ҳар хил организмлардан олинган ДНК молекуласини майда 
бўлакларга (генларга) ажратиш; 
2.
Генлар ичидан кераклисини топиб, шу генни ташиб юрувчи 
(вектор) га бирлаштириш; 
3.
ДНКсида керакли ген бўлган векторни ҳужайрага киритиш; 
4. Кўпгина ҳужайралар орасидан кўчириб ўтказилган генни олган 
реципиент ҳужайраларни ажратиш. 
Ҳар бир организмдан олинган ДНК молекуласини майда бўлакларга 
(генларга) ажратиш эндонуклеаза, трансфераза ва лигаза ферментлари 
топилгандан кейин ҳал этилди. Генлар ичидан кераклисини топиб, шу генни 
ташиб юрувчи вектор сифатида плазмидлар ДНК сидан фойдаланилди. ДНК 
да керакли ген бўлган векторни ҳужайрага киритишда калций тузларидан 
фойдаланилди. Калций тузлари таъсирида векторни кабул қилувчи 
ҳужайралар мембранасининг ўтказувчанлиги ошади. 
Кўпгина ҳужайралар орасидан кўчириб ўтказилган генни олган 
реципиент ҳужайраларини ажратиш генетик ва биокимёвий усуллардан 
фойдаланилган ҳолда керакли ген бўлган ҳужайраларни (клон) ажратиб олиш 
билан ҳал этилди. Ген инженериясида ҳужайрадан ажратиб олинган керакли 
ген вектор ДНКсига уланади. Одатда, лямбда бактериофаги, ҳайвонларнинг 
айрим онкоген вируслари, бактерияларнинг плазмидаси ва эписомалари 
вектор сифатида ишлатилади. 
Рестриктаза ферментлари ёрдамида плазмида ДНК занжири бир-
биридан ажратилиб, унинг якка ДНК ипи майда бўлакларга бўлинади. 


90 
Рестриктаза ферментларининг 50 дан ортиқ хили бўлиб, ҳар бирининг ДНК 
молекуласида ўзининг таъсир кўрсатадиган, яъни узадиган жойи бор. Шулар 
ичида энг кўп ишлатиладигани рестриктаза EcoRI. Бу рестриктазани 
ишлатишнинг қулайлиги шундаки, у ДНК молекуласининг маълум бир 
жойини, аниқроғи аденин ва тимин орасидаги боғни узади. Натижада якка 
ипли ДНКнинг бошқа ДНК бўлаги билан осон бирлашадиган майда 
бўлаклари пайдо бўлади ва бу бўлакларда нуклеотидларнинг жойлашиши 
биттасида фақат аденинли асосдан бошланса, иккинчисида фақат тиминдан 
бошланади. Бошқа ДНК бўлагини ўзига осонгина бирлаштирадиган ДНК 
бўлагини лигаза ферменти бўлган эритмага солинади. Лигаза ферменти 
керакли гени шу генни кўчирувчи плазмида ДНКсига улайди. Натижада ҳар 
хил ДНКли (химер) плазмида ҳосил бўлади. Улар энди шундай 
плазмидаларни ўзига қабул қилувчи ҳужайралари (реципиентлар) бўлган 
совуқ ҳолдаги калций хлор эритмасига туширилади. Агар эритмани тезлик 
билан қиздирилса, ҳужайралар пўстининг ҳужайра учун бегона бўлган 
моддаларни киритмаслик хусусияти йўқолади. Шунинг учун ҳар хил ДНК 
бўлаги бўлган плазмида бактерия ҳужайрасига осонгина кириб, унинг 
ДНКсига бирлашиб олади. Бактерия ҳужайраси бўлинганда ундан ҳосил 
бўлган янги ҳужайралар энди олдингиларига ўхшаш бўлмайди. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish