Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/74
Sana18.02.2022
Hajmi2,59 Mb.
#456020
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74
Bog'liq
4.3-мажмуа-биология-TIMSS

2.
 
Биотехнологиянинг тадқиқот объектлари, илмий-тадқиқот 
методлари ва эришилган натижалар. 
Бугунга келиб, замонавий биотехнологик усуллар, ген муҳандислиги 
ёрдамида фармацевтика учун интерферон, инсулин, соматотропин, гепатитга 
қарши вакцина, ферментлар, клиник тадқиқотлар учун диагностик ашёлар 
(наркомания, гепатит, бир қатор юқумли касалликларни аниқлаш учун тест 
тизимлар, биокимёвий текширишлар учун реактивлар, эгилувчан биологик 
пластмассалар, антибиотиклар, биоаралашмали бошқа маҳсулотлар) ишлаб 
чиқарилади.
Пиво, спирт, кир ювиш воситалари, тўқимачилик ва тери ошлаш каби 
жарёнларда ишлатиладиган фермент препаратларини ишлаб чиқариш ва 
қўллаш кенг йўлга қўйилган.
Биотехнологияни 3 та асосий қисмга ажратиш мумкин:
1
Roland W. Scholz Environmental Literacy in Science and Society: From Knowledge to Decisions. New York, 
USA, 2011; Cambridge University.р. 210 


85 
1. Саноат биотехнологияси. Бунда биотехнологик жараёнлар амалга 
ошишининг умумий тамойиллари ўрганилади, биотехнологиянинг асосий 
объектлари ва уни қўллаш мумкин бўлган соҳалар, микроорганизмлар 
ишлатиладиган бир қатор кўп масштабли саноат биотехнологияси билан 
танишилади.
2. Ҳужайра инженерлиги. Бу қисмнинг асосий мақсади ҳужайра 
културасини олиш ва бу объектлардан амалиётда фойдаланиш билан 
таништиришдир. Бунда ҳайвон ва ўсимлик ҳужайралари културасини олиш 
усуллари билан таништирилади. Ҳужайра биотехнологияси ёрдамида 
селекцияда чидамли, маҳсулдор ва сифатли ўсимлик ва ҳужайраларнинг 
муҳим формалари ва линияларини олиш, қимматли генотипларни 
кўпайтириш, озиқ-овқат, ем-ҳашак ва тиббиётда ишлатиладиган қимматли 
биологик фаол моддаларни олиш тезлашди.
3. Ген инженерияси. Замонавий биотехнологиянинг асосий ютуғи 
генетик трансформaция, яъни бегона ген ва бошқа ирсий белгиларни 
ташувчи 
материалларни 
микроорганизмлар, 
ўсимлик 
ва 
ҳайвон 
ҳужайраларига ўтказиш, янги белги ва хусусиятли трансген организмларни 
олишдир.
Биотехнология дунёдаги турли муаммоларни ечишга салмоқли ишлар 
қилишга улгурган. Дунё бўйича 850 млн дан ортиқ киши оқисилга муҳтож, 
шундан 200 млн дан ортиқроғи 5 ёшли болалардир. 50 млн дан ортиқ киши 
очликдан вафот этади, улардан 40 млн дан ортиқроғи ёш болалардир. 1 
суткада ўртача 11000 ёш бола ҳаётдан кўз юмади. Албатта, келтирилган 
жумлалар ҳар бир инсонни ларзага солмай қўймайди
2
.
Хўш, оқсил муаммосини ҳал қилиш учун қандай ишлар амалга 
оширилмоқда, қолаверса, микробиология саноати қай даражада ҳисса 
қўшмоқда? 
2
Roland W. Scholz Environmental Literacy in Science and Society: From Knowledge to Decisions. New York, 
USA, 2011; Cambridge University р. 211


86 
Оқсил муаммосини ҳал қилиш учун дастлабки уринишлар эр-хотин 
Таусонларнинг ачитқилар ва бактерияларни ўстириш учун парафиндан 
фойдаланишни таклиф этишдан бошланган эди. Таусон Т.А. ачитқиларнинг 
парафиндан оксидланишнинг айрим оралиқ маҳсулотлари ва В
1
витаминини 
синтез қилишни исботлаб беради. Бу дастлабки уринишлар эди, албатта. 
Шундан кейин Кузнецова С.И., Исоченко Б.И., Штурим Л.Д., Могилевский 
Г.Н. ва бошқа шу каби олимларнинг изланишлари, назарий ва амалий 
тажрибалари кўпгина микроорганизмлар углеводородларни оксидлай олиши 
мумкинлигини рад этиб бўлмас даражада исботлади. Бу тадқиқотлар 
инсоният олдида оқсил танқислиги ўткир муаммо бўлиб турган бир пайтда, 
айниқса, катта эътиборни жалб этади.
Франция, Италия, Япония, АҚШ каби жаҳоннинг ривожланган 
мамлакатларида ҳам нефтдан оқсил олиш муаммоларини ечиш учун илмий 
изланишлар олиб борилди ва бир қадар ўз ечимини топди.
Микроорганизмлар 1 т мўтадил тузилишдаги парафинлардан (10% 
намликдаги тайёр маҳсулотга ҳисобланганда) 580-630 кг оқсил бўлган 1 т 
биомасса ҳосил қилади. Айни пайтда гидролиз заводларида шунча 
миқдордаги ачитқи маҳсулоти ишлаб чиқариш учун эса 5,5–6,4 тонна 
мутлақо қуруқ ҳолдаги ёғочдан фойдаланилади. Орадаги фарқ, албатта, 
жиддий, қолаверса, парафинда ёғочга нисбатан углерод ва водородлар 
миқдори ниҳоятда кўп бўлиб, биосинтез жараёнига сезиларли таъсир 
кўрсатади.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish