маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, шахсий эҳтиёжлар ҳамда
жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишини таъминлаш;
бола ва ёшлар онгига илк ҳуқуқий тушунчаларни ва одоб-ахлоқ
қоидаларини тизимли сингдириб бориш, ҳуқуқий таълим-тарбияни узвий ва
тизимли олиб боришга эришиш;
ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион
усулларини яратиш ва жорий
этиш,
ҳуқуқий
билимларни
тарғиб
қилишда
оммавий
ахборот
воситаларининг ролини кучайтириш;
мансабдор шахслар ва фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат
ҳиссини
кучайтириш,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг
самарадорлигини таъминлаш.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ ЯНАДА
СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИКНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиз аҳлининг, айниқса ёшларимизнинг дунёвий, илмий,
ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-
маънавий ва диний ақидапарстликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини
олиш, ўлкамизда ижтимоий-маънавий ва сиёсий муҳитни янада
соғломлаштириш, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика мутасадди давлат идоралари ҳамда
жамоат
ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган «Ҳуқуқий демократик давлат
асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш,
диний ақидапарастликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар дастури» 1-
иловага * мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Тадбирлар дастурини ижро этиш учун ҳокимият ва бошқарувнинг
тегишли давлат, нодавлат ва ҳудудий тузилмаларига юборилсин. Дастурдаги
вазифаларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз
бажарилишини таъминлаш
тегишли республика ташкилотлари ва муассасаларининг биринчи раҳбарлари
ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳокимият ва бошқарувнинг давлат тузилмалари, ташкилотлар
дастурда кўзда тутилган вазифаларнинг аниқ ва оғишмай
бажарилишини
таъминлаш мақсадида ўз тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари белгилаб
қўйилсин.
3. Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта
махсус таълим
вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт
қўмитаси, Хотин қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат»
жамоатчилик
маркази, «Камолот», «Маҳалла», жамғармалари ва бошқа алоқадор
ташкилотлар дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишни
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимликлар
билан биргаликда ташкил этсинлар.
4. Давлат матбуот қўмитаси, “Ўзтелерадио”
компанияси, республика
оммавийахборот воситалари Дастуридаги халқимиз табиатига тамомила ёт
бўлган диний экстремизм, хурофий қарашлардан халос бўлишга қаратилган,
диний ва дунёвий билимлар нисбатини оқилона белгилашга йўналтирилган
тадбирларнинг аҳамияти, мамлакатимизда
дин ва виждон эркинлиги
борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг моҳиятини
таъсирчан шаклларда тарғиб этишни таъминласинлар.
5. Молия вазирлиги (Ж. Сайфиддинов) Дастурда кўзда тутилган
тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш масаласини ҳал этсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президентнинг
Давлат маслаҳатчиси Т.Алимов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: