ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ
КОДЕКСИ (Кўчирма)
12-модда. Маҳкумларнинг виждон эркинлигини таъминлаш
Маҳкумларга виждон эркинлиги кафолатланади. Улар ҳар қандай
динга эътиқод қилишга ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликка ҳақли.
Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахслар
ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган
диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади. Маҳкумларга
диний
расм-русумларни адо этишга, ибодат учун керакли нарсалардан ва диний
адабиётлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Диний расм-русумларни адо этиш ихтиёрий бўлиб, бу
нарса жазони
ижро этувчи муассасанинг ички тартиб қоидаларини бузмаслиги, шунингдек
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмаслиги
лозим.
185-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволанаётган
беморлар:
ҳар куни сайр қилиш;
хатлар, посилка, йўқлов ва бандероллар, шунингдек пул жўнатмалари
олиш ва
юбориш;
қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш;
диний расм-русумларни адо этиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш ҳамда
уларни ўз ёнида сақлаш;
касалхона кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Беморлар адвокат хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Даволаш самарадорлигини ва касаллар ёки бошқа шахслар
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида
белгиланган
ҳолларда ва тартибда беморларнинг ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Беморлар тайинланган муолажани қабул қилиши ва ички тартиб
қоидаларига риоя этиши шарт.
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ (Кўчирма)
3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Сиёсий партиялар,
касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда
бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар
фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари
махсус қонунлар билан тартибга солинади.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар
билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонуннинг нормалари
қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат
нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса,
халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: