С а д р и д д и н а й н и й э с к и м а к т а б


биринчи карвон сафарга ҳозирланди. Одина ҳам уч сўмга эшак



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/340
Sana18.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#455049
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   340
Bog'liq
Sadriddin Ayniy. Eski maktab (qissalar)

биринчи карвон сафарга ҳозирланди. Одина ҳам уч сўмга эшак
олиб, йигирма танга Бухоро ақчасини белига тугди.
Одина йўлга тайёр бўлдп. Лекин унинг кўнгли сира тинчимас,
аъзойи бадани титрар эди. Чунки у ўзннинг келажак кунларини
билмас эди.
Соғ-саломат ўз юртига етармикан ёки йўлда нобуд бўлиб,
армонларини гўрга элтармикан, соғ-саломат ватанига етишганда
севгилисини ўз уйида ташлаб чиққан кўйича топармикан, агар
бирор офат теккан бўлса, ёки бирор бошқа кишининг чангалига
тушган бўлса, нотавон кўнгил ҳоли нима бўлар экан, уни саломат
тоиганда тинчлик билан тўй-томоша қнлиб, дўст-душман орасида
очиқдан-очиқ: «Бу гўзал менинг умрли ўртоғим», дея олармикан
ёки яна Арбоб Камолнинг фитна-фасодига учраб, зиндонга тушар-
микан, яна ватандан қочмоққа мажбур бўлармикан?..
Ҳеч бир ошиқ ўзидан ажрата олмайдиган шундай аччиқ-чучук
хаёллар, яхши-ёмон ўйлар, серташвиш васвасалар ўзига махсус
саргузашти бўлган кимсасиз Одинани бнр нафас тинчитмас
эдилар.
Карвон йўлга чиқди. Однна ҳам сафар юкини эшакка ортиб,
уни йўлга солди, ўзи бир таёқни қўлга олиб, орқадаи юра бошла-
ди. Аммо хаёли юқорида ёзилган ўйлашларга банд эди. Гоҳо
юраги умид билан тўлқинланиб йўлдошлари билан бирга нақша
(ашула) айтар ва ўз хаёлига муносиб бу мазмундаги ашулани
ўқир эди:
Тоғ этаги, арча таги севгининг кони,
Севгининг конида менинг севгилим қани?
Йўлим тошлоқ, эшак оқсоқ, пиёда бўлдим.
Севгилим сариға елдек елдим, югурднм.
Ошиқ деган ёр йўлида ташланиб қолмас,
Ўз этаги тиканликда ушланиб қолмас.
Тог бошида бир қуш кўрдим сайраб яйрайдир,
Севгилисин кўрдимикан, яйраб сайрайдир.
Тоғ бошида бир қуш учдн, овчими келди? 
Ё севгилисини кўрпб авжими келди?
Тоғ этагнда-ё, арча тагида,
Ел каби яйраб, гўзалим, сел каби тошдим.
Йўл бўйи тошлоқ-о, эшагим оқсоқ.
Сел каби тошдим, гўзалим, довонни ошдим.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish