посбонга қараб:
— Сиз яна бир оз турасиз, мен боланинг эгнидаги кийимла-
рини ечиб чиқазиб бераман,— деди ва Етимни бир тўп кийим билан
кийимхона ичидан кириладиган бир уйга олиб кириб кетди.
— Майлн,— деди посбон диққинафас бўлаётган кишилардек ва
ҳуштак чалиб, хона ичида уёқдан-буёққа юра бошлади.
Посбон кўп мунтазир бўлиб қолмади. Ҳалиги хотин Етимнинг
уст-бошини олиб чиқиб, бир газетага ўради ва секретарь берган
хатга ҳам имзо чекиб, посбонга тутқазди.
Агар посбоннинг Етимга кўзи тушса, унинг ўзи олиб келган
болалигига ишонмас эди: у иссиқ сувда қўл-оёқларини, бошини
ювиб топ-тоза бўлган, сочлари таралиб, қўл-оёқларининг тирноқ-
лари олиниб, оқ кўйлак, оқ чолвор, оқ костюм, оқ шим, оқ қалпоқ,
оқ туфли, оқ пайпоқ кийиб олган эди.
— Ойна олдига бориб қара-чи, ўзингни танийсанми? — деди
хотин Етимга кулиб.
— Мен бундан олдин ўзимни ойнада кўрмаган бўлсам,
қанчалик ўзгарганимни қандай аниқлай,— деди Етим, ойна томон
кетаётиб ва ойнага қараб туриб илова қилди:— Ўзимии ойнада
кўрганимда эди, албатта, ҳозир бу кийимларда ўзимни таннй
олмас эдим.— У илжайган лабларини ростлай олмай, бир неча
дақиқа ойнага қараб туриб қолди...
* * *
Етим ойнага қараётганда, қаршидаги дераза олдига бир бола
келиб унга тикилиб қолди. У Етимдан новчароқ, гавдаси ва
қадди-қомати келишган, қўл-оёқлари ҳам уникидан каттароқ
эди. Лекин Етимга ўхшаб кетарди: кўзлари ҳам Етимникидек
қоп-қора, Етим сингари лоларухсор, сочлари ҳам уникидек ярқи-
раб турар ва қўли ҳам топ-тоза эди.
Бола Етимга яна бир оз қараб турди-да, уйнинг эшиги олдига
келиб:
— Хола, кирсам мумкинми? — деди.
— Мумкин, кираверинг — деди аёл.
Do'stlaringiz bilan baham: |