бирдан ўринларидан турдилар-да, эшикка томон югурдилар. Эшик
ҳали ҳам занжир эди. Халфа авайлаб ўрнидан турди ва оқсай-оқсай
эшикнинг олдига келди-да, эшикни очди ва ҳаммадан олдин ўзи чиқ-
ди. Унинг орқасидан бошқа болалар бир-бировларини туртиб, босиб
ҳовлиқа-ҳовлиқа эшикка отилдилар. Ҳаммадан кейин мен чиқдим.
Болаларнинг бариси мактабхонанинг эшиги олдида тўпланиб
турдилар, халфа уларга қараб:
— Салом!— деди.
— Ассалому алайкум!— деб болалар бир овоздан бақирдилар
ва сўнгра бутун болалар ҳар томонга қараб қочиб тарқалишдилар.
Аммо халфа бнлан таёқ еган бошқа болалар мактабхона орқа-
сидаги тор кўчага тўпландилар. Бу менинг кетиш йўлим эди.
Халфа уларга:
— Эртага чиллакбозлик ва беданавозлик қиламиз, тайёрланиб
келинглар,— деди.
— Дуруст, дуруст!— деган ҳолда булар ҳам ўз уйларига томон
тарқалишдилар.
IV
Мен уйга бордим ва онамни кўришим билан йиғлаб юборднм,
онам:
— Сенга нима бўлди, нега йиглайсан?— деб сўраса ҳам мен
жавоб беролмас эдим. Қаердандир отам келиб қолди, у онам каби
юмшоқ тил билан эмас, балки шиддат билан йиғимнинг сабабини
сўради:
— Сенга нима бўлди, тез айт! Бўлмаса қулогингни кесаман! —
деди.
Мен йиғи аралаш ҳиқиллаб:
— Болалар бир-бировлари билан уришдилар,— дедим.
— Болалар бир-бировлари билан уришсалар, сенга нима?—
деб отам қўшимча қилиб сўради:
— Сен-ку, уришмагансан, сени биров ҳам урган эмас, нега
йиғлайсан?
— Домла уларнн урди.
— Яхшн қнлибди, уришқоқ болаларни урадилар.
115
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мен мактабга бормайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |