Talabaning fan bo’yicha baholash turlarida to’plagan ballari reyting
qaydnomasiga butun sonlar bilan qayd qilinadi. Reyting daftarchasining ―O’quv
rejasida ajratilgan soat‖ ustuniga fanga ajratilgan umumiy yuklama soatlari, ―Fandan
olgan baho‖ ustuniga esa, talabaning mazkur Nizomining 3.1. – bandiga muvofiq 100
ballik tizimdagi o’zlashtirish bali qo’yiladi.
Talabaning saralash balidan past bo’lgan o’zlashtirishi ―Reyting daftarchasi‖da
qayd etilmaydi.
Dekanat va kafedralar tomonidan belgilangan tartibda fan bo’yicha talabaning
JB, OB hamda YaB turlarida ko’rsatilgan o’zlashtirish reyting ko’rsatgichlarining
monitoringi olib boriladi. O’zlashtirish natijalari kafedralar tomonidan reyting
nazorati ekranida muntazam ravishda yoritib boriladi va belgilangan tartibda
qaydnomalarga kiritiladi. Reyting nazorati ekranini tashkil etish va uni belgilangan
muddatlarda to’ldirish vazifasi kafedra mudiri va fakultet dekani zimmasiga
yuklatiladi.
Talabaning reyting ko’rsatgichlari oliy ta’lim muassasasining Ilmiy kengashida
muntazam ravishda muhokama etib boriladi va ular bo’yicha tegishli qarorlar qabul
qilinadi.
ADABIYОTLAR RO’YXATI
Asosiy:
1.
K.K.Nuriev. O’zaro almashinuvchanlik metrologiya va standartlashtirish.
Toshkent 2005.
2.
S.M.Mahkamov. U.S.Azimova. Metrologiya va standartlashtirish asoslari.
T.Talqin 2006.
Qo’shimcha:
1. Muxamedov B.E. Metrologiya, texnologik parametrlarini o’lchash usullari va
asboblari.- T. O’qituvchi. 1991y. –320 b.
2. Ismatullaev P.R. va boshqalar. Standartlashtirish, metrologiya va
sertifikatlashtirish. T. 2000 y.
3. Axrorov N. O’lchovshunoslik asoslari va elektr o’lchashlaridan amaliy ishlar: .T.:
O’zbekiston 1994. – 222 b.
4. Inog’omov S. Metrologiya va elektr o’lchashlar bo’yicha laboratoriya ishlari. T.
2007 y.
1. S.F. Amirov. Standartlash va metrologiya ma’ruzalar matnlari tuplami, Toshkent
2000 y.
2. Ismatullaev P.R, Abdullaev A.X , Kodirova Sh.A, A’zamov A.A, Miralieva A.K,
«Metrologiya standartlashtirish va sertifi- katlashtirish fanidan ma’ruza matnlari
tuplami» Toshkent1999.
3. Ismatullaev P.R va boshkalar. Standartlashtirish, metrologiya va
sertifikatlashtirishga mukaddima. Ukuv kullanmasi. Konstruktor IGB Toshkent
1995y.
4. Ismatullaev P.R., Abdullaev A.X., Turg’unboev A., A’zamov A.A.
O’lchashlarning fan va turmushdagi tutgan o’rni.Toshkent 1995y.
5. Qodirov A. va boshqalar. Metrologiya va elektr o’lchashlar. Laboratoriya ishlari
uchun qo’llanma. T. 1995 y.
6. Osnovu metrologii, standartizasii i kontrolya kachestvom. I.F.Shishkin. Uchebnoe
posobie. –M.Izdatel’stvo standartov 1991g.
7. Teoreticheskaya metrologiya. I.F.Shishkin. Uchebnik-M.Izdatel’stvo standartov
1990 g.
Метрология
фанидан
маърузалар матни
Метрологияга кириш
Метрология-ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминловчи усуллар
ва воситалар ҳамда талаб қилинган аниқликка эришиш усуллари
ҳақидаги фандир. Ушбу мавзуда метрология фанишшг умумий
масалалари
қаторида
биология
ва
тиббиётдаги
ўлчашларнинг
хусусиятлари кўриб чиқилади.
МЕТРОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСИЙ МУАММОЛАРИ ВА
ТУШУНЧАЛАРИ
Техник воситалар ёрдамида физик, катталикларнинг қийматини
тажрибада топиш ўлчаш деб аталади. Ўлчашлар табиат қонуниятларини
аниқлашга ѐрдам беради ва бизни ўраб олган оламни билиш элемента
ҳисобланади.
Ўлчашнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки усули: бевосита ва
билвосита усуллар мавжуд. Бевосита ўлчашда натижа катталикнинг ўзини
бевосита ўлчаб олинади (масалан, тананинг ҳарорати термометр билан,
буюмларнинг узунлиги чизғич билан ўлчанади), билвосита усулда ўлчашда
изланаѐтган катталикнинг қиймати у билан бевосита ўлчанаѐтган катталиклар
орасидаги маълум боғланиш бўйича топилади (масалан, жисмнинг массасиии
итарувчи кучни ҳисобга олиб тарозида тортиб аниқдаш, суюқликнинг
қовушоқлигини шарчанинг суюқликда тушиш тезлигига кўра аниқлаш).
Ўлчашларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситалар (ўлчаш
воситалари) турлича бўлиши мумкин. Ҳаѐтда жуда таниш бўлган ўлчаш
воситаси ўлчов асбоби бўлиб, унда ўлчанадиган катталиклар кузатувчи учун
энг қулай шаклда берилади (масалан, термометрда ҳарорат симоб устунининг
узунлиги билан, ток кучи амперметрнинг стрелкаси кўрсатган рақамлар билан
нфодаланади). Ўлчаш воситаларига берилган ўлчашдаги физик катталикни
ифодалаш учун мулжалланган ўлчовни хам киритиш мумкин (масалан, аниқ
массага эга бўлган тошлар).
Кенг тарқалган ўлчаш воситаларидан бири ўлчов узгартиргичи (датчик)
дир. У ўлчов ахбороти сигналили узатишга, кейинчалик алмаштиришга, қайта
ишлашга ва сақлашга қулай бўладиган шаклда ишлаб чиқиш учун
мўлшалланган (масалан ҳарорат электр сигнали кўринишида ифодаланиши
мумкин).
Физик катталикнинг ўлчаш жараѐнида олинган қиймати унинг ҳақиқий
қийматидан фарқ қилади. Ўлчаш натижаларининг ўлчанаѐтган катталикнинг
ҳақиқий қийматига яқинлашиш даражаси ўлчаш аниқлиги билан
характерланади.
Ўлчашнинг
аниқлик
даражаси
ўлчашнинг
сифат
кўрсаткичидир.
Ўлчашлар натижасини миқдорий баҳолаш ўлчашнинг аниқлик даражаси
билан эмас, балки хатолик билан, яъни, ўлчаш натижаларининг ўлчанаѐтган
катталикнинг хақиқий қийматидан фарқи билан белгиланади. Хатолик қанча
кичик бўлса, ўлчашнинг аниқлиги шунча юқори бўлади.
Хатоликнинг асосий манбалари ўлчаш асбобларининг мукаммал
эмаслиги, ўлчовчининг малакаси пастлиги, ташўи омилларнинг таъсири ва
ҳоқазолардир. Буларнинг ичидан доим таъсир қилмайдиган ва қайта ўлчашда
натижага бошқача таъсир қилувчи айрим омилларни ажратиш мумкин. Бундай
омиллар тасодифий хатоларни вужудга келтиради. Бу тасодифий
катталиклардир, шунинг учун уларни тегишли математик аппарат, эҳтимоллик
назарияси ва математик статистикадан фойдаланиб, қайта ишлаш, таҳлил
қилиш ва ҳисобга олиш мумкин.
Метрологиянинг асосий тушунчаларидан бири физик катта- ликларнинг
бирликларидир. Физик катталикнинг бирлиги деб тегишли физик катталикни
миқдорий баҳолаш учун келишувга мувофиқ асос сифатида қабул қилинган
физик катталикка айтилади.
Физик катталикларнинг бирликлари асосан бирликлар системаси асосида
группаланади. Асосий бирликлар системаси халқаро бирликлар системаси
(СИ) ҳисобланади. Физик катталиклар бирликлари ҳақидаги маълумотлар [2]
да келтирилган. Бу масалаларда тўлиқ тўхталиб ўтирмасдан, нисбий ва
логарифмик катталикларнигина кўриб чиқамиз.
Ўлчаш амалиѐтида физик катталикнинг дастлабки деб қабул қилинган
шундай физик катталикка нисбатидан иборат нисбий катталиклар кенг
қўлланила бошланди. Мисол тариқасида қоришманинг концентрациясини,
нисбий
диэлектрик
ва
магнит
сингдирувчанликни,
фойдали
иш
коэффициентини, нисбий деформацияни, ишқаланиш коэффициентини, қон
қовушқоқлигининг сувнинг қовуқоқлигига нисбатини ва ҳоказоларни
кўрсатиш мумкин.
Нисбий катталикнинг ўлчами ва номи бўлмайди. Айрим ҳолларда
нисбий катталик юз марта ѐки минг марта орттириб ифодаланади. Бундай
ҳолларда нисбий миқдорларнинг бирликлари процент (%) ѐки промилле (%
0
)
кўринишида ифодаланади.
Товуш босимининг даражасини, товуш интенсивлигининг даражасини,
электр сигналининг кучайиш даражаснни, частота интер- валининг ифодасини
ва ҳоказоларни ифодалаш учун нисбий катталик логарифмдан фойдалааиш
қулай (энг кенг тарқалгани ўнли логарифмдир):
бунда a
1
ва а
2
бир хил иcмли физик катталиклардир.
Логарифмик катталик бирлиги учуп б е л ( Б ) қабул қилинган.
Б
бунда а
2
=10 а
1
,
агар «энергетик» катталик (қувват, интенсивлик, энергия ва ҳ.к бўлса)
ѐки
Б
бунда a
2
√
агар а — «куч» катталиги бўлса (куч, механик кучланиш, босим, электр
майдони кучланганлиги ва ҳ.к.).
Бел бирлигннинг улуши бирлиги д е ц и б е л ( Д Б ) анча кенг тарқалган:
1дБ=0,1Б
Шуни айтиш керакки, 1дБ энергетик катталикларнинг қуйидаги
нисбатига мос келади:
а
2
1,26 а
1
,
1дБ = 0,1Б=0.11lg
;
«куч» катталиклари учун эса 1дБ = 0,1Б
;
.
МЕТРОЛОГИК ТАЪМИНЛАШ
Ўлчашлар техник воситалар, ѐрдамида амалга оширилади. Бир хил
катталиклар бир вақтда, хоҳ турли вақтларда
хоҳ битта лабораторияда, хоҳ
турли лабораторияларда ўлчанишидан катъи назар, маълум бир аниқликка эга
бўлиши ва бир хил бўлиши шарт. Бу шартлар бажарилиши учун маълум
метрологик таъминот яратиш, яъни ўлчашларнинг бирлигига ва талаб
қилингаи даражадаги аниқликка эга бўлишига эришиш учун зарур бўлган
илмий ва ташкилий асосларни, техник воситаларни ҳамда нормаларни
белгилаш ва қўллаш керак,
Мамлакатимизда метрологик таъминотнипг асосини давлат ва тармоқлар
метрологик хизматларидан иборат бўлган ССЖИ метрологик хизмат ташкил
этади.
Ўлчашлар бирлиги деганда айнан бир хил ўлчаш натижаларининг ўлчаш
вақти ва жойидан қатъи назар бир хиллиги ва ўлчашнинг ишончлилиги
тушунилади. Ўлчашлар бирлиги бир типдаги ҳар хил асбоблар ѐрдамида
олинган ўлчашлар натижаларини ўзаро таққослашга имкон беради.
Ўлчаш
воситаларининг
хатоликларини
аниқлаш
ва
уларнинг
фойдаланишга яроқлилигини билиш учун улар текширилади. Тек- шириш
термини метрология учун алоҳида тушунчадир. Текшириш метрология
хизмати органлари томонидан эталонлар ва намунали ўлчаш воситалари
ѐрдамида ўтказилади.
Эталон деб қонунлаштирилган физик катталик бирлигинн акс эттириш
ва сақлаш учун ишлатиладиган ўлчов асбобларига (воси- таларига) ѐки ўлчов
воситалари комплексига айтилади. Мамлака- тимиздаги бирламчи эталонлар
мазкур бирликни жуда юқокори аниқликда хосил
ҚИЛИШНИ
таъминлайди.
Бирламчи эталонлардаи ташқapи иккиламчи эталонлар ҳам мавжуддир, улар
ѐрдамида бирликнинг ўлчами намунали ўлчаш воситаларига берилади.
Намунали ўлчов воситалари деб намуна сифатида аттестациядан ўтган
(аттестация — ўлчов воситаси ўз вазифасига мослигининг хужжат билан
тасдиқланиши ва ишчи ўлчов воситаларини текширишда қўлланиладигап
ўлчов воситаларига айтилади.
Ишчи ўлчов асбоблари деб турли соҳаларда амалда ўлчаш учун
қўлланиладигап ўлчов воситаларига айтилади.
Шундай қилиб физик катталик бирлигининг ўлчами узатиладиган
метрологик занжир қуйидаги асосий қисмлардан иборат: эталонлар —
намунали ўлчов воситалари — ишчи ўлчов воситалари.
ТИББИЙ МЕТРОЛОГИЯ. ТИББИЙ ВА БИОЛОГИК
ЎЛЧАШЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Тиббиѐтда ишлатиладиган техник қурилмалар умумий ҳолда тиббий
техника деб аталади. Тиббий техниканинг кўпчилигини тиббий аипаратуралар
ташкил этади, улар ўз навбатида тиббий асбоблар ва тиббий аппаратураларга
бўлинади.
Беморларнинг касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида
ишлатиладиган техник қурилмалар (тиббий термометр, сфигмоманометр,
электрокардиограф ва ҳ.к тиббий асбоб ҳисобланади.
Тиббий аппарат — терапевтик, хирургик ва бактерицид хоссаларга
энергетик таъсир қилишга, шунингдек, тиббий мақсадларда турли
субстанцияларнинг маълум таркиби (ЎЮЧ-терапия, электрохирургия, сунъий
буйрак ва кохлеар протез асбоблари)ни таъминлашга имкон берувчи техник
қурилмадир.
Тиббий асбобларга ҳам ўлчов асбоблари сингари метрологик талаб
қуйилади. Кўпгина тиббий асбоблар организмга дозали энергетик таъсир
кўрсатишлари керак. Шунинг учун улар хам метерологик ташкилотларнинг
кузатиши доирасига киритилган.
Тиббиѐтда ўлчашлар (тиббий ѐки тиббий-биологик ўлчашлар),
шунингдек, тегишли ўлчаш воситалари етарлича ўзига хос хусусиятларга эга.
Бу хусусиятлар метрологияда алоҳида йўналишни — тиббий метрологияни
ажратишга олиб келади.
Тиббий метрологияга ва қисман тиббий асбобсозликка алоқадар
бўлган баъзи муаммоларни кўриб чиқайлик.
1.
Ҳозирга вақтда тиббий ўлчашларни техник жиҳатдан яхши
тайѐргарлик кўрмаган тиббиѐт ходимлари (врач, хамшира) олиб боради.
Шунинг учун натижавий қийматлари тиббий ахборот берувчи физик
катталиклар бирликларида даражаланган тиббий асбоблар яратиш (тўғри,
бевосита ўлчашлар) мақсадга мувофиқдир.
2.
Охирги натижани олгунча кетадиган ўлчаш вақти иложи борича
кам, ахборот эса иложи борича тўлиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Бундай зиддиятли талабларни фақатгина ҳисоблащ машиналари ўз ичига
олувчи, ўлчов комплекслари қаноатлантира олади.
3.
Яратилаѐтган
тиббий
асбобни
метрология
жиҳатдан
нормалашда тиббий кўрсаткичларни ҳисобга олиш керак. Врач диагностик
хулоса чиқариш учун натижани қандай аниқликда бериш кераклилигини
аниқлаши керак. Бунда бу кўрсаткичларнинг айрим беморларда четлашиши
мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак.
4.
Кўпгина тиббий асбоблар ахборотни қайд қилувчи қурилмалар
ѐрдамида ифодалайдилар (масалан, электрокардиограф), шунинг учун
бундай ѐзиш шаклига хос бўлган хатоликлар ҳисобга олиниши керак.
5.
Муаммолардан бири — атамашуносликдаги (терминологик
муаммодир. Метрология талабларига кўра ҳар қандай ўлчаш асбоби номида
физик катталик ѐки бирлик (амперметр, вольтметр, частотомер ва ҳ.к.)
кўрсатилиши керак. Тиббий ўлчов асбоблари номи бу талабга жавоб
бермайди (электрокардиограф, фонокардиограф. реограф ва ҳ. к.). Масалан,
электрокардиографии курсатишларнк кайд килувчи милливольтметр (ѐки
қайд қилувчи милливольтметр) деб аташ мақсадга мувофиқ бўлар эди.
6.
Бир қатор тиббий ўлчашларда бевосита ўлчанаѐтган физик
катталиклар билан тегишли тиббий-биологик кўрсаткичлар ўртасидаги
боғланишлар ҳақида етарлича маълумот бўлмаслиги мумкин. Масалан,
шифохоналарда қон босимини клиник (қонсиз) метод билаи аниқлашда
манжет ичидаги ҳаво босими тахминан артерия босимига тенг деб фараз
қилинади. Аслида эса бу боғланиш ниҳоятда мураккаб бўлиб, кун
факторларга, шу жумладан мускулларнииг бўшашиш даражасига ҳам
боғликдир. Лабораториядаги ўлчашлар (in vitro) натижалари шу
кўрсаткичнинг организмдаги (in vivo) қийматидан фарқланиши мумкин.
7.
Ўлчаш давомида тиббий-биологик кўрсаткичлар ўзгариши
мумкин. Физик-техник ўлчашларда тасодифий хатоликларни йуқотиш
мақсадида бир нечта ўлчаш ўтказишга харакат қилинади; бу эса ўлчаш
жараѐнида физик параметрнинг ўзгармаслигига ишонч комил бўлгандагина
мақсадга мувофикдир. Биологик системанииг параметрлари узоқ вақт
ўлчаш жараѐнида анча ўзгариши мумкин, масалан, психо-физиологик
факторларнинг таъсири натижаспда (ташқи муҳитнинг таъсири: бино,
ўлчаш асбоблари, ўлчашга қатнашаѐтган ходимлар ва ҳ. к.) ѐки динамометр
ѐрдамида кўп марта ўлчашлар натижасида мускулларнииг чарчаши.
Органларнппг ѐки объектнинг ўлчаш натижаларининг турлича бўлишига
олиб келиши мумкин.
Албатта тиббий асбобларни яратишда яна бошқача талабларни ҳам
инобатга
олиш
керак
бўлади
(санитария-гигиеник,
ҳавфсизлик,
мустаҳкамлик масалалари ва ҳ.к.); улардан баъзилари қуйида кўриб
чиқилади.
БИОЛОГИЯ ВА ТИББИЁТДА ФИЗИК ЎЛЧАШЛАР
Тиббиѐтдаги ўлчашларнинг аксарият кўпчилиги физик ѐки физик-
химиявий катталикларни ўлчашдан иборатдир.
Миқдорий диагностикада — қон босими, биопотенциалларнинг
вақтга боғлиқлигини, кузатиш оптик кучи ва ҳ. к. Лаборатория
анализларида қоннпнг қовушқоқлиги, сийдикдаги шакарнинг концент-
рацияси
ва
б.
Даволашда
ионловчи
нурланиш
дозасини
гальванизациялашда ток кучини, ультратовушнинг интенсивлигини ва
бошқаларни билиш муҳимдир. Бунга ўхшаш бирор ахборотнинг
бўлмаслиги даволашни секинлатибгина қолмай, даволашга зарар
келтиригаи ҳам мумкин. Одамни ўраб олган мухит (ҳаво намлиги, ҳарорат,
атмосфера босими) нинг параметрларини миқдорий жиҳатдан баҳолаш
касалликларни профилактика қилишнинг, иқлим шароитида даволашнинг
зарурий шартидир.
Ҳамма физик тиббий-биологик ўлчашлар вазифавий (функционал)
«белгиларига қараб ѐки физиканинг мос бўлимига қараб таснифланади
(классификацияланади), Физик таснифлаш келтирилган мазкур курс
структурасига яқин, шунинг учун ҳам у қуйида келтирилган.
Механик ўлчашлар: тананинг антропометрик параметрлари, тана
қисмларининг, қоннинг, ҳавонинг кўчиши, тѐзлиги ва тезланиши, акустик
ўлчашлар, организмдаги қон ва суюқликларнинг босими ва атроф
муҳитдаги ҳавонинг босими, вибрацияларни ўлчаш ва бошқалар.
Иссиқлик физикасига хос бўлган ўлчашлар: тана, тана қисмларининг,
ташқи муҳитнинг ҳарорати, биологик объектларни, озиқ-овқатларни
калориметрик ўлчаш ва бошқалар.
Электр ва магнит ўлчашлар: биопотенциаллар, юракнинг магнит
майдони индукцияси, диагностик мақсадда биологик объектларнинг
импедансини, электр қаршилигини, гигиена мақсадларида электромагнит
майдоннинг параметрларини ва қон концентрацияларини ўлчаш.
Оптик ўлчашлар: калориметрик ўлчашлар, диагностик мақсадларда
кўз муҳитларининг оптик характеристикаларини ўлчашлар, диагностика ва
суд-медицина мақсадларда спектрал ўлчашлар ва гигиеник мақсадларда
ультрабинафша,
иифрақизил
ѐруғликнинг
характеристикаларини
ўлчашлар.
Атом ва ядровий ўлчашлар: ионловчи нурларни ўлчаш (дозиметрия)
ва бошқалар.
Булардан ташқари физик-химиявий ўлчашларни ҳам келтириш
мумкин:
нафас
олингандаги
ва
чиқарилгандаги
ҳавонинг
таркибини,ҳаводаги газ таркибини, қоннинг ва бошқа биологик
мухитларнинг pH ини миқдорий аниқлаш.
Тиббий-биологик
ўлчашларнинг
методлари
таснифи
(классификацияси)нинг вазифавий (функцонал) принципларини юрак -
томирлар системаси параметрларини ўлчашда қараб чиқамиз. Бу ерда
механик (баллистокардиография, фоноакардиография, қон босимини
ўлчаш). электр ва магнит (электрокардиография, магнитокардиография),
оптик (оксигомеметрия) ўлчашдар учрайди, Бундан бошқа физик ўлчаш
усуллари ҳам қўлланилиши мумкин; масалан, ядровий магнит резонанси
усули ѐрдамида қон ҳаракати тезлиги аниқланади ва шунга ўхшаш кўпгина
кўрсаткичлар аниқланади.
ТЕСТЛАР
МЕТРОЛОГИЯ фанидан тест саволллари
1. Bеrilgan tеnglamalardan qaysi biri tok kuchini aniqlash ifodasini ko’rsatadi?
А. I=I
1
+I
2
B. I=
q/
t C I=I·sin(wt) D. E=-L·
I/
2. 3500 o’ramga ega bo’lgan transformator ikkilamchi cho’lјamining uchlaridagi
kuchlanish 105 V bo’lsa, 1000 o’ramga ega bo’lgan birlamchi cho’lјamning
uchlaridagi kuchlanish nimaga tеng?
A. 60 B. 70 C. 30 D 105
3. Tўg’ri javobni toping
O’zgarmas tok zanjiridagi quvvatni toping.
1. P = UI 2. P = I
2
r 3. P = U
2
g 4. P = mg
A 1,3 B. 1,2,3 C. 1,4 D. 2,4
4. Voltmеtr qarshilik uchlaridagi kuchlanishni to’g’ri o’lchashi uchun unga
nisbatan qanday ulanadi?
A. Paralеl B. Kеtma-kеt C. Paralеl va kеtma-kеt D. Aralash
5. Zanjir uchlaridagi kuchlanishni 2 marta oshirganda ajralgan quvvat 4 marta
oshdi. Zanjirdan o’tayotgan tok kuchi o’zgaradimi?
A. o’zgarmaydi B. 2 marta oshadi C 4 marta oshadi
D. 2 marta kamayadi
Do'stlaringiz bilan baham: |