Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Пул маблағларининг кирими



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Пул маблағларининг кирими 
Пул маблағларининг чиқими 
Акциялариинг чиқаришдан келган пул 
маблағлари
қайтариб согиб олинган ўз акциялари 
учун гўловлар 
қарз маблағларидан келган тушум 
(чиқарилган векселлар, облигациялар 
гаров хатлари ва бошқа қисқа ва узоқ 
муддатли қарзлар) 
қарзларнинг тўланиши (операцион 
фаолиятнинг 
қарзлар 
бўйича 
фоизлардан ташқари) 
Акциядорларга 
дивидепдларни 
тўланиши ва капиталнииг бошқа 
турдаги тақсимланиши.
Молиявий ижара билан боғлиқ 
бўлган 
мажбуриятлар 
бўйича 
тўловлар 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул маблағлари ҳаракатланишига 
даҳлдор бўлган операцияларни ажратиб кўрсатиши лозим. Буни амалга 
ошириш учун пул маблағлари кирими ва чиқимини ҳисоблаб чиқаришнинг 
тўғри ва эгри усули қўлланиши мумкин.
Тўғри усул асосий кирим ва тўловларни ёритилишида пул маблағлари 
ҳаракатининг ҳар бир моддаси акс эттирилишини кўзда тутади. Шунинг учун у 
келгусидаги пул оқимларини аниқлашда керак бўлиши мумкин бўлган ахборот 
сифатида ҳам қаралиши мумикин. 
Тўғри усул қўлланишида маьлумотлар қуйидагилардан олиниши мумкин: 
1. Ҳисоб регистрларидан. 
2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг сотишдан олинган 
даромадни, сотишнинг таннархи ва бошқа моддаларидан тегишли 
тузатишлар орқали. 
3. Ҳисобот даври давомида ТМЗдаги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлардаги 
ўзгаришлар. 
4. Пулсиз моддалар. 
5. Натижалари пул маблағларининг ҳаракатига таъсири кўпроқ инвестиция 
ва молиявий фаолиятга тегишли бўлган бошқа моддалар (берилган еки 
олинган кредитлар бўйича фоизлар иа бошқалар). 
12.2. Пул оқимларини прогнозлаш 
Пул оқимларини прогнозлаш мохиятига кўра корхона учун келгуси 
даврда кутиладиган пул маблағлари тушумлари манбаларини ва турли 


212 
йўналишлар бўйича пул маблағлари чиқимларини миқдоран аниқлашдан 
иборат. Пул маблағлари ҳаракатини прогнозлашда айнан қандай 
кўрсаткичларнинг танлаб олиниши корхона фаолияти хусусиятларига 
боғлиқ. Унга йириклашган (агрегат) кўрсаткичлар бир қаторда 
батафсилроқлари 
ҳам 
қўлланиши 
мумкин. 
Кўпчилик 
ҳоларда 
кўрсаткичларни катта аниқлик билан прогнозлаш қийин. Шунинг учун 
одатда пул маблағлари оқимини прогнозлашда режалаштирилаётган давр 
учун бу оқимнинг асосий элементлари ҳисоблаб чиқилади, яъни сотиш 
ҳажми, нақд ҳисоб-китобга сотиш, дебитор қарзлар, кредитор қарзлар ва 
бошқалар назарда тутилади. Прогноз бирон-бир даврга, уни кичик 
даврларга бўлган ҳолда амалга оширилади. Йиллик прогноз чораклар ёки 
ойларга ажратилган ҳолда, чораклик прогноз ойларга ажратилган ҳолда 
тузилади. 
Бунда қуйидагилар бажарилади: 
1.Кичик даврлар бўйича пул тушумларни прогнозлаш. 
2. Кичик даврлар бўйича пул маблағларининг чиқиб кетишини 
прогнозлаш. 
3. Кичик даврлар учун пул маблағларининг соф оқимини аниқлаш. 
4. Кичик даврлар бўйича қисқа муддатли молиялашга жами эҳтиёжни 
аниқлаш. 
Биринчи босқичда олиниши кутиладиган пул тушумларининг ҳажми 
ҳисоблаб чиқилади. БҲМС (Буҳгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари) 
қоидаларга биноан ҳисоб регистрларида маҳсулот сотишдан даромад 
товарлар ҳаридорларга жўнатилган пайтда ҳисобга олинади. Ўз навбатида 
товарлар нақд ҳисоб-китобларга ва кредитга сотилиши мумкин. 
Корхоналарнинг кўпчилигида сотилган товарлар қиймати тўлаб берилиши 
учун муайян вақт ўтади. Шунинг учун сотилган маҳсулот учун пул 
тушумининг қанчаси режалаштирилаётган даврда ва қанчаси ундан кейин 
келиб тушишини аниқлаш лозим. 
Режалаштирилаётган даврда кутилаётган пул тушумлари оқимини 
аниқроқ прогнозлаш учун дебитор қарзларни уларнинг сўндирилиши 
муддатлари бўйича гуруҳлаш талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилигида етказиб берилаётган товарлар учун дебитор қарзлар 
тўланиши муддати 90 кунгача деб белгиланган. Шунга мувофиқ ҳолда 
хўжалик амалиётида дебитор қарзлари сўндирилиши муддати 30 кунгача, 60 
кунгача, 90 кунгача ва ҳ.к. гуруҳларга ажратган ҳолда таҳлил этилади. 
Таҳлилни ойма-ой амалга ошириш ва ҳар бир ойга келиб тушадиган дебитор 
қарзларни аниқлаб олиш мақбул деб қаралади. Пул маблағлари келиб 
тушишининг маҳсулот сотишдан бошқа манбалари мавжуд бўлса улар ҳам 
ҳар бир даврда эътиборга олиниши лозим. 
Иккинчи босқичда пул маблағларининг чиқиб кетиши ҳажмлари 
ҳисоблаб чиқилади. Корхона жорий ҳўжалик фаолиятида пул маблағлари 
чиқиб кетишининг уч асосий йўналишлари мавжуд: давлат бюджетига 
тўловлар, иш ҳақи бўйича ходимларга тўловлар ва етказиб берувчиларга 
тўловлар. Давлат бюджетига солиқлар бўйича тўловларнинг катта қисмини 


213 
жорий давр тугамасданоқ тўлашга тўғри келади. Иш ҳақи бўйича тўловлар 
эса давр тугаши биланоқ амалга оширилиши лозим. Солиқлар ва иш ҳақи 
бўйича тўловларнинг кечикиб бажарилиши бажарилиши корхонага нисбатан 
давлат органлари томонидан маъмурий ва молиявий характердаги жиддий 
чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин. Етказиб берувчиларга кредитор 
қарзлар эса корхона томонидан бир мунча "чўзиброқ" бажарилиши мумкин. 
Бу ҳолда кредитор қарзлар корхонани қисқа муддатли молиялашнинг 
манбаига айланади. Таъкидлаш лизимки, ривожланган бозор иқтисодиёти 
мамлакатларида товарлар асосан кредитга сотилсада, дебитор қарзлар тезроқ 
тўланишини рағбатлантирувчи чегирмалар кенг қўлланилади. Бу ҳолда 
кредитор қарзларни кечиктириб тўлаш иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмай 
қолади. Пул маблағларининг чиқиб кетиши фоизлар ва дивидендлар 
тўланиши, узоқ муддатли ва қисқа муддатли ижара учун тўловлар, капитал 
қўйилмаларни амалга ошириш ва бошқалар билан ҳам боғлиқ бўлади. 
Учинчи босқичда аввалги икки босқичнинг натижалари бир-бирига 
таққослаган ҳолда умумлаштирилади ва соф пул оқими ҳисоблаб чиқилади. 
Тўртинчи босқичда қисқа муддатли молиялашга бўлган жами эҳтиёж 
аниқланади. Унда ҳар бир кичик давр учун пул маблағларининг жорий 
етишмовчилигини қоплаш учун зарур қўшимча маблағларни қайси 
манбалардан қўлга киритилиши режалаштириб олинади (масалан, қисқа 
муддатли банк кредитлари). Шу билан зарур пул маблағлари миқдорини 
белгилаб олишда корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамида пул маблағларининг 
муайян минимум миқдори мавжуд бўлиши лозимлигини этиборга олиш 
лозим. Бу минимум олдиндан режалаштирилмаган, лекин корхона учун жуда 
зарур эҳтиёжларни қондиришга ёки ўта фойдали қўйилмалар имконияти 
тўсатдан пайдо бўлганда ундан фойдалана олишни таъминлашга қаратилган. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish