Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Сю1 = ((ҚҚС+Ак+...)/(Мст)) * 100%



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Сю1 = ((ҚҚС+Ак+...)/(Мст)) * 100% 
 
Сю2 = ((Ссув+Смулк+Сэкол+Анф )/(Тн)) * 100% 
 
Сю3= ((Сфойда+Бса)/(Фс)) * 100% 
 
Сю4 = ((Дс)/(Иҳф)) 100% 
Бу ерда: 
Сю1, Сю2, СюЗ, Сю4 — мос равишда билвосита солиқлар, таннархга 
киритилувчи солиқлар, фойда (даромад)дан олинувчи, ишловчилар иш 
ҳақидан даромад солиқлари юки, фоизда. 
ҚҚС - қўшилган қиймат солиғи, 
Ак - акцизлар,
Ссув - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, 
Смулк - юридик шахслар мол-мулкига солиқ,
Сэкол – экология солиғи,
Анф - нобюджет фондларга ажратмалар,
Сфойда - даромад (фойда) солиғи,
Бса - фойда (даромад) дан бошқа солиқ ва ажратмалар,
Дс - ишловчилар даромадидан солиқ ва тўловларнинг миқдорлари,
Мст - маҳсулот (иш, хизматлар) сотишдан тушган тушум,
Тн - маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари,
Фс - солиққа тортилувчи фойда (даромад),
Иҳф - ишловчиларнинг иш ҳақи фонди. 


227 
Истеъмол солиқлари ёки эгри солиқлар ҳисобланувчи қўшилган 
қиймат солиғи ва акциз солиғини кўриб чиқамиз. Маълумки, 
истеъмолчиларга нисбатан солиқларни пасайтириш уларнинг товарларга 
талабини оширади. Истеъмолга солиқларни камайтириш фақат барқарор ва 
юқори истеъмол мавжуд бўлгандагина истеъмолни ошира олмайди. ҚҚСнинг 
бир неча ижобий томонлари мавжуд. Уни корхоналар якуний молиявий 
натижасига нейтрал деб ҳисоблайдилар ва ундирилиш даражаси юқори. 
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида ундирилганлиги сабабли бюджетга 
узлуксиз даромадлар келишини таъминлайди. Шунга қарамай, ҳозирги 
вақтда ҚҚС корхоналар молиявий ҳолатига анча таъсир кўрсатмоқда. 
Масалан, корхона ҚҚСдан озод қилинган бўлса ёки озод қилинган товар 
ишлаб чиқарса сотиб олинган барча хом-ашё ва ресурслар учун тўланган 
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва уни ишлаб чиқариш 
таннархига киритади. Натижада корхона рентабеллиги пасайиб, фойда 
миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолда корхона ҚҚСдан озод 
этилишга ёки имтиёзли товар ишлаб чиқаришдан манфаатдор бўлмайди. Бу 
турдаги корхоналар оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарса, бу товарларни 
умумий тартибда солиқ тўловчи корхоналар сотиб олиши қийин бўлади. 
Чунки ҚҚСдан озод корхона ҳисоб-фактурага ҚҚСсиз деб ёзиб беради, 
умумий тартибда солиқ тўловчи корхона эса сотиб олинган товарларнинг 
бутун айланмасидан ҚҚС тўлашига тўғри келади. Қўшилган қиймат солиғида 
солиқ солиш объекти бўлиб товарларнинг сотилиш буйича айланмалар 
ҳисобланади. 
Корхоналар манфаатлари нуқтаи-назаридан солиқларнинг обьектга ёки 
базага қандай нисбатда бўлиши кўп нарсани англатмайди, аммо солиқларнинг 
корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини қандай ўзгартириши 
ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш ва сотиш (муомала) харажатлари 
таркибига киритилувчи солиқлар ҳам корхоналар ихтиёрида қолувчи фойда 
ҳажмларига таъсир этади. Бу харажатлар таркибига киритилувчи солиқларга 
қуйидагилар киради: 
Юридик шахслар мол-мулк солиғи 
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 
Юридик шахслар учун ер солиғи 
Экология солиғи 
Мажбурий ажратмалар (йул фонди, бандлик фонди, нафақа фонди, касаба 
уюшмалари федерациясига) 
Бу солиқлар кейинги вақтларда тўғри ёки эгри солиқларга таркибига 
киритилмасдан ресурс тўловлари деб номланмоқда. Бу гуруҳ солиқларнинг 
хусусияти шундаки, корхона фойда олиши ёки олмаслигидан қатъий назар 
улар тўланиши лозим (худди эгри солиқлардек). Ҳозирги иқтисодий 
шароитда улар эгри солиқларга яқиндир, аммо солиқ юкига таъсири 
бевоситадир, чунки корхона фойда олмаган тақдирда ҳам, улар ўзгаришсиз 
бюджетга тўланади ва уларнинг баъзида зарарига ишлашига, айланма 
маблағларнинг камайишига ҳам олиб келиши мумкин. Бюджетдан ташқари 


228 
фондларга ажратмалар ҳам солиқ юкига жиддий таъсир қилади. Булар ҳам 
давр харажатларида ҳисобга олинганлиги сабабли, корхонанинг фойдаси 
шаклланишига билвосита таъсир кўрсатади. 
Назорат учун саволлар: 
1. Солиқ менежментининг моҳиятини таърифланг. 
2. Солиқ менежменти жараёнини тушунтиринг. 
3. Солиқ менежментига таъсир этувчи омилларни сананг. 
4. Солиқ юкининг корхона хўжалик фаолиятига таъсирини 
тушунтиринг. 
5. Даромадлар ва уларни солиққа тортилишининг бошқарув 
қарорларини қабул қилишга таъсирини тушунтиринг. 


229 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish