Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


 Корхона фаолиятида молиявий назоратни ташкил этиш



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

14.2. Корхона фаолиятида молиявий назоратни ташкил этиш 
Молиявий менежментнинг назорат функцияси корхонада пул оқимлари 
устидан назорат сифатида амалга оширилади. Бунда тўлов ва ҳисоб-
китобларнинг олиб борилишидаги молиявий кўрсаткичларнинг ўзгаришлари 
устидан назорат ва таҳлил молиявий стратегиянинг изчил равишда амалга 
оширилишига кўмаклашади. 
Молиявий менежментнинг назорат функцияси корхонада даромад 
манбаларини, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида пул фондлари 
структурасини аниқлаш, корхонанинг пул фондлари ва моддий 
ресурсларидан фойдаланишда даромадлар ва харажатларни тартибга солиш 
мақсадларига хизмат қилади.
Корхонанинг моддий ва молиявий маблағларини, даромад ва 
харажатларини баланслаштиришда хом ашё, моддий ресурслардан самарали 
фойдаланиши, меҳнат умумдорлигини ошириш, қарзлар ва тўловларни ўз 
вақтида тўлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун корхонада молиявий 
назорат қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:
- корхона шаклланадиган барча фондлари молиялаштириш манбалари 
бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилиши устидан назорат; 
- корхонада ишлаб чиқариш истеъмоли ва ижтимоий ривожланиш 
эҳтиёжларига асосланган ҳолда фондлар структурасига амал 
қилиниши устидан назорат; 
- Молия ресурсларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан 
назорат. 
Корхонада молиявий назоратнинг таъсирчанлигини ошириш учун 
нормативлар ишлаб чиқилиши ва қўлланиши яхши натижа беради. Бунда пул 
ресурслари фондининг манбалари ва молиялаштириш ҳажми аниқланади. 
Нормативлардан фойдаланиб, молиявий ресурслар тартибга солинади, 


237 
иқтисодий муносабатлар йўлга қуйилади. Пул фондларидан фойдаланиш 
смета бўйича ёки молиявий режа бўйича ташкил этилади, унга суянган ҳолда 
фойдаланишнинг мақсадли ҳамда самарали амалга оширилиши устидан 
назорат олиб борилади.
Мулкчилик турли шаклига мансуб корхоналарда бошқарув органлари 
таркибий тузилиши фарқланади, молиявий назоратнинг умумий мазмуни, 
умуман олганда, бир хил ва корхоналараро тафовутлар кўпроқ даражада 
мулкчилик шаклига эмас, балки корхонанинг тармоқ хусусиятларига боғлиқ 
бўлади. 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисидаги» қонуннинг 63-моддасига биноан акциядорлик жамиятини 
акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи 
бошқаради. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти устидан ички назоратни 
тафтиш комиссияси ва аудитор амалга оширадилар. Мазкур қонунда 
акциядорлик жамиятининг бошқарув органларига қўйилган умумий 
мажбурий талаблар мавжуд, лекин шу билан биргаликда у акциядорларнинг 
жамиятни бошқаришни ташкил этиш, ваколатларни бошқарув органларни 
ўртасида тақсимлаш, доимий ёки вақтинчалик назорат органларини ташкил 
этишнинг турли вариантларини танлаш ҳуқуқини назарда тутади. Умуман 
олганда қонунда акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат 
вазифалари амалга оширилишида қуйидаги органлар тузилиши назарда 
тутилган: 
- акциядорларнинг умумий йиғилиши; 
- кузатув кенгаши; 
- ижроия органи;
- тафтиш комиссияси; 
- аудитор; 
- саноқ комиссияси; 
- тугатиш комиссияси. 
Бу органлар сайлаб ёки тайинлаб қўйилишида акциядорлар бевосита 
ёки билвосита иштирок эта оладилар. Назорат органлари таркибига шартли 
равишда акциядорлар реестрини юритувчи мустақил реестр сақловчини ҳам 
киритиш мумкин. Чунки у бажарадиган назорат ва ҳисоб юритиш вазифалари 
акциядорлик жамиятини бошқаришга таъсир этади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида» қонуннинг 64-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилиши 
жамиятни бошқаришнинг олий органи эканлиги қайд этилган. Умумий 
йиғилиш жамиятни ташкил этиш, унинг фаолияти, уни қайта ташкил этиш, 
тугатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, жамият уставига 
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади.
Овоз берувчи акцияларнинг эгалари сони ўттиз кишидан кам бўлган 
жамиятда кузатув кенгаши вазифалари жамият устави билан акциядорлар 
умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин. 


238 
Акциядорлар умумий йиғилиши одатда бир йилда бир марта умумий 
ҳисобот йиғилиши сифатда чақирилади. Умумий йиғилишлар оралиғида 
акциядорлар номидан жамиятнинг кузатув кенгаши иш олиб боради.
Кузатув кенгашининг миқдор таркиби акциядорлар умумий 
йиғилишининг қарори билан белгиланади. Овоз берувчи акцияларнинг 
эгалари сони беш юздан ортиқ бўлган жамиятда кузатув кенгаши аъзолари 
сони 7 кишидан, овоз берувчи акцияларнинг эгалари мингтадан ортиқ бўлган 
жамиятда эса 9 тадан кам бўлиши мумкин эмас.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида» қонуннинг 83-моддасига биноан акциядор кузатув кенгаши 
аъзоларни сайлашда ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни битта 
номзодга тўлиқ беришга ёки бир неча номзод ўртасида тақсимлашга 
ҳақлидир. 
Қонуннинг 76-моддасига биноан кузатув кенгаши аъзоларни сайлашда 
куммулятив овоз бериш қўлланади, яъни барча номзодларга берилган 
овозлар сони йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар сони 
билан белгиланади ва ундан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish