Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Дебет 0810 “Тугалланмаган қурилиш”  Кредит



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Дебет 0810 “Тугалланмаган қурилиш” 
Кредит 9390 “Бошқа операдион даромадлар” ёзуви 
билан акс эттирилади. 
■ Капитал инвестицияларга доир кредиторлик ва депо-
нентлик қарзларининг воз кечилиишдан олинган даро- 
мадлар. Ушбу даромадлар:
Дебет 
6010 
“Таъминотчилар 
ва 
пудратчиларга 
тўланадиган счётлар”,
6720 “Депонентлаштирилган иш ҳақи” 
Кредит 
9360 
“Кредиторлик 
ва 
депонентлик 
қарзларининг воз кечилишидан олинган даромадлар” 
ёзувлари билан акс эттирилади. 


221 
3. 
Молиявий 
фаолиятдан 
олинган 
даромадлар 
■ Инвестиция фаолиятидан дивидендлар кўринишида 
олинган даромадлар. Ушбу даромадлар:
Дебет 4840 “Олинадиган дивидендлар” 
Кредит 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” 
ёзув билан акс эттирилади.
■ Инвестиция фаолиятидан фоизлар кўринишида олин-
ган даромадлар. Ушбу даромадлар:
Дебет 4830 “Олинадиган фоизлар” 
Кредит 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” 
ёзуви билан акс эттирилади.
■ Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган 
даромадлар. Ушбу даромадлар:
Дебет 0610 “Узоқ муддатли қимматли қоғозлар”,
5810 “Қисқа муддатли қимматли қоғозлар” 
Кредит 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан 
олинган даромадлар” ёзувлари билан акс эттирилади. 
4. Фавқулоддаги 
фойда 
■ Табиий офатлар, қонунларнинг ўзгариши ва 
инқилобий ўзгаришлар натижасида вужудга келган 
моддий активлар кўринишидаги ва воз кечшган 
кредиторлик 
қарзлари 
сифатидаги 
фавқулоддаги 
даромадлар. 
Бундай даромадлар моддий акгивларни ва кредиторлик 
қарзларини акс эттирувчи счетларнинг дебетида ва 9710 
“Фавқулоддаги фойда” счётининг кредитида акс 
эттирилади. 
Тайёр маҳсулот, товарлар ишлар ва хизматларни таъсис бадали 
сифатида киритишдан кўрилган фойда ва зарарларни бевосита юқорида 
келтирилган бухгалтерия ёзувлари орқали аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун 
сотишдан олинган даромадлар счётларининг (9010-9030) кредити бўйича 
инвестицияга доир сотиш ҳажмига киритилган операциялар суммасидан 
сотиш таннархи счётларининг (9110-9130) дебетида ёзилган сотиш 
таннархига киритилган инвестицияларнинг ҳақиқий таннархдаги суммасини 
айириш 
лозим. 
Агар 
9010-9030-счётларнинг 
кредитига 
ёзилган 
инвестициялардан олинган даромадларнинг суммаси 9110-9130-счётларнинг 
дебетига ёзилган инвестицияларнинг таннархидан қайта бўлса, бу тайёр 
маҳсулотлар, товарлар, шилар ва хизматларни инвестиция қилишдан 
олинган фоқда суммасини, аксинчаси эса ушбу инвестициядан кўрилган 
зарарни кўрсатади. 
Солиққа тортиладиган даромад (фойда)нинг шаклланишида солиқ 
солиш базасига қайта қўшиладиган, солиқ солиш базасидан ҳисобот йилда 
чегириб ташланмайдиган ва чегириб ташланадиган, шунингдек бошқа солиқ 
турини (дивиденд солиғини) объекти ҳисобланган олинган дивидендлар ва 
фоизлар хам катта роль ўйнайдилар. Айнан ушбу ҳисоб объектлари суммасига 
ҳисоб 
фойдаси 
ва имтиёзларсиз солиққа 
тортиладиган 
фойда 
кўрсаткичлари бир-биридан фарқ қилади. Бу кўрсаткичлар ўртасидаги 


222 
фарқлар суммасида инвестициялар ва инвестиция фаолиятига доир 
харажатлар ҳам ўз аксини топади. Жумладан, солиқ солиш базасига қайта 
қўшиладиган харажатлар таркибига «Харажатлар таркиби тўғрисида низом» 
нинг 1-иловасига мувофиқ инвестициялар ва инвестиция фаолиятига доир 
қуйидаги харажат ва зарарлар ҳам киритилади: 
• 
Материалларни, номоддий активларни, тугалланмаган капитал 
қурилиш объектларини, ўрнатишга мўлжалланган жиҳозларни таъсис 
бадали, қарз сифатида бошқа корхоналарга инвестиция қилишдан 
кўрилган зарарлар (таннархдан паст баҳолар бўйича инвестиция 
қилинганда ва инвестицияга доир ҚҚС корхона ҳисобидан 
тўланганда); 
• 
Асосий 
воситаларни 
таъсис 
бадали 
сифатида 
бошқа 
корхоналарга инвестиция қилишдан кўрилган зарарлар (корхонада 3 
йилдан кам муддатда тадбиркорлик фаолиятида ишлатилган асосий 
воситалар бўйича). 3 йилдан кўп муддатда корхонада тадбиркорлик 
фаолиятида ишлатилган ва кейинчалик инвестиция сифатида 
киритилган асосий воситалар бўйича кўрилган зарарлар солиқ солиш 
базасига қайта қўшилмайди. 
• 
Тайёр маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни инвестиция 
сифатида киритишда корхона ҳисобидан ҳисобланган ҚҚС суммаси. 
• 
Тугалланмаган капитал қурилиш объектларини инвентаризациясида 
аниқланган ва корхона ҳисобидан қопланган камомадлардан кўрилган 
зарарлар. 
• 
Капитал қурилиш, қарз ва кредит шартномаларини бузиш ҳоллари учун 
ҳисобланган ва тўланган жарималар. 
• 
Тугалланмаган капитал қурилиш объектларини бепул беришдан кўрилган 
зарарлар. 
• 
Қимматли қоғозларни сотишдан кўрилган зарарлар. 
Янги барпо этилаётган корхоналарда қурилиш дирекциясини сақлаш, 
унга доир бошқарув тизимини шакллантириш, янги яратилаётган иш 
жойлари учун ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек 
«Харажатлар таркиби тўғрисида низом»нинг 2-иловасида келтирилган бошқа 
харажатлар юз берган ҳисобот даврида 21-сон БҲМС га асосан 9440 
«Келгусида 
солиқ 
базасидан 
чегириладиган 
ҳисобот 
даврининг 
харажатлари» счётида акс эттирилади. Ҳисобот йили охирида ушбу 
счётнинг дебетида тўпланган сумма 9900 «Охирги молиявий натижа» 
счётига ёпилади. Бир вақтнинг ўзида 9900 «Охирги молиявий натижа» 
счётига ўтказилган сумма балансдан ташқари 012 «Келгуси даврларда солиқ 
солиш базасидан чегириладиган харажатлар» счётига олиб борилади (унинг 
кирим қисмига киритилади).
Солиқ кодекси ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқариш ва 
тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага, шунингдек 21-сон БҲМС га 
мувофиқ ушбу характердаги харажатлар юз берган ҳисобот даврида солиқ 
базасидан чегирилмайди, балки келгусида ушбу харажатларни иқтисодий 
манфаат келтириш муддати давомида ёки 10 йил ичида (уларни қайси 


223 
бирининг муддати қисқа бўлса, ўша муддатгача) бир маромда солиқ 
солиш базасидан чегирилиб борилади. Солиқ базасидан чегирилиб 
ташланадиган сумма 012 «Келгуси даврларда солиқ солиш базасидан 
чегириладиган харажатлар» счётининг чиқимига олиб борилади. Шундай 
қилиб, 012 «Келгуси даврларда солиқ солиш базасидан чегириладиган 
харажатлар» счётида қолган қолдиқ келгусида солиқ базасидан 
чегириладиган суммани кўрсатиб туради. 
Солиққа тортиладиган даромад (фойда)ни топишда корхонанинг 
инвестиция фаолиятидан олинган дивиденд ва фоизлар кўринишидаги 
даромадлар ҳам чегириб ташланади. 
Дивиденд - корхоналарнинг бошқа ҳўжалик юритувчи субъектларнинг 
акциялари бўйича ҳисобланган, шунингдек уларни устав капиталидаги 
таъсис бадалини ҳиссасига кўра тақсимланадиган фойдадан олинган 
даромад. Фоизлар - депозит счётларга қўйилган пул маблағлари, шунингдек 
қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар бўйича ҳисобланган 
даромад. 
Солиқ қонунчилигига мувофиқ дивиденд ва фоизлар кўринишидаги 
даромадлар солиққа тортилади. Ушбу солиқ дивиденд ёки фоиз тўловчи 
корхона томонидан ушлаб қолиниши ва бюджетга ўтказиб берилиши 
лозим. Дивиденд ёки фоиз тўловчи корхоналар дивиденд ёки фоиз 
кўринишидаги даромадларни олувчи корхонага ҳисобланган ва ушлаб 
қолинган солиқ тўғрисида қуйидаги шаклда маълумотнома тақдим 
этадилар: 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish