Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


Пул ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

Пул ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот корхонанинг операцион, инвестиция 
ва молиявий фаолияти натижасида олинган ва сарфланган ўз пул 
маблағларини кўрсатиш орқали ҳисобот даври ичида пул маблағларининг 
ўзгаришини тушунтиради. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни 
қисоботда акс эттириш қуйидагиларни аниқл ашга ёрдам беради: 
-корхонанинг пул маблағларини ва уларнинг эквивалентларини ишлаб 
топиш қобилияти ва тегишли йўналишларда пул оқимларини ишлатишга 
эҳтиёжи; 
-корхонанинг соф активларидаги ўзгаришлар, унинг молиявий 
имкониятлари (унинг ликвидлигини ва тўлов қобилияти билан бирга) ва 


209 
унинг ўзгариб турган шароит ва имкониятларга мослашиш учун ўз вақтида 
пул миқдорига ва пул оқимларига таъсир эгиш қобилияти; 
-ҳар хил корхоналарнинг операцион фаолиятларини таққослаш. 
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги фаолдият турлари 
ёритилади: 
Операцион фаолият- юридик шахснинг даромад олиш юзасидан асосий 
фаолияги ва инвестиция ва молиявий фаолиягга мансуб бўлмаган бошқа 
фаолиятидир. 
Операцион фаолиятидан пул оқимларининг ҳажми ташкилотнинг 
ссудаларни тўлаш учун етарли пул маблағларини жамлаш, ишлаб чиқариш 
даражасини сақлаш, дивидендларни тўлаш ва ташқи молиялашгириш 
манбаларини жалб қилмай янги капитал қўйилмаларни амалга ошириш 
ишларини қила олишининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. 
Инвестиция фяолияти - бу пул эквивалентларига кирмайдиган узоқ 
муддатли активларни ва бошқа инвесгицияларини сотиб олиш ва сотиш, 
тўланадиган кредитларнинг берилиши ва олиниши. 
Молиявий фаолият - бу фаолият натижасида корхонанинг ўз 
капиталининг ва қарзларининг ҳажмида ва тузилишида ўзгаришлар содир 
бўлади. 
Инвестиция ва молиявий фаолият билан боғлиқ пулсиз муомалалар. Фақат 
асосий воситаларга, узоқ муддатли креднтларга ёки акциядорлик капиталига 
тегишли бўлган инвестиция ва молиявий характердаги пулсиз муомалаларга 
узоқ муддатли кредитлар ҳисобига асосий воситаларни сотиб олиш, оддий 
акцияларни облигацияларга конвертациялаш ва бошқалар киради. Улар пул 
ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс эггирилмаслиги ҳам мумкин эди, чунки 
компапиянинг пул маблағари ҳаракатига жорий даврда ўз таъсирини 
кўрсатмайди. Аммо, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсадларидан 
бири - инвестиция ва молиявий фаолиятни акс эттириш бўлганлиги учун ва 
шу каби муомалалар компаниянинг пул маблағларининг ҳолатига келгусида 
таъсир кўрсатгани учун, бу муомалалар пул маблағларининг ҳаракати 
тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак. Бунииг учун ҳисоботдаа 
«Инвесчиция ва молиявий тавсифдаги пулсиз муомалаларнинг рўйхати» деб 
номланган махсус бўлими мавжуд. 
Операцион фаолият жараёнида содир бўлган пул маблағларининг 
ҳаракатлари ўз таркибига қўйидагиларни олиши: 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish