31
ҳам
қилмайди.
Яна
устозмиш. Шайтонвачча ҳар бир олтин медални
тақдим қилишганида, тишлаб кўриб, киши билмас ўз муҳрини босиб қўйган эди.
Алмашганини шундан билиб қолди. Медалларни ҳали шундай қайтариб олсинки...
Шайтонвачча ўтирган жойида тобора ҳаволаниб борар эди. Ўозир директорни ҳам, спорт
ўқитувчисини ҳам шармандасини чиқарсаммикан-а? Ота-оналар болалари тарбиясини
кимларга ишониб қўйишганини бир билиб қўйишсин. Шу пайт директор табассум билан
Шайтонваччага сўз бериб қолди:
— Ўаяжонли воқеаларни энди чемпионимизнинг ўзларидан
эшитамиз,
қарсакларингиз...
Шу пайт чинор шохлари қаттиқ силкиниб, тўпланганлар безовта бўлиб қолди.
Кутилмаганда Шайтонваччанинг юзига «қарс» этиб тарсаки келиб тушди. Буни
Шайтонваччадан бўлак ҳеч ким билмай қолди. Шайтонвачча шошиб юзини силаб қўйди.
Шу пайт чап қулоҚининг тагида Ажинашамол пайдо бўлди. «Эсингни йиҚ галварс,
кимларни шарманда қилмоқчисан, ахир булар ўзимиздан-ку». Шунда Шайтонвачча
беихтиѐр чап томонига қараб:
— Ажинашамол, қадрдоним, — деб юборди. «Гур» этиб кулги кўтарилди. Чап
томонида ўтирган спорт ўқитувчиси чемпион менга лутф қиляптилар деб, ўрнидан
туриб, қуллуқ қилди. Ажинашамол қараса иш пачава, лик этиб Шайтонваччанинг ўнг
тарафига ўтди-да, ўнг қулоҚига шивирлади: «Номимни
тилинг-га олма-я, номард,
сиримиз фош бўп қолади-я».
— Ахир ҳаммаси ѐлҚон-ку, мен мактабда ўқимайман-ку, — деб Шайтонвачча энди
ўнг тарафига қаради. Ажинашамол шу тарафда эди-да. Бу тарафда керилганича директор
ўтирарди. Яна «гур» этиб кулги кўтарилди. «Ўе аммамни бузоҚи, қовун тушириб
бўлдинг, «Раҳмат» дегин-да, жойингга ўтир», дея Ажинашамол Шайтонваччанинг
ҳиқилдоҚидан олиб қолди. Шайтонваччанинг нафаси бўҚзига тиқилиб, жўжахўрозга
ўхшаб бир қийқирдию, жойига ўтирди. Яна қарсакбозлик бўп кетди. «Боласи тушмагур
ҳақ гапни айтди» деган хитоблар бўлди. Аҳволни юмшатиш учун спорт ўқитувчиси
ўрнидан турди:
— Мусобақа кунлари чемпион билан кўп ҳасратлашдик.
Болалигимни гапириб
берган эдим. «Ажинашамол» менинг болаликдаги лақабим. Бир вақтлар юз метрга
югуришда менга етадигани йўқ эди. ОѐҚим синиб, ўқитувчи бўп қолдим. Мен эришмаган
ютуқларга мана шогирдим эришиб турибди. Шогирдимнинг ютуҚи менинг ютуҚим...
Тўртта олтин медални сохтасига алмаштириб олганингдан кейин ютуқ сенда
бўлмай, кимда бўлади, Қижиниб қўйди ичида Шайтонвачча.
Шошмай тур, ҳали бу
ишингга кўп пушаймонлар бўласан.
Спорт ўқитувчисидан кейин директор ўрнидан туриб деди:
— Ўаммамиз учун ҳурматли бўлган Ўожи отамизнинг набираси, тўрт карра чемпион
Кавсаржон мактабимиз, қишлоҚимиз, туманимиз номидан мусобақада қатнашибдими, у
албатта, биззи ўқувчимиз бўлади-да. Уни тарбия қилаѐтган Ўожи отага, бувисига минг
раҳмат. Чемпионимиз сентабирдан хоҳлаган синфига кириб ўқийверади. Уни
аълочиларга етказволиш биззи тан, шу ҳам қийин иш бўптими...
Шундай қилиб Шайтонвачча бир кунда машҳури олам бўлди, қолди. Аммо
мусобақада нималар бўлгани, қандай қилиб тўрт карра чемпион бўлиб олгани фақат
унинг ўзигаю Ажинашамолга аѐн эди. Агарда Ажинашамол бўлмаганда, бунақа кўтар-
кўтарлар қайда эди.
Do'stlaringiz bilan baham: