22
бўлмасинга қиляпман бу ишларни, мени тирикчилигим
манови шиша идишлардан,
йўлим устидасизлар деб, қўлларини қайтараман. Охири мижозларим ҳам мен билан
ҳисоб-китоб қилишнинг йўлини топиб олишди. Саломингизга яраша алик деб
қўйишмади. Ким бир бонкада қаймоқ, қатиқ, сут, ким тухум, бирон-бир жонлик сўйишса
гўшт дегандек. Сиз айтган барака шу бўлса керак-да-а, Ўожи ота. Қаранг мол боқмайман,
оқлиҚим тайин, товуқ боқмайман уйимдан тухум аримайди. Унда-мунда ҳалол-пок
гўштни айтмайсизми?
Ўожи ота Шара-барачининг гапларидан ҳузурланиб, ўтирган жойларида тўлҚаниб-
тўлҚаниб қўядилар. Бундан меҳмоннинг баттар гап қопи очилади. Нимагадир улар энди
Шайтонваччани эсларидан чиқаришган, ўзлари билан ўзлари овора эдилар.
— Шу десангиз Ўожи ота, — деб Шара-барачи муштига йўталиб олди, — бир
издиҳомда сиззи мақтаб, маслаҳатларингизни дастурхон қилиб қоламанми? Буни қаранг,
савоб иш қўйга ўхшаб тез кўпайиб кетар экан. Кўпайганда ҳам эгиз-эгиз денг... Битта
йигит ўша издиҳомда ўтирган экан. Эшитиб нима қипти, денг?
Миниб юрган
машинасини шартта сотиб, менга ўхшаган бешта бекорчига бешта эшакарава олиб
берибди, азамат. Бир кунда ҳар бири бир арава пўчоқми, ўтми олиб бориб берса бўлди
экан. Кейин ўзларининг тирикчилигини қилишовраркан. Аммо лекин ѐманам каллалик
бола экан-да. ¤йлаб кўринг, бир кунда бир тонна пўчоқ йиҚиларкан, ҳазилакамми! Қанча
бўрдоқи боқиш мумкин-а унга. Вой азаматей... Ахир, пўчоқ ҳам бекорга ахлатга кетиб
ѐтовди-да. Шаҳар катта, ҳазилакам хонадон борми? Ўар куни қора қозон қайнаб
тургандан кейин...
— Балли, — деди Ўожи
ота юзлари кулиб,— қандоқ улуҚ иш қипти ўша йигит,
исрофни олдини олиб, юртга барака киритибди. Ахир исроф — шайтондан. Шунга
айтадилар-да, исрофли юртда барака бўлмайди, ѐтиб еган билан қорин тўймайди, деб.
— Нимага ҳамма ҳам анови йигитга ўхшаб дарровда ўзига ола олмайди-а, Ўожи ота?
— деб куйинди Шара-барачи.
— Бунинг учун одамда озгина ҳафсала, озгина Қайрат бўлиши керак, Қайрат,
тақсирим! ўайрат бобида шайтонга етадигани йўқ. Ўа, бизни ярим йўлда қолдириб
кетади. Одам болаларини йўлдан урай деб бир дам тинчимайди, молиниям, жониниям
нисор қилиб юборади. Шундай бўлгандан кейин
уни иши юришмай кимни иши
юришсин? Биз Худо деймизу, Худо йўлида куйиб-пишмаймиз. ¤лардек хотиржаммиз.
Анови Қайратли йигитга Шайтонваччанинг ростдан ҳам ҳаваси келди. ¤зи ҳам
тўҚри келиб қолса, шунақа ишлар қилишни кўнглига тугди. Энди у одам шайтонми,
одамларни ҳам, шайтонларни ҳам ҳайрон қолдирадиган ишларни қилиши керак. Қилади
ҳам. Уни ораларидан қувиб солганларни ҳали тавбасига таянтиради.
Дастурхонга пиѐва тортилди. Пиѐва деганлари қанақа овқат бўлса экан деб, ҳалидан
бери Шайтонваччанинг нафси ҳалак эди. Косага қошиқ урдию, ҳафсаласи пир бўлди.
Шилдир сув. Юзида чала қовурилган пиѐздоҚ сузиб юрибди. Тишга босадиган на жаз
бор, на бошқа нарса...
— Бай-бай, ҳидини қаранг ҳидини, — деди Шара-барачи мақтаб. Шайтонвачча
тескари қараб бурнини жийирди. Иккала чол сув қоҚоздаги қотган нонлардан олиб
пиѐвага ташлашди. Нонлар бир зумда бўкиб, косани тўлдириб чиқди. Ана ундан кейин
ҳай-ҳайлаб, бай-байлаб ейишга тушишди.
Шайтонвачча тарки одат амри маҳол
деганларидек, олдида ўз косаси туриб
қошиҚини Шара-барачининг косасига солди.
— Э, ҳазиллашма баччаҚар, — деди Шара-барачи косани ўзига тортиб, — бу
пиѐвага етишишни ўзи бўлдими?