14
Шайтонваччани ўшанинг қиѐфасида бу ѐқларга
ташлашибди-да.
Балки
бола
бечорани ҳам ўзлари ўлдиришгандир. Тушунарли, бу қишлоқда
шайтонлар оламига
ѐқмайдиган бир сир бор. У хаѐлларини йиҚиб олгунча бўлмай, чол яна гапга тушиб
қолди:
— Шу дейман, мени билишимча сен жиннихонадан. — Чол шундай деб ўзича фол
оча бошлади. Бу гап Шайтонваччага анча қўл келар эди. Ахир ундоқ эмас, бундоқ эди
деб рост гапириб кўрсин-чи? Чол ўла қолса ҳам ишонмаса керагов.
Бунинг устига
Ажинашамол шу яқин ўртада искаланиб юрибди. Яна тарсаки тушириши мумкин. Ахир
у гапирса ѐлҚон гапириши керак.
– Улар сени топиша олмагандан кейин, —
гапида давом этарди чол, — ўлдига
чиқаришиб, шишага ўчоқнинг кулидан солиб қўйишган. Шара-барачига бўловради,
дейишган-да номардлар.
Шайтонваччанинг онаси бир вақтлари унга, «маҳмадона бўма, жаҚинг тушкур, кўп
гапирсанг кўп адашасан» деб калтаклар эди. Шунга, Шайтонвачча,
чолнинг гапини
маъқуллаган бўлиб ерга қараб тураверди.
— Ўай майли,— деди чол Шайтонваччадан садо чиқавермагач,— ўтган ишга
салавот. Жиннихонадагиларга ҳам осонмас. Бирини қочди деб, бирини ўлди деб
ҳужжатлаштиришса керак-да. Қани, менга айт-чи болам, Ўожи ота, Пошша ойимлар
тинч-омон юришибдими?
— Билмадим, — деб бу сафар ростини айтди Шайтонвачча.
— Ие, бу нима деганинг, занҚар, қишлоққа қачон келдинг?
— Ўозир, — яна рост гапиришга мажбур бўлди Шайтонвачча.
— Ановини қара-я, ростдан ҳозирми?
— Нон урсин ѐлҚон гапирсам, нониз борми?— кўзлари жавдиради
Шайтонваччанинг. У росаям очиққан эди.
— Уни қара-я, бўлди-бўлди ишондим, болам,— деди чол баттар яйраб, — бу фақат
Худонинг меҳрибончилигидан бошқа нарса эмас. Мен бечорани ташвишлардан қутқарай
деган-да Худойим. ¤зингга минг қатла шукр! Ўожи
отанинг олдига шишани
қучоқлабмас, ўзинг билан етаклашиб кириб борадиган бўлдим.
— Вей, менга қара болам,— деди яна ҳайрон бўлиб,— жиннихонадан-ку қочибсан,
аммо бу ерларни қандоқ қилиб топиб келдинг а? Ўа, ким сени бу ѐқларга обкелиб қўйди,
шундан ке?
Шайтонвачча баттар соқов бўлиб қолди. Осмондан тушдим десинми?
Шара-барачи Шайтонваччадан жавоб ололмагач, бирдан унга эътибор қилиб қолди.
Шайтонвачча уппа-узун бўлиб, чолнинг олдида ҳамон ширяланҚоч турарди.
— Э, иштон-кўйлагинг қани?
Шайтонвачча беихтиѐр болалар кетган томонга қаради.
— Ўа, анови шумтакалар сувга ташлаворишдими? Майли мен шара-барамни
титкилаб, бир нималар топиб бераман, кийиб оласан, у ѐҚи бир гап бўлар. Балки Ўожи
ота янги саруполар олиб қўйгандир-а, нима дединг?
Шайтонвачча бу меҳрибончиликдан хурсанд бўлиб кетди. Кўйлак-иштон
осонгина
топила қолди. Ажинашамол бу матоҳни елкангни яҚир қилиб топасан, деган эди.
Унчаликка бормади.
Аммо кўп нарсаларнинг ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолиши Шайтонваччани шубҳага солар
эди. Ишқилиб яхшиликка бўлсин-да...
Do'stlaringiz bilan baham: