Microsoft Word boshqaruv hisobi doc



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#41210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
boshqaruv hisobi

марказлари бўйича согментар ҳисоботни тузиш, оқилона трансферт бахоларни ўрнатиш 
ва бошқарув қарорларини мувофиқлаштириш тизимини ифодалайди 
Бошқарув ҳисоби тактикаси эса жорий даврда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, 
харажатлар ва маҳсулот таннархи калкулацияси бўйича ҳисоб юритиш, далиллаш, қабул 
қилинган. қарорларни таҳлил ва назорат қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси учун 
жавобгарлик кабилардан иборат. 
 
1.2. Бошқарув ҳисобининг шаклланиш тарихи 
Республикамизда бошқарув ҳисобини алоҳида фан сифатида ривожлантириш 
йўналишларини белгилаш унинг шаклланиш тарихини ўрганисб заруратини юзага 
келтиради. 
Бошқарув ҳисоби бухгалтерия ҳисоби таркибида мустақил фан сифатида расман 
1972-йилда тан олинган. Бу пайтда бухгалтерларнинг Америка ассоциацияси томонидан 
бошқарув ҳисоби бўйича битирувчиларга бухгалтер-таҳлилчи малакасини берадиган 
дипломли дастури ишлаб чиқилган эди. Бинобарин, мустақил ўқув фани сифатида 
бошқарув ҳисоби олий ўқув юртларининг ўқув режасига киритилган эди. Унинг пайдо 
бўлиши ҳамда шаклланиши калкулация ва ишлаб чиқариш ҳисобларининг ривожланиши 
билан боғииқ. 
Калкулация ҳисоби хўжалик ҳисоби пайдо бўлиши билан бир вақтнинг ўзида келиб 
чиққан ва товар алмашув муомалалари натижаси бўлиб ҳисобланган. "Калкулация" сўзи 
лотин тилидан олинган бўлиб, сўзма-сўз таржимада "cалcул" - тошча, яьни, 
"тошчалар билан санаш" маьносини англатади. Иккиёқлама ёзувнинг пайдо бўлиши 
калкулация ҳисобининг ривожланишини янада юқорироқ поғонага кўтарди. Корхонанинг 
умумий бухгалтерияси таркибида калкулация ҳисобининг ажратиб кўрсатилиши эса 
бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш имконини берди. 


6
Бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисобини мукаммаллаштириш, 
жумладан ахборотларни ўз вақтида фойдаланувчиларга этказиш, тижорат сирининг 
сақланишини таьминлаш, корхона бухгалтериясининг икки мустақил. қисм: молиявий ва 
калкулация ҳисобига бўлинишини шарт қилиб қўйди. Бухгалтериянинг бу тарзда 
мустақил қисмларга бўлиниши молиявий ҳисобни марказлаштмш ва калкулация ҳисобини 
эса номарказлаштиришга сабаб бўлди. Натижада, калкулация ҳисоби ўз вазифаларига эга 
бўла бошлади ва бошқарув жараёнини тезкор-таҳлилий ахборот билан таьминлаш, 
корхона болинмалари харажатлари ва даромадларини назорат қилиш имкониятини яратди. 
Ушбу омиллар харажатлар меьёрлари, маҳсулотнинг норматив калкулациясини ишлаб 
чиқиш, ҳақиқий хаиьаж атларнинг меьёрий хараж атларга мувофиқлигини тезкор назорат 
қилиш, мавжуд четланишларни аниқлаш ва бартараф қилишга имкон туғдирди ҳамда 
таннархнинг шаклланиш жараёнини бошқаришнинг четланишлар бўйича бошқарув усули 
юзага келди. 
ХХ
асрнинг 40-йиллари охирида АҚШ. ва /арбий эвропанинг айрим 
мамлакатларида "ишлаб чиқариш ҳисоби" атамаси аста-секин "бошқарув ҳисоби" 
атамасига алмашина бошлади. Бу даврда бухгалтерия ҳисоби бошқарув сиёсатининг 
шаклланиши ва амалға оширилишида фаол иштирок эта бошлади, бухгалтерлар эса 
тахминлаш, режалаштириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш ва корхона бошқарув 
хизматларини ахборот билан таьминлаш устидан назорат ўрнатиш соҳасида фаолият 
юрита бошлади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish