17
2.3. қўшимча харажатларни ҳисобга олиш
Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) турлари ўртасида билвосита
харажатларни оқилона тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, маҳсулотларнинг
технологик турлари бўйича таннархини тўғри аниқлаш имконини беради. Бу ҳолат ишлаб
чиқарилган маҳсулотларнинг баҳосини шакллантириш бўйича корхона ҳисоб сиёсатини
ишлаб чиқишда ижобий самара беради.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини қуйидагича
таснифлаш мумкин:
1) машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари;
2) умумишлаб чиқариш харажатлари;
3) давр харажатлари.
Ўзбекистонда юқоридаги биринчи ва иккинчи бандлардаги харажатлар тақсимот
базасига мутаносиб равишда маҳсулотнинг ишлаб чиқарисб таннархига қўшилади. Давр
харажатлари эса корхонанинг молиявий натижалари ҳисобидан қопланади.
МДҲ давлатларида эса учала харажатлар ҳам маҳсулот таннархига киритилади ва
счетлар тизими орқали тўлиқ таннарх ҳосил қилинади.
Ушбу харажатлар умумий хусусиятга эга бўлиши билан биргаликда, уларнинг
хусусий жиҳатлари ҳам мавжуд: машина ва ускуналарни ишлатиш ва асраш харажатлари
шартли-ўзгарувчан бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ. Умумишлаб
чиқариш ва давр харажатлари эса шартли-доимий харажатлар ҳисобланиб, ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмайди.
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини маҳсулотлар
таннархига киритиш орқали таннарх аниқлашнинг ишлаб чиқариш билвосита
харажатларини умумкорхона миқёсида ва бўлинмалар даражасида тақсимлаш каби
усуллари мавжуд.
Ишлаб чиқариш билвосита харажатларини умумкорхона миқёсида тақсимлаш
усулининг моҳияти шундаки, бунда мазкур харажатлар 2510-"Умумишлаб чиқариш
харажатлари" счетининг дебетида йиғиб борилади ҳамда ҳисобот даври охирида улар
ягона тақсимот базаси асосида маҳсулот турлари бўйича тақсимланади.
Шуни нгдек, бу усулнинг афзаллиги унинг соддалиги ва кам меҳнатталаблигида
бўлса, асосий камчилиги эса, маҳсулотларнинг хилма-хил турлари ҳақиқий таннархини
аниқлаш пайтида жиддий хатоликларга олиб келишидир.
Одатда, бошқарув ҳисоби тизимида ҳисобот даври ичида умумишлаб чиқариш
харажатлари сметаси тузилиб, унга асосан сметадаги харажатлар ҳақиқатда эришилган
маҳсулот ҳажми ва ҳақиқий харажатлар билан таққосланиб, тузатилиб борилади,
Умумишлаб чиқариш харажатлари ўзбекистон Республикаси 21-сонли БҲМСга
биноан тасдиқланган харажат моддаларига бўлиб ҳисобга олиб борилади ва корхонада
қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ алоҳида ҳисоб обьектлари ўртасида
тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 5 феврал 54-сонли
қарори (2003-йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартишлар билан) билан
тасдиқланган "Маҳсулот (иш ва хизмат) таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра умумишлаб чиқариш
харажатлари қуйидагилардан иборат:
— машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари;
— ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг
амортизация ажратмалари;
— ишлаб чиқаришга тайинланган асосий воситаларни таьмирлаш харажатлари;
— ишлаб чиқаришдаги мулкларни суғурталаш харажатлари;
— иситиш, ёритиш ва ишлаб чиқариш биноларини асраш харажатлари;
19
"Бухоросут" очиқ турдаги қўшма корхонасининг 2003 йил учун
умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш (тақсимлаш базаси —
асосий ишлаб чиқариш ходимларинмг иш ҳақи харажатлари)
Маҳсулот турлари
Асосий
ишлаб
чиқариш
ходимларининг
меҳнат
ҳақи
харажатлари
Умумишлаб
чиқариш
харажатлари,
минг
сўмда
минг сўмда
%да
Сариёғ, килоли
13786
28,0
129982
Бринза, ёғли
7059
14,0
64914
Пишлоқ "Турист"
23441
47,0
170612
Сут, 2,5%
2180
5,0
20953
қатиқ
3201
6,0
29748
Жами
49667
100
416209
Тақсимот базалари корхона функсионал хизматлари, яьни, бошқарув аппарати учун
ҳам ишлаб чиқилади. Бунда тақсимотнинг асосий базалари қуйидагилардан иборат бўлади:
— омбор хўжалиги учун бир бирлик маҳсулотни бир кун сақлашнинг норматив
харажатлари омбордаги маҳсулотларнинг ўртача қолдиғига кўпайтири лгани;
— диспетчерлик хизмати уcбун ташиб кетиладиган тайёр маҳсулотлар тонна-километрда;
— юкларни жўнатиш бўлими учун тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш бўйича
шартномалар миқдори.
Ишлаб чиқариш билвосита харажатларининг энг ниос тақсимлаш базасини
ҳисоблаш учун малум жорий харажатлар талаб қилинади. Шу сабабли, корхоналарда унча
меҳнатталаб бўлмаган бошқа қўшимча тақсимот базаларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Уларга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми, ишлаб чиқарилган
ва сотилган маҳсулотлар таннархи, хомашё ва материаллами сотиб олиш таннархи,
маржинал даромад, ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сони кабиларни киритиш мумкин.
Ишлаб чиқариш билвосита харажатлари тақсимотининг самарали тизимини татбиқ
этиш масалаларига эьтиборсизлик кўп ҳолларда ишлаб чиқариш дастури, сотишлар ва
корхона бабо сиёсатида жиддий хатоликларга сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, корхона
молиявий фаолиятини салбий натижаларига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: