“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

1 боб бўйича қисқача хулосалар


2-БОБ. 
МАКТАБГАЧА 
ЁШДАГИ 
БОЛАНИНГ 
НУТҚ 
МАДАНИЯТИНИ ЎСТИРИШДА МТМ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИ 
2.1.
Бола шахсини шакллантиришда - оила ва мактабгача таълим 
муассасаси ҳамкорлигининг аҳамияти.
«Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос 
анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради.Энг 
муҳими фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини 
англайди, ҳис этади». Ислом Каримов. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига таянган ҳолда баркамол шахсни 
шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёни кадрлар тайёрлаш борасида 
давлат сиёсати ёшларнинг узлуксиз таълим тизими, интеллектуал ва 
маънавий-ахлоқий тарбияси билан боғлиқ ҳар томонлама ривожланган 
шахснинг камол топишини назарда тутади. 
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, шу билан бирга мактабга 
тайёрлаган ҳолда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон 
Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 11 -моддасида: "Бу таълим 
6- 7 ёшгача оилада, мактабгача таълим муассасасида ва мулк шаклидан 
қатъий назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади",- деб 
таъкидланган. Дарҳақиқат, таълим-тарбия қанчалик эрта бошланса, унинг 
самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига 
ижобий таъсир қилади. 
Боланинг ривожланиши, руҳияти ва таълим-тарбиясидаги ўзига хос 
даврлар, даврларга монанд ўзгаришлар, муаммолар ечиш йўллари шаклан ва 
мазмунан такомиллаштирилади. Баркамол инсон деганда, бир даврда яшаган 
бутун жамият аъзолари ҳақида гап кетади. Бола оиладаги тарбия, ўзини 
ўраб турган маънавий муҳит таъсирида камол топади, муайян феъл-атвор 
соҳибига айланади. Шу сабаб ўғил-қизларимизнинг имон-эътиқоди 
мустаҳкам, қатъиятли ҳур фикрли, юксак маънавиятли гўзал инсон бўлиб 
вояга етишдек мухим масалага барчамиз масъулмиз. 


Ҳозирги мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-педагогларининг юқори 
касбий тайёргарликка, педагогик маҳоратга, юксак маънавий-ахлоқий 
фазилатларга, мафкура борасида чуқур билимларга эга бўлиши, таълим- 
тарбия ишларида замонавий педагогик технологиялар, интерфаол усуллардан 
самарали фойдаланиши давр талаби ҳисобланади. 
Бугун шахс шаклланишида, унинг камолга етишида руҳий таъсирнинг 
аҳамияти, самараси юқори эканлиги нафақат амалий, балки илмий жиҳатдан 
ҳам аниқланган. Ҳар бир бола вояга етгунига қадар аввал оилада, 
кейинчалик таълим муассасаларида тарбиячи мураббийлар таъсирида 
бўлади. 
Болаларда маънавий-ахлоқий, бадиий тарбиялаш, уларда ғоявий 
дунёқарашни шакллантириш аввало оилада ота-она кўмагида, кейинчалик 
мактабгача таълим муассасаларида шаклланиб боради. 
Тизимли ёндашилганда болаларнинг эркин, мустақил фикрлашига йўл 
очадиган таълим мазмунини янгилаш, мактабни шахс ва янгиланаётган 
жамиятнинг талабига кўра йўналтириш; мактаб таълимини ана шу талаблар 
асосида ташкил этиш; ўқитиш тамойиллари ва методларида бирхилликка 
чек қўйиш, уларни халқимиз миллий ва маданий анъаналари ҳамда 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасига мослигини таъминлаш; 
шахсни ҳурмат қилиш; унинг қадр-қимматини сақлаш; турли ёш гурухларда 
уларнинг қобилиятини намоён этиши ва ривожланиши учун қулай шарт-
шароитлар яратилган бўлади. 
Таълимнинг миллий модели шахснинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда босқичма-босқич муттасил ривожланиб боришини кафолатлайди. 
Мактабгача таълимда боланинг саломатлигига, жамиятда яшашнинг илк 
кўникмаларини ўзлаштириши ҳамда онгли равишда мактаб таълимига тайёр 
бўлиб боришига эътибор қаратилади. Бу борада ҳам ўзига хос рақобат 
муҳити яратилганлиги, яъни ривожланишда тенгдошларидан илгарилаб 
кетган боланинг бир йил олдин, яъни 6 ёшдан мактабга қабул қилиниши 
уларда ички бир масъулият, интилиш ва иштиёқни пайдо қилади.


Ҳозирда 1- синфга қабул қилинган болаларнинг умумий сонига нисбатан 6 
ёшдан мактабга бораётган 10-15 фоизини ташкил этади. Мазкур жараён 
таълимнинг миллий модели тузилмаси ҳамда талаблари ота-оналарнинг ўз 
фарзандларини мактаб таълимига тайёрлаш масъулиятини тўлиқ англаб 
етишларига, натижада оила ва жамиятнинг уйғун ҳолда тараққий этишига 
қанчалик ижобий туртки берганлигини кўрсатиб турибди. 
Демак, илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, боланинг интеллектуал, 
шахсий ва ижтимоий хулқи ривожланишида илк даврлар ўта муҳим 
ҳисобланади. Масалан: - болаларга мулокат қилиш, ўрганиш ва ривожланиш 
учун жисмоний, ижтимоий ҳамда руҳий имкониятлар туғилганда берилган. 
Агар бу имкониятлар тан олинмаса ва ривожлантирилмаса, қўллаб 
қувватланилмаса, улар сўнади. - Болага илк ёши даврида ота-оналарнинг 
болага кўрсатилган меҳр-муҳаббати, келажакда унинг инсонларни севишига 
ва мустаҳкам алоқа ўрнатишга хизмат қилади. 
Боланинг 
ҳар 
томонлама 
ривожланишида 
оила 
ва 
муассаса 
ҳамкорлигининг аҳамияти. 
Болаларнинг 
баркамол 
шахс 
бўлиб 
ривожланишида 
таълим 
муассасаларининг оила билан ҳамкорликни тўғри олиб бориши муҳим 
аҳамиятга эга. 
Мактабгача таълим тизими педагогларининг малакасини ошириш жараёнида 
оилалар билан ҳамкорликни янада самарали олиб боришнинг турли 
усуллари, тамойиллари, мезонлари ёритилган мавзуларга кенг ўрин бериш 
лозим. Масалан, "Оилаларни ўрганиш", "Ота-оналарни бола таълимига жалб 
этиш стратегиялари", "Таълим муассасасига қамраб олинмаган болаларни 
мактабгача таълим муассасасига жалб этиш стратегиялари", "Ота-она 
боланинг биринчи ўқитувчиси" каби мавзулар оилалар билан ҳамкорликни 
оширишга яқиндан ёрдам беради. 
"Мактабгача таълим муассасаси ва оила ўртасидаги самарали ҳамкорлик" 
мавзусида оилалар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилишнинг қуйидаги 


мезонларига, ҳамкорликни ошириш йўлларига ва кўрсаткичларига амал 
қилиш лозимлиги таъкидланади: 
Оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигининг учта асосий 
мезони: 
- Оила билан бола асосий хизматларни олувчи деб ҳисоблаш.
Боланинг ҳаётида оила энг юқори ўринда туришини, бола ривожланишида 
муҳим вазифани бажаришини ҳисобга олган ҳолда, оилага боланинг таълим- 
тарбиясида етарли даражада эътибор қаратиш. 
- Оила томонидан қабул қилинган қарорларни ҳурмат қилиш ва қўллаб- 
қувватлаш. Ушбу мезон мутахассисларга оила аъзоларини таълимий 
жамоанинг муҳим иштирокчилари ва бола таълимининг стратегиясида қарор 
қабул қилишда асосий инсон сифатида кўришни тавсия этади. Агар ота-
оналарга боланинг олти ёши мобайнида унинг таълими ва ривожланишига 
алоқадор қарорларни қабул қилиш, шунингдек, бола қизиқишларини 
келажакда қўллаб-қувватловчи малакаларни ўрганиш имконияти берилса, 
боланинг кейинги ҳаёти давомида унинг таълим- тарбиясида иштирок этиш 
имконияти ота-оналарда кўпроқ бўлади. 
Эгилувчанлик ва сезгирликни намоён этиш, бола ва оиланинг ҳаётини 
яхшилашга қаратилган хизматлар кўрсатиш. Ушбу мезон оиланинг маданий 
қадриятларига ҳурмат ила муносабатда бўлиш, боланинг ўзгараётган 
эҳтиёжларини 
қондириш 
масалаларига 
ота-оналарнинг 
билвосита 
захираларини йўналтириш, бола расмий жамоат хизматларини (тиббий, 
ижтимоий) вақтида олишига ёрдам кўрсатишларини назарда тутади. Жамоат
захиралари ҳақида маълумот бутун оила учун фойдали 
бўлиши мумкин, айниқса бу маълумот оилада алоҳида эътибор талаб 
қилувчи фарзанд бўлса жуда муҳимдир. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish